Кобалтин
Appearance
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Кобалтин, кобалт ялтироғи — сулфидлар синфига оид минерал, кимёвий формуласи: CоАсС (Cо — 35,4%, Ас - 45,3%, С - 19,3%). Ни, Фе аралашмалари ҳам мавжуд. Куб системада кристалланади. Ранги оқ, пушти донадор агрегат ва кристаллардан иборат. Металлсимон ялтироқ. Қаттиклиги 5,5; зичлиги 6,2 г/см3. Мўрт. Электрни яхши ўтказади. Гидротермал, контакт-метасоматик конлар темир рудали скарнлар ва гидротермал томирларда учрайди. Оксидланиш зонасида эритринга айланади. К. кобалт олинадиган асосий хом ашё ҳисобланади. Ўзбекистонда Чақилкалон тоғларида учрайди, шунингдек, Оқтепа конида ҳам бор. [1]
Манбалар
[edit | edit source]Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |