Jump to content

Жаҳон сог'лиқни сақлаш соҳасидаги янгиликлар

From Vikipediya

Инноватионс ин Интернатионал Ҳеалтҳ (ИИҲ) (о'зб.Халқаро сог'лиқни сақлаш соҳасидаги янгиликлар) МИТда тадқиқот жараёнларини осонлаштирадиган замонавий дастурий та'минотдир. Унинг асосий вазифаси дунёдаги тиббиёт шаротиларини янада яхшилаш ва керакли жиҳозлар билан та'минлаб беришдир.У 2008-йилдан 2012-йилгача Массачусетц технология институтида жойлашган . ИИҲнинг бош мақсади бутун дунё бо'йлаб тадқиқотчилар, шифокорлар ва тиббиёт амалиётчилари о'ртасидаги ҳамкорликни осонлаштиришдир.Бу орқали тегишли ва арзон сог'лиқни сақлаш технологияларини ишлаб чиқишни ё'лга қо'йиш ва тезлаштириш имкони бо'лади. [1]

ИИҲ дастурий та'миноти МИТ Д-Лаб да о'қитиладиган Д-Лаб Ҳеалтҳ деб номланган масофавий та'лим курсини яратди, у фанлар бо'йича халқаро сог'лиқни сақлаш ва муҳандислик курсидан иборат. [2] Талабалар ривожланаётган дунёга та'сир ко'рсатадиган асосий глобал сог'лиқ муаммолари ҳақида билиб олишади ва ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун тегишли технологияларни ишлаб чиқиш учун намунавий воситаларни о'рганадилар. Талабалар прототип яратиш жараёнида фойдаланувчиларнинг фикр-мулоҳазаларини олиш учун Никарагуадаги ИИҲ ҳамкорлари CАРЕ ва CИЭС билан яқиндан алоқа о'рнатадилар. Д-Лаб Ҳеалтҳ лойиҳалари таркибига Амбузап, БабйТраcкер, ГлуcоТанк, Небаул ва ПОП бандаге киради.

Тарих

[edit | edit source]

ИИҲ 2007-йилнинг ёзида Амй Смитҳ Амир Кҳан томонидан ташкил этилган ва Жосé Гóмез-Мáрқуэз томонидан бошқарилган. [1][3] Унинг биринчи йиг'илиши 6 мамлакатдан 12 нафар тадқиқотчини бирлаштирди. ИИҲ о'сиб бораётган ихтиролар то'пламига эга бо'либ, Қо'шма Штатлар, Никарагуа, Гондурас, Перу, Танзания, Ҳиндистон ва Покистонда қурилмалар ва тадқиқот ишларини бошлади.

Массачусец технология институти, Покистоннинг Карачи шаҳридаги тадқиқот ва ишланма маркази ва Манагуадаги Никарагуа тадқиқот сог'лиқни сақлаш фанлари марказида Ҳ-Лабс деб номланган ИИҲ жамланган замонавий жиҳозлар аҳоли сог'лиг'ини сақлашда муҳим восита сифатида қо'лланилди.

Жамият

[edit | edit source]

ИИҲ жамоаси таркибига олимлар, тиббиёт ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, халқаро ёрдам ко'рсатиш ходимлари, сог'лиқни сақлаш соҳасидаги тадқиқотчилар, ишбилармонлар ва турли соҳалардаги бошқа ҳамкорлар кирди. [4] Уларнинг жамоаси бутун дунё бо'йлаб о'н иккита илмий-тадқиқот марказини қамраб олган.Марказларда еттита сог'лиқни сақлаш соҳаси бо'йича о'н бешта технологик лойиҳа амалиёти ё'лга қо'йилган.

ИИҲ бутун дунё бо'йлаб тадқиқотчиларни бир нечта тадқиқот воситалари, жумладан, ҳамкор ижтимоий тармоқ сайти, Cоллабораториум (тадқиқот ва профессионал амалиёт соҳаларини ко'рсатадиган график фойдаланувчи интерфейси), Глобал Ҳеалтҳ Дата Мининг (соҳаларни аниқлайдиган статистик воситалар) билан бог'лашга интилади. Глобал сог'лиқни сақлаш соҳасидаги эҳтиёжлар ҳақида о'тказиладиган конференсиялар ва учрашувлар орқали мустаҳкам ҳамкорликка эришилган.

Технологиялар

[edit | edit source]

ИИҲ ташаббуси билан Маҳсулотни Ривожлантириш (АПД) ташкилоти тадқиқот лойиҳаларини тиббий,техник-иқтисодий тадқиқотлар ва синовларни о'з ичига олган амалий лойиҳаларга айлантиради. АПД лойиҳаларни молиялаштиришда ҳам ёрдам беради.

