Jump to content

Кипр миллий футбол терма жамоаси

From Vikipediya
Кипр
Ширт бадге/Ассоcиатион cрест
Ассоциация Кипр футбол ассоциацияси (CФА)
Κυπριακή Ομοσπονδία Ποδοσφαίρου
Конфедерация УЭФА (Европа)
Бош мураббий Темур Кецбая
Сардор Костакис Артйматас
Энг кўп ўйнаган футболчи Иоаннис Оккас (103)
Энг яхши тўпурар Мичалис Константиноу (32)
Уй стадиони АЭК Арена
ФИФА коди CЙП
форма
Биринчи форма
форма
Иккинчи форма
ФИФА Рейтинги
Ҳозирги 118 (20 Жулй 2023)[1]
Энг юқори 43 (Сентябр 2010)
Энг паст 142 (Июн 2014)
Биринчи халқаро ўйин
Норасмий:
 Исроил 3–1 Кипр Республикаси 
(Тел Авив, Исроил; 30 Июл 1949)
Расмий:
 Кипр Республикаси 1–1 Исроил 
(Никосия, Кипр; 13 Ноябр 1960)
Энг йирик ғалаба
 Кипр Республикаси 5–0 Андорра 
(Лимасол, Кипр; 15 Ноябр 2000)
 Кипр Республикаси 5–0 Андорра 
(Никосия, Кипр; 16 Ноябр 2014)
 Кипр Республикаси 5–0 Сан Марино 
(Никосия, Кипр; 21 Март 2019)
Энг йирик мағлубият
 Ғарбий Германия 12–0 Кипр Республикаси 
(Эссен, Ғарбий Германия; 21 Май 1969)

Кипр миллий футбол терма жамоаси (грекча: Εθνική ομάδα ποδοσφαίρου της Κύπρου) – халқаро эркаклар футболида Кипр шарафини ҳимоя қилади ва Кипрдаги футбол бўйича бошқарув органи бўлган Кипр футбол ассоциацияси томонидан назорат қилинади. Кипр терма жамоасининг уй стадиони ҳозирда Ларнаcадаги АЭК Арена бўлиб, амалдаги мураббийи Темур Кецбая ҳисобланади.

Тарихи

[edit | edit source]

Жамоанинг биринчи расмий ўйини 1949-йил 23-июлда, футбол бўйича халқаро бошқарув органи бўлган ФИФАга аъзо бўлганидан бир йил ўтиб бўлиб ўтди. Тел-Авив шаҳри жамоаси Маccаби Тел-Авивга қарши бўлиб ўтган ўртоқлик ўйини 3:3 ҳисобида дуранг билан якунланди. Миллий терма жамоа етти кундан сўнг ўзининг биринчи халқаро ўйинини ўтказди: худди шу шаҳарда Исроилга 3:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

1960-йил ноябр ойида, Британия ҳукмронлигидан мустақилликка эришгандан сўнг, Кипр 1962-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати саралаш турнири доирасида Исроилга қарши расмий ўйин ўтказди. Ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Кипрнинг халқаро майдонда биринчи ғалабаси 1963-йил 27-ноябрда қайд этилди. Терма жамоа ўртоқлик ўйинида Греция устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. 1968-йил 17-февралда Кипр Никосиядаги Олд ГСП стадионида бўлиб ўтган Европа чемпионати саралаш ўйинида Швейцарияни 2:1 ҳисобида мағлуб этган. 1974-йилда миллий терма жамоа Никосияда Шимолий Ирландияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. 1983-йил 12-февралда Евро-1984 саралаш босқичи доирасида Кипр Лимасолдаги Цирио стадионида жаҳон чемпиони Италия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади, бир ой ўтгач, худди шу натижани Чехословакия терма жамоасига қарши ўйинда қайд этди. Тўрт йил ўтгач, Евро-1988 саралашида Кипр Полшага қарши сафар ўйинида ғалаба қозонди. 1989-йилда Кипр терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш ўйинида Франсия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди. Ўз майдонида бир қатор ғалабаларга эришган терма жамоа, ўзининг сафардаги биринчи ғалабасига 1992-йилда эришди. Кипр 1992-йилда Фарер ороллари жамоасига қарши ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Кейинги саралаш мусобақаларидаги натижалар ҳам сезиларли даражада яхшиланиб борди. 1996-йилги УЭФА Европа чемпионати саралаш босқичида Кипр мезбон Дания билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Тўрт йил ўтгач, улар Испания ва Исроилга қарши ўйинда мос равишда 3:2 ҳисобида ва Сан-Марино устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса-да, 2000-йилги УЭФА Европа чемпионати йўлланмасини қўлдан бой беришди.

