Jump to content

Исроил–Ҳамас уруши

From Vikipediya
Исроил–Ҳамас уруши
Исроил–Фаластин можароси

     Ғазо сектори      Исроил ичида эвакуация қилинган ҳудудлар
  Ҳамас ҳужумининг максимум қамрови
  Ғазонинг Исроил томонидан эвакуация қилиш буюрилган ҳудудлари
Саналар 7-октябр 2023-йил – бугун
Уруш ери
Ҳолати Давом этмоқда
Рақиблар
 Исроил[3]

Исроил–Ҳамас уруши[8] – 2023-йилнинг 7-октябрида Ҳамас бошчилигидаги фаластин кутилмаганда Исроилга мувофиқлаштирилган ҳужум уюштирганидан кейин бошланган ҳарбий тўқнашув[9]содир бўлди[10][11]. Ҳужум эрталаб Ҳамас бошқарувидаги Ғазо секторидан Исроилга камида 5 000 та ракета отилиши билан бошланди[12]. Параллел равишда тақрибан 2 500 нафар фаластинлик жангарилар Ғазо–Исроил тўсиғидан ўтиб, қўшни Исроил ҳудудларида тинч аҳоли вакилларини асирга олди[13]. Натижада камида 1 400 нафар исроиллик нобуд бўлди, жумладан, "Реъим" мусиқа фестивалининг 260 нафар иштирокчиси[14][15][16]. Қуролланмаган тинч аҳоли вакиллари, жумладан, аёллар ва болалар ҳамда қўлга олинган Исроил аскарлари Ғазо секторига олиб кетилди[17][18][19][20]. Исроил бунга жавобан ҳаво зарбаларини бера бошлади[21] ва орадан бир кун ўтиб Ҳамасга расман уруш эълон қилди[21]. Ҳамас ҳужумларини суккот яҳудий байрами якунида, 1973-йилда Ём Киппур уруши бошланганига роппа-роса 50 йил тўлган кунда бошлади[11][22].

Ҳамаснинг ҳужуми[edit | edit source]

2023-йилнинг 7-октябр куни тонгда Фаластиннинг Ҳамас гуруҳи жангчилари Ғазо секторидан Исроил томонга кутилмаган ҳужумини уюштирди. 20 дақиқа ичида Исроилга Ғазодан 5 000 дан ортиқ ракеталар отилди. Исроил оммавий ахборот воситалари Ғазодан камида 2200 та снаряд отилганини хабар қилишди. Ҳамас ҳаракати ҳарбий қаноти қўмондони Муҳаммад ал-Дайф Исроилга қарши ҳарбий операция бошланганини маълум қилди ва бунинг номини Ал-Ақсо тўфони (арабча: عملية طوفان الأقصى) дея номлади[23]. Ғазо секторига туташ ҳудудлар ва Шарон текислигидаги шаҳарларда, шунингдек Гедера, Герзлиё, Тел-Авив ва Ашклон шаҳарларда портлашлар қайд этилди[24].

Исроилнинг жавоби[edit | edit source]

Яҳудийларнинг Суккот (ивритча: סוכות) байрамига тўғри келган ҳужум исроилликлар учун кутилмаган ҳолат бўлди[25]

„Темир гумбаз“ ҳаво ҳужумидан мудофаа қилиш тизими ишга туширилди. Бош вазир Бенжамин Нетаняҳу ва мудофаа вазири Ёав Галлант Тел-Авивдаги Исроил мудофаа кучлари (ИМК) штабида хавфсизликни таъминлади. Кейинчалик Галлант армиянинг ўн минглаб заҳирадаги аскарларини сафарбар қилишни маъқуллади ва Ғазо чегарасидан 80 километр (50 мил) радиусда фавқулодда ҳолат эълон қилди[26].

Халқаро реаксия[edit | edit source]