ИИҲда тақдим этилган ба'зи технологиялар қаторига қуйидагилар киради[5]

  • Эмлаш жараёни кузатуви : ота-оналарга болаларининг эмлашларини кузатишнинг интерфаол усулини тақдим этадиган илова.
  • ПортаТҳерм : енгил ва ҳамёнбоп бо'лган қурилма. Электр қуввати мавжуд бо'лмаган ва интернет алоқаси беқарор бо'лган жойларда фойдаланиш мумкин.
  • Тери учун бир мартали ишлатиладиган тиббий воситалар : уларда пластик буюмлар ва оддий устара пичоқлари ҳаракат манбаи сифатида фойдаланилади.шунингдек улар қулай ва арзон.
  • РеспиРесcуэ: шошилинч тиббий ёрдамдан узоқда жойлашган чекка ҳудудларда то'сатдан юқори хавфли астма хуружларини даволовчи мустақил тез ёрдам бо'лими.
  • ГлуcоВенд : беморлар учун глюкоза
  • (қондаги шакар) миқдорини текшириш ва керак бо'лганда глюкоза хапдориларини сотиб олишда ёрдам берувчи о'з-о'зига хизмат ко'рсатиш бо'лими.
  • ХоутТБ : матнли хабарлар ва ташхис қо'йиш ёрдамида силга қарши дори-дармонларга риоя қилишни та'минлаш тизими. 2009-йилда Покистоннинг Карачи шаҳрида Х Оут ТБ синови бошланди [6]
  • Солар аутоcлаве : тиббий асбоб-ускуналарни стерилизация қилиш учун қуёш энергияси билан ишлайдиган автобуюм. [7]
  • МЕДИКит : ривожланаётган мамлакатлардаги тиббиёт мутахассислари учун о'зларининг тегишли тиббий асбобларини яратиш ва о'згартириш имконини берувчи буюмлар нусхаси сақланадиган тиббий бо'лим. Бо'лимнинг вазифаси дори воситалари,ташхис қо'йиш буюмлари,жарроҳлик асбоблари ва протезларни етазиб беришдан иборат.
  • Cоол Cомплй : Дори-дармонларни сақлаш ва МДР-ТБ билан ог'риган беморларга дорилар сифатини назорат қилишида ёрдам берувчи қуёш энергияси билан ишлайдиган совутгич қурилмаси.

Мукофотлар ва э'тироф

[edit | edit source]

ИИҲ тадқиқотчилари ва лойиҳалари бир нечта мукофотларни қо'лга киритдилар ва таниқли нашрлар, инновациялар ва сог'лиқни сақлашга ё'налтирилган ташкилотлар томонидан халқаро миқёсда тан олинганлар. 2009-йилда дастур директори Течнологй Ревиэw журналининг 35 ёшгача бо'лган ёш ташаббускорлар орасида йилнинг энг яхши гуманитар ё'налишдаги ташаббускори деб топилди. [3] Х оут ТБ ҳақида Тҳе Эcономист газетасининг Течнологй Монитор мақоласида келтирилган. [8] Гомес-Маркес МИТ Г'оялар танловида уч марта г'олиб бо'лган. (Г'олиб ихтиролардан бири ХоутТБ эди). Солар атуcлаве буюмини собиқ президент Жиммй Cартер мақтаган. [9] ва Жаҳон сог'лиқни сақлаш ташкилоти томонидан глобал сог'лиқни сақлаш муаммоларини ҳал қилувчи инновацион технологиялар қаторида намуна сифатида ко'рсатилган. [10] Cоол Cомплй яқинда Ҳарварднинг энг йирик грантини қо'лга киритди. [11]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. 1,0 1,1 „инноватион.ҳтм“. Ииҳ.мит.эду. 2012-йил 21-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 18-апрел. Cите эррор: Инвалид <ref> таг; наме "ииҳ.мит.эду" дефинед мултипле тимес wитҳ дифферент cонтент
  2. „Д-Лаб | Девелопмент тҳроугҳ Диалогуэ, Десигн анд Диссеминатион“. Д-лаб.мит.эду. Қаралди: 2012-йил 18-апрел.
  3. 3,0 3,1 Жеффрей Ҳеэр, 30 Станфорд Университй. „ТР35: Жосé Гóмез-Мáрқуэз, 32“. Течнологй Ревиэw. Қаралди: 2012-йил 18-апрел. Cите эррор: Инвалид <ref> таг; наме "течнологйревиэw.cом" дефинед мултипле тимес wитҳ дифферент cонтент
  4. http://nciia.org/sites/default/files/newsletter_spring_2007.pdf [формациз УРЛ ПДФ]
  5. [1] (Wайбаcк Мачине сайтида Оcтобер 6, 2010, санасида архивланган)
  6. „Таке ТБ Медс, Гет Мобиле Минутес“. Течнологй Ревиэw. Қаралди: 2012-йил 18-апрел.
  7. Солар аутоcлаве“. 2012-йил 16-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 13-октябр.
  8. „Монитор: Такен ёур медиcине?“. Тҳе Эcономист (2009-йил 4-июн). Қаралди: 2012-йил 18-апрел.
  9. „Солар Поwеред Аутоcлаве Праисед бй Жиммй Cартер“. Стерилизерс360.cом (2009-йил 11-феврал). 2011-йил 28-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 18-апрел.
  10. „WҲО | Селеcтед инновативе течнологиэс cатегорй 2: нон-cоммерcиализед/исабле стаге“. Wҳо.инт (2011-йил 21-май). 2010-йил 29-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 18-апрел.
  11. „Арчивед cопй“. 2010-йил 27-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 13-октябр.

Ҳаволалар

[edit | edit source]