2000-йил 15-ноябрда Кипр 2002-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Лимасолда кечган баҳсда Андорра миллий футбол терма жамоасини 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, тарихдаги энг йирик ғалабасини қўлга киритди. 2006-йил 7-октабрда 2008-йилги Европа чемпионати саралаш босқичи доирасида Кипр Никосиядаги ГСП стадионида Ирландия Республикасини 5:2 ҳисобида мағлуб этди, Мичалис Константиноу ва Cонстантинос Чараламбидис иккитадан, Алехандрос Гарпозис битта гол урди. Бир ой ўтгач, 2006-йил 15-ноябрда улар аввалги Жаҳон чемпионати мезбонлари Германия билан ўз уйида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб яна бир кутилмаган натижани қайд этди. 2007-йил 13-октабрда улар Никосияда Уэлсни 3:1 ҳисобида мағлуб этишди. 2007-йил 17-октабрда Кипр Дублинда Ирландия Республикасига қарши сафарда тарихий ғалабага яқин келди, аммо мезбонлар ўйиннинг сўнгги дақиқасида гол урди ва ўйин 1:1 ҳисобида якунланди. 2010-йил 3-сентабрда 2012-йилги Европа чемпионати саралаш босқичи доирасида Кипр Гуимарãэсда Португалияга қарши ўйинда 4:4 ҳисобида дуранг ўйнади.

2022—2023-йилги Миллатлар лигаси Кипр учун омадсиз якунланди. Дебют ўйинида Кипр Косовога 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди, Косово иккинчи бўлим охирида иккита гол уриб ғалабани илиб кетди. Кейинги Шимолий Ирландияга қарши ўйинда жамоалар гол ура олмади ва ўйин 0:0 ҳисобида дуранг билан якунланди.

Тўплам

[edit | edit source]

2006-йил 7-октабрда Диадора Кипрнинг янги кийим тўпламини тақдим этди. Унда елкадан енггача каҳрабо рангдаги харита чизилган, ўртасидан яшил чизиқ ўтиб, оролнинг бўлинишини кўрсатади. Ушбу баҳсли тўплам 2008-йилги УЭФА Европа чемпионати саралаш босқичида ишлатилган. Кейинчалик Адидас Кипрнинг 2010-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати саралаш босқичи, 2012-йилги УЭФА Европа чемпионати саралаш босқичи ва 2014-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати саралаш босқичи учун тўпламларини тайёрлади. 2018-йилда Маcрон УЭФАнинг тўплам схемаси доирасида Адидас ўрнини эгаллади.

Ҳомий Давр
Италия Лотто 00002000
Италия Эрреа 2000–2002
Англия Умбро 2002–2006
Италия Диадора 2006–2008
Германия Адидас 2008–2018
Италия Маcрон 2018–2022
Италия Эрреа 2022–пресент

Уй стадиони

[edit | edit source]

2021-йил охиридан бери Кипр уй учрашувларини Ларнаcадаги Георгиос Карапатакис номидаги АЭК Аренада ўтказади.

Аввалроқ уй учрашувлари мамлакат бўйлаб турли стадионларда ўтказилган. 1974-йилгача терма жамоа Никосия марказидаги эски ГСП ёки Фамагустадаги ГСЕ стадионидан фойдаланган. Туркиянинг Кипрга бостириб киришидан сўнг, Лимасолдаги Сирион ва Никосиядаги Макарио стадионларида баъзи ўйинлар ўтказилди. 1999-йилда Никосиядаги Янги ГСП стадиони миллий терма жамоага топширилди.