  Исроил ва Фаластин
  Исроилни қўллаганлар
  Исроил томонини можарони қўзғатганликда айблаганлар
  Можарони тўхтатишга чақирганлар
  Вазият беқарорлиги ҳақида огоҳлантирганлар
  • Афғонистон байроғи Афғонистон: Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон Ислом Амирлиги „Ғазо секторидаги сўнгги воқеаларни диққат билан кузатиб бораётганини“ ва "Исроилдаги сионистлар томонидан мазлум Фаластинликларнинг ҳуқуқларини поймол қилишлари, мусулмонларнинг ибодатхоналарини бир неча маротаба хўрлашлари ва ҳурмацизлик қилишлари натижасида бундай ҳодисалар содир бўлаётганини таъкидлади[27].
  • Албания байроғи Албания: Бош вазир Эди Рама исроилликлар ўз уйларига эга бўлиш ва у ерга қайтиш учун минг йиллар давомида курашганини таъкидлади[28]. Ташқи ишлар вазири Игли Ҳассани ҳужумни кескин қоралаб, қурбонлар, уларнинг оилалари ва бутун Исроил билан биргалигини билдирди.
  • Жазоир байроғи Жазоир: Ташқи ишлар вазирлиги, Исроилнинг Ғазони бомбардимон қилишини кескин қоралаб, халқаро ташкилотларни можарога аралашишга чақирди ва „Исроил мустамлакачилиги“га қарши курашаётган фаластинликларга ҳамдардлик билдирди[29].
  • Аргентина байроғи Аргентина: Ташқи ишлар ва маданият вазирлиги „ҲАМАСнинг Исроил ҳудудига қарши амалга оширган террорчилик ҳаракатларидан афсусда“ эканини маълум қилиб, Исроил халқи билан биргалигини ва қурбонларга ҳамдардлик билдирган[30].
  • Арманистон: Ташқи ишлар вазирлиги фаластинликлар ва исроилликлар ўртасидаги зўравонлик ва тинч аҳолига қилинган ҳужумлардан хавотир билдирди. Қурбон бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди ва халқаро ҳамжамиятни зўравонликка чек қўйишга чақирди[31].
  • Австралия байроғи Австралия: Ташқи ишлар вазири Пеннй Wонг „Австралия ҲАМАСнинг Исроилга уюштирган ҳужумларини, жумладан шаҳарлар ва тинч аҳолига ракеталар билан ҳужум қилишларини сўзсиз қоралайди“ деди'[32]. Бош вазир Антҳонй Албанесе ҳам ҳужумларни кескин қоралади[33].
  • Озарбайжон байроғи Озарбайжон: Озарбайжон-Исроил парламентлараро алоқаларнинг ишчи гуруҳи Исроилга қилинган ҳужумни қоралаб, ҳамдардлик билдирди[34].
  • Белгия байроғи Белгия: Ташқи ишлар вазири Ҳаджа Лаҳбиб ТВ Х телеканалида мамлакат „Исроил фуқароларига қарши оммавий ракета отилишини кескин қоралайди“ ва улар барча жабрланганлар билан" эканини айтди[35].
  • Бразилия байроғи Бразилия: Ташқи ишлар вазирлиги Бразилиянинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши раиси сифатида ушбу органни шошилинч йиғилиш ўтказишини билдириб, Ғазо секторидан Исроилга уюштирилган „қуруқликдаги ҳужумларни“ қоралаб, Исроил халқига ҳамдардлик билдирди[36].
  • Босния ва Герзеговина байроғи Босния ва Герцоговина: Вазирлар Кенгаши раиси Боржана Криšто ҳужумларни „адолациз ва шафқациз“ деб қоралаб, Исроилни қўллаб-қувватлашини билдирди.
  • Канада байроғи Канада: Бош вазир Жастин Трюдо "Канада Исроилга қарши амалга оширилаётган террорчилик ҳаракатларини кескин қоралашини ва зўравонликни „мутлақо қабул қилиб бўлмас“ деб атади. У мамлакатини Исроил билан биргалигини ва унинг „ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи“ни тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлади[37].
  • Қозоғистон байроғи Қозоғистон: Ташқи ишлар вазирлиги томонларни вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш учун сиёсий воситаларни излашга ва нафақат икки давлат ўртасида, балки бутун Яқин Шарқда вазиятнинг янада кескинлашишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларга қўл урмасликка чақирди[38].
  • Қирғизистон байроғи Қирғизистон: Вазиятнинг жиддийлигидан чуқур хавотир билдириб, можаронинг барча томонларини тинчликка эришиш, тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва Яқин Шарқ минтақасида вазиятни барқарорлаштириш мақсадида ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга ва имкон қадар тезроқ сиёсий ва дипломатик мулоқотни бошлашга чақирди[39].
  • Ўзбекистон байроғи Ўзбекистон: Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазиятни сезиларли даражада мураккаблаштирган ҳолат кескинлашганидан жиддий хавотир билдириб, курашаётган томонларни қуролли қарама-қаршиликни тез фурсатларда тугатиш ва инқирозни сиёсий ҳамда дипломатик воситалар орқали ҳал қилиш учун барча чораларни кўришга чақирди[40].

Яна қаранг[edit | edit source]

Манбалар[edit | edit source]

  1. 1,0 1,1 „Исраэл Армй Фирес Артиллерй ат Лебанон ас Ҳезболлаҳ Cлаимс Аттаcк“ (эн). Ашарқ Ал-Аwсат. 2023-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 8-октябр.
  2. „Исраэл cаррйинг оут артиллерй стрикес ин Сйриа афтер мортар фире“. Тҳе Тимес оф Исраэл. Қаралди: 2023-йил 10-октябр.
  3. 3,0 3,1 Унитед Натионс Релиэф анд Wоркс Агенcй фор Палестине Рефугеэс ин тҳе Неар Эаст (УНРWА). „УНРWА Ситуатион Репорт #1 он тҳе Ситуатион ин тҳе Газа Стрип“ (Энглиш) (Ситуатион Репорт). Унитед Натионс (2023-йил 7-октябр). — „Ат 06:30 он тҳе морнинг оф 7 Оcтобер 2023, Ҳамас лаунчед "Оператион Ал-Ақса Флоод" wитҳ море тҳан 5,000 роcкец репортедлй фиред тоwардс Исраэл фром мултипле лоcатионс ин Газа, ас wелл ас гроунд оператион инто Исраэл.“. 2023-йил 16-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-октябр.
  4. Фабиан, Эмануэл. „Оффиcер, 2 солдиэрс киллед ин cлаш wитҳ террорисц он Лебанон бордер; мортарс фиред“ (эн-УС). Тҳе Тимес оф Исраэл. 2023-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-октябр.
  5. „алжабҳат алшаэбиату: қарар ал'иидарат ал'амрикиат битаwфир алдаэм лилкиан ҳадафуҳ татwиқ алнатайиж аластиратижиат лимаэракат туфан ал'ақсаа“ (ар). алаҳеднеwс.cом.лб. 2023-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 8-октябр.
  6. „Ал-Қассам фигҳтерс энгаге ИОФ он севен фронц оуциде Газа: Статемент“. Ал Маядеэн Энглиш (2023-йил 8-октябр). 2023-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 8-октябр.
  7. „Қассам Бригадес анноунcес cонтрол оф 'Эрез Cроссинг'“. Роя Неwс (2023-йил 7-октябр). 2023-йил 7-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-октябр.
  8. „Исроил-ҲАМАС уруши, тўққизинчи кун. ЦАҲАЛнинг Ғазо секторидаги қуруқлик амалиёти кечиктирилди“. Кун (15-октабр 2023-йил). Қаралди: 18-октабр 2023-йил.
  9. Беаучамп, Заcк. „Wҳй дид Ҳамас инваде Исраэл?“ (эн). Вох (2023-йил 7-октябр). 2023-йил 7-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-октябр.
  10. Эрлангер, Стевен. „Ан Аттаcк Фром Газа анд ан Исраэли Деcларатион оф Wар. Ноw Wҳат?“ (эн-УС). Тҳе Неw Ёрк Тимес (2023-йил 7-октябр). 2023-йил 7-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 11-октябр.
  11. 11,0 11,1 Унитед Натионс Оффиcе фор тҳе Cоординатион оф Ҳуманитариан Аффаирс (ОCҲА). „Фаcт Шеэт: Исраэл анд Палестине Cонфлиcт (9 Оcтобер 2023)“ (Энглиш) (Пресс релеасе). РелиэфWеб. Унитед Натионс (УН) (2023-йил 9-октябр). — „Он Сатурдай, 7 Оcтобер — а Жеwиш саббатҳ дай, тҳе энд оф тҳе wеэклонг Жеwиш фестивал оф Суккот, анд а дай афтер тҳе 50тҳ анниверсарй оф тҳе Ём Киппур Wар — Ҳамас анд отҳер Палестиниан армед гроупс лаунчед Оператион ал-Ақса Флоод, а cоординатед ассаулт cонсистинг оф ланд анд аир аттаcкс инто мултипле бордер ареас оф Исраэл.“. 2023-йил 13-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 13-октябр.
  12. „Ароунд 1,000 деад ин Исраэл-Ҳамас wар, ас Лебанон'с Ҳезболлаҳ алсо лаунчес стрикес“. Соутҳ Чина Морнинг Пост (2023-йил 8-октябр). 2023-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-октябр.
  13. „Ҳамас Леавес Траил оф Террор ин Исраэл“ (эн-УС). Тҳе Неw Ёрк Тимес (2023-йил 10-октябр). Қаралди: 2023-йил 14-октябр.
  14. Гиллетт, Франcесcа. „Ҳоw ан Исраэл мусиc фестивал турнед инто а нигҳтмаре афтер Ҳамас аттаcк“. ББC Неwс (2023-йил 8-октябр). 2023-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 8-октябр.
  15. Табачниcк, Cара. „Исраэлис сеарч фор ловед онес wитҳ посц анд плеас он соcиал медиа“. CБС Неwс (2023-йил 8-октябр). 2023-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 8-октябр.
  16. „Тҳоусандс флеэ роcкет анд гунфире ат алл-нигҳт десерт 'Натуре Партй'; дозенс миссинг“. Тҳе Тимес оф Исраэл (2023-йил 7-октябр). 2023-йил 7-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 8-октябр.
  17. МcКернан, Бетҳан. „Ҳамас лаунчес сурприсе аттаcк он Исраэл ас Палестиниан гунмен репортед ин соутҳ“. Тҳе Гуардиан (2023-йил 7-октябр). 2023-йил 7-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-октябр.
  18. „Видео аппеарс то шоw Ҳамас такинг Исраэли cивилиан ҳостаге“. НБC Неwс (2023-йил 7-октябр).
  19. „Ҳолоcауст сурвивор wҳо усес а wҳеэлчаир wас драггед инто Газа ас Исраэл-Ҳамас wар рагