Jump to content

Кўкчатов

Координаталари: 53°17′30″Н 69°23′30″Э / 53.29167°Н 69.39167°Э / 53.29167; 69.39167
From Vikipediya
Кўкчатов
қоз. Көкшетау كوكشەتاۋ

Абилай Хон майдони
шаҳар
{{{расмий_номи}}}нинг расмий герби
Герб
53°17′30″Н 69°23′30″Э / 53.29167°Н 69.39167°Э / 53.29167; 69.39167
Мамлакат Қозоғистон
вилоят Оқмўла вилояти
Ҳукумат
 • Аким Жарқин Жумағулов[1]
Асос солинган 1824
Қачондан бери шаҳар 1862
Майдон 347 км2 (134 кв ми)
Маркази баландлиги 506 м
Расмий тил(лар)и қозоқча
Аҳолиси
 (2013)
153,057[2]
Миллий таркиб қозоқлар 51,31 %
руслар 33,20 %
украинлар 4,57 %
татарлар 2,79 %
олмонлар 1,84 %
Вақт минтақаси УТC+6
Телефон коди +7 7162[3]
Почта индекс(лар)и 020000[4]
Автомобил коди C, 03
Кўкчатов қоз. Көкшетау كوكشەتاۋ Абилай Хон майдони харитада
Кўкчатов қоз. Көкшетау كوكشەتاۋ Абилай Хон майдони
Кўкчатов
қоз. Көкшетау كوكشەتاۋ

Абилай Хон майдони
Кўкчатов қоз. Көкшетау كوكشەتاۋ Абилай Хон майдони харитада
Кўкчатов қоз. Көкшетау كوكشەتاۋ Абилай Хон майдони
Кўкчатов
қоз. Көкшетау كوكشەتاۋ

Абилай Хон майдони

Кўкчатов — (қозоқча: Көкшетау, كوكشەتاۋ) Қозоғистон Республикаси. Шимолий Қозоғистон вилоятидаги шаҳар (1862-йилдан), Кўкчатов тоғларининг шимолий чеккасида Темир йўл тугуни. Аҳолиси 153,057 киши (2013). Кўкчатов машинасозлик, металлсозлик, озиқ-овқат ҳамда қурилиш материаллари саноатлари марказларидан бири. Ҳар хил тарозилар ишлаб чиқарадиган механиқа заводи, кислородли нафас олиш аппаратлари, автомобил тузатиш заводлари, кимё комбинати, озиқ-овқат, енгил саноат корхоналари, педагогика институти, театр, тарих-ўлкашунослик музейи бор. Кўкчатов 1824-йил асос солинган.[5]

Географияси

[edit | edit source]

Ҳозирги Оқмўла вилоятининг шимоли ва унга чегарадош Шимолий Қозоғистон вилоятининг айрим туманларини ўз ичига олади. Марказида Кўкштов қир-адирлари жойлашган. Шунда шарқдан ғарбга томон Кўкча, Жақси Жалғизтов, Жаман Жалғизтов, Имантов, Жиланди, Сандиқтов, Улкентукти, Буқпа, Қўшқарбай, Зеренди тағлари, Айиртов, Сиримбет тоғлари ва Шортанди, Буркитти асуи, Улкен Шақти, Киши Шабақти,Бурабай, Айнакўл, Айдабўл, Зеренди, Қўпа, Атансўр, Майлисўр, Мамай, Саумалкўл, Шалқар, Улкен Қўскўл, Киши Қўскўл, Жўлдибай, Қалмақкўл, Шағалалитениз, Силетитениз, Теке, Улкен Қараўй, Киши Қараўй, Қалибек в.ҳ. кўллар жойлашган. Қир-адирларнинг ғарб томонидан Есил дарёси оқиб ўтади. Кўплаганб кичкина дарёлар баҳорда меёридан ошгани билан, ёзда суви камайиб, кўпчилигининг анҳорлари қуруб қолади. Қишда кун совуқ, январ ойидаги йиллик ўртача ҳарорати −16 — 19 °C, июлда 19 — 20 °C. Йиллик ёғингарчиликнинг миқдори 230–400 мм.