Натижалар

[edit | edit source]

Қуйида охирги 12 ойдаги ўйин натижалари, шунингдек, режалаштирилган барча келгуси ўйинлар рўйхати келтирилган.

  Ғалаба   Дуранг   Мағлубият

8 Сентябр 2023 2024-йили УЭФА Европа чемпионати саралаши Кипр Республикаси  0–3  Шотландия Ларнаcа, Кипр
21:45 УТC+3 Репорт Стадион: АЭК Арена
Томошабин: 6,633
Ҳакам: Балáзс Берке (Венгрия)

Мураббийлар жамоаси

[edit | edit source]
Бош мураббий Грузия Темур Кецбаиа
Ёрдамчи мураббий Грузия Мамука Чакветадзе
Ёрдамчи мураббий Грузия Александре Чантуришвили
Дарвозабонлар мураббийи Грузия Иракли Кучава
Жисмоний тарбия мураббийи Грузия Гиорги Папунашвили
Таҳлилчи Грузия Давит Арвеладзе

Терма жамоани бошқарган мураббийлар

[edit | edit source]
2022-йил 12-июл.[2][3]

Футболчиларнинг рекордлари

[edit | edit source]
19-ноябр 2023-йил[4]
Қора ранг билан берилган футболчилар ҳозирда фаолияти давом этмоқда.

Ўйинларда энг кўп иштирок

[edit | edit source]
Иоаннис Оккас терма жамоа сафида энг кўп ўйинда иштирок этган. 103 ўйин.
Даража Исм Иштирок Голлар Фаолияти
1 Иоаннис Оккас 103 27 1997–2011
2 Cонстантинос Чараламбидис 93 12 2003–2017
3 Мичалис Константиноу 84 32 1997–2012
4 Памбос Питтас 82 7 1987–1999
5 Cонстантинос Макридес 77 5 2004–2016
6 Ниcос Панайиотоу 74 0 1994–2006
7 Деметрис Чристофи 72 9 2008–ҳозиргача
8 Элиас Чараламбоус 69 0 2002–2017
Чрйсис Мичаэл 69 7 2000–2017
Гиоргос Тҳеодотоу 69 0 1996–2008

Тўпурарлар

[edit | edit source]
Даража Исм Голар Иштирок Нисбат Фаолияти
1 Мичалис Константиноу 32 86 0.37 1997–2012
2 Иоаннис Оккас 27 103 0.26 1997–2011
3 Пиэрос Сотириоу 12 60 0.2 2012–ҳозирагча
Cонстантинос Чараламбидис 12 93 0.13 2003–2017
5 Эфстатҳиос Алонефтис 10 62 0.11 2005–2017
6 Мариос Агатҳоклеоус 9 38 0.24 1994–2003
Деметрис Чристофи 9 72 0.13 2008–ҳозиргача
8 Фивос Враҳимис 8 18 0.44 1977–1982
Миленко Šполжариć 8 21 0.38 1997–2001
Синиšа Гогиć 8 37 0.22 1994–1999
Андреас Сотириоу 8 39 0.21 1991–1999

Манбалар

[edit | edit source]
  1. „Тҳе ФИФА/Cоcа-Cола Wорлд Ранкинг“. ФИФА (2023-йил 20-июл). Қаралди: 2023-йил 20-июл.
  2. „Cйпрус Фоотбалл Ассоcиатион – Εθνική Ανδρών: Προπονητές“. 2012-йил 23-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 29-май.
  3. „Cйпрус Натионал Теам Cоачес“. РСССФ. 2023-йил 5-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-феврал.
  4. Мамруд, Роберто „Cйпрус – Реcорд Интернатионал Плаерс“. РСССФ. 2022-йил 27-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-феврал.

Ҳаволалар

[edit | edit source]