Катрíн Жакобсдóттир
Катрíн Жакобсдóттир | |
---|---|
![]() | |
Исландия Бош вазири | |
Мансаб даври 2017-йил 30-ноябрдан | |
Президент | Гуðни Жóҳаннессон |
Ўтмишдоши | Бжарни Бенедикцсон |
Яшил ҳаракат раҳбари | |
Мансаб даври 2013-йил 24-февралдан | |
Ўтмишдоши | Стеингрíмур Ж. Сигфúссон |
Исландия фан, та’лим ва маданият вазири | |
Мансаб даври 2009-йил 2-февралдан – 2013-йил 23-майгача | |
Ҳукумат бошлиғи | Жóҳанна Сигурðардóттир |
Ўтмишдоши | Þоргерðур Катрíн Гуннарсдóттир |
Вориси | Иллуги Гуннарссон |
Шахсий маълумотлари | |
Таваллуди |
1-феврал 1976-йил Рейкявик |
Турмуш ўртоғи | Гуннар Öрн Сигвалдасон |
Болалари | 3 |
Катрíн Жакобсдóттир (исландча талаффузи: ˈкʰаːтʰрин ˈжаːкʰɔпстоуҳтɪр; 1-феврал 1976) – исландиялик сўл сиёсатчи, журналист ва ўқитувчи. 2017-йил 30-ноябрдан бери Исландия Бош вазири. 2009-2013-йилларда Исландия Таълим, фан ва маданият вазири[1][2][3].
Биографияси
[edit | edit source]1976-йил 1-февралда Рейкявикда туғилган. Исландия зиёлилари оиласидан бўлиб, оила мамлакатга бир нечта таниқли ёзувчилар, олимлар, муҳандислар ва сиёсатчиларни тақдим этган. Отаси Якоб Эрманнсон (1939-1996) ўқитувчи ва банкир, онаси Сигнй Тҳороддсен (1940-2011) психолог бўлган. Унинг синглиси ва катта акалари ҳам гуманитар фанларни ўрганишган. Унинг бувиси Тҳеодóра Тҳороддсен[ис] (1863-1954) ёзувчи, амакиси Дагур Сигурðарсон[ис] (1937-1994) шоир, рассом ва таржимон[4].
Исландия университетида ўқиган, 1999-йилда филология бўйича бакалавр даражасини, исланд ва франсуз тилларини ўрганган. 2004-йилда шу университетда исланд адабиёти бўйича машҳур исланд детектив ёзувчиси Адналдур Индридасон ижодига бағишланган магистрлик диссертациясини ҳимоя қилган[5]. Талабалик йилларида Исландиянинг „Банг Ганг“ ҳинд-поп гуруҳи учун видеотасвирда суратга тушган.
1999-йилдан 2003-йилгача Исландия жамоат телерадиокомпанияси (РÚВ) давлат хизматлари ахборот агентлигида тил бўйича маслаҳатчи бўлиб ярим вақтда ишлаган. Кейин 2004-йилдан 2006-йилгача телевидениэ ва турли босма оммавий ахборот воситаларида мустақил журналист бўлиб ишлаган, шунингдек, 2004-йилдан 2007-йилгача узлуксиз таълим бўйича ўқитувчи бўлиб ишлаган. Эдда[ис] ва ЖПВ[эн] нашриётлари таҳририятида ишлаган (2005-2006)[6].
2006-2007-йилларда Исландия ва Рейкявик университетларида дарс берган[7].
2007-йилдан бери Рейкявик Шимолий сайлов округидан Алтинг (Исландиянинг бир палатали парламенти) депутати. 2007-2009-йилларда „Сўл-яшиллар ҳаракати“нинг парламентдаги фраксиясини бошқарган[8].
2009-йилги парламент сайловларидан сўнг „Сўл-яшиллар ҳаракати“ социал-демократлар ва „Сўл-яшиллар“ коалицион ҳукуматига кирди. Катрин Якобсдоттир 2009-йил 2-февралдан 2013-йил 23-майгача Таълим, фан ва маданият вазири ва Шимолий ҳамкорлик вазири лавозимларида ишлаган[9][10]. 2011-йил 31-майдан 31-октябргача туғруқ таътилида бўлган ва унинг ўрнига Исландия атроф-муҳит вазири Свандис Сваварсдоттир тайинланди[11].
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ Катрíн Жакобсдóттир, Сеcретариат оф Алтҳинги, қаралди: 31-январ]] 2009
{{cитатион}}
: сана киритилиши керак бўлган параметрга берилган қийматни текшириш лозим:|аccессдате=
(ёрдам) - ↑ „Катрíн Жакобсдóттир“ (ис). Алþинги. Қаралди: 2017-йил 9-декабр.
- ↑ „Катрíн комин меð умбоðиð“ (2-ноябр 2017). Қаралди: 2-ноябр 2017.
- ↑ „Катрин Якобсдоттир“. ТАСС. 2020-йил 14-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 13-феврал.
- ↑ „Катрин Якобсдоттир“. ТАСС. 2020-йил 14-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 13-феврал.
- ↑ „Катрин Якобсдоттир“. ТАСС. 2020-йил 14-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 13-феврал.
- ↑ „Катрин Якобсдоттир“. ТАСС. 2020-йил 14-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 13-феврал.
- ↑ „Катрин Якобсдоттир“. ТАСС. 2020-йил 14-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 13-феврал.
- ↑ „Катрин Якобсдоттир“. ТАСС. 2020-йил 14-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 13-феврал.
- ↑ „Катрíн Жакобсдóттир“ (эн). Сеcретариат оф Алтҳинги. 2013-йил 26-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 30-октябр.
- ↑ „Свандíс Сваварсдóттир. Ҳеилбригðисрáðҳерра“ (ис). Стжóрнаррáðиð. 2021-йил 18-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-ноябр.