Аҳолиси

[edit | edit source]

Шаҳар аҳолисининг сони 153,057 киши (2013). Аҳолиси кўп миллатли ҳисобланади.

Миллий таркиби, % 1989-йилги саноқ 1999-йилги саноқ 2007-йилги саноқ 2009-йилги саноқ
Қозоқлар 18,5 36,0 49,0 51,3
Руслар  —  — 35,0 33,2
Бошқалар  —  — 16,0 15,5

[6]

Аҳолининг миллий таркиби (1-январ 2010-йилги):

Иқлими

[edit | edit source]
Кўкчатов понарамаси (Август 2012-йил)

Кўкчатов шаҳрининг иқлими кескин континент, ёзи илиқ, қиши узоқ ва аёз бўлади. Йиллик ўртача ҳарорати 0 °C даржасида. Йиллик ёғингарчиликнинг миқдори 300–350 мм. Ёғингарчилиллар асосан ёз ойларида бўлади.

Саноат

[edit | edit source]

Кўкчатов шаҳрида озиқ овқат ва энгил саноат корхоналари, машинасозлик, металлургия, кимё саноати, картон ва қоғоз ишлаб чиқариш, иссиқлик, электр энергиясини, газ ва сув тарқатиш маҳкамалари фаолият юритмоқда. Кўкчатов шаҳридаги йирик корхоналари: олтин қазиб оладиган „Василков олтин“ жамоат биродорлиги, кислород нафас олиш аппарати, вазн ўлчаш техникаси, авиация техникаси агрегатларини ишлаб чиқарадиган „Тинис“ аксионерлік жамоати, Шаҳарда 4,5 минг кичик корхоналар бор. Кичик бизнес 19,5 минг кишини иш билан таъминлаган (2001 й.).

Телекоммуникация тармоғи

[edit | edit source]

Кўкчатов нинг телекоммуникациялик тармоғининг асосини умумий хотираси 30-минг рақамли АТС-лар ташкил қилади.

Тиббий ёрдам кўрсатиш маҳкамалар

[edit | edit source]

Шаҳардаги тиббий ёрдам кўрсатиш маҳкамаларининг умумий сони 34. 17 та касалхона ва шифохана маҳкамалари, 13 оилавий-шифокорлик амбулатория, тез ёрдам стансияси фаолият юритади. Нодавлат тиббий 1 шифохона, 1 касалхона, 48 дорихона бор.

Транспорт

[edit | edit source]

Билим соҳаси

[edit | edit source]

Билим соҳасида Кўкчатов давлат университети, Кўкчатов техник университети, Кўкчатов иқтисоқ ва менежмент институти, 13 махсус ўқув жойлари бештаси давлат колледж, умумий билим берувчи мактаблар сони 23 та.

А.
Бурабай ко'ли.

Ҳордиқ чиқариш масканлари

[edit | edit source]

Кўкчатов миллий парки, „Бурабай“ курорти, „Оқжетпес“, „Шучинск“ санаторияларі, „Жеке Батир“, „Голубой Залив“, в.ҳ. ҳордиқ уйлари, ўқувчилар лагерлари жойлашган.

Манбалар

[edit | edit source]
  1. „Жумагулов стал новым акимом Кокшетау“ (ру). Тотал.кз (2013-йил 29-август). Қаралди: 2013-йил 29-август.
  2. Численность населения РК по областям, городам и районам Республики Казахстан на 1 июля 2013 года, 2013-11-15да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2021-02-26
  3. „Телефонные коды“. 2021-йил 14-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 12-ноябр.
  4. „Почтовые индексы Казахстана“. 2013-йил 22-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 12-ноябр.
  5. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  6. Численност и националний состав населения " Портал города Кўкчатов, 2014-02-21да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-09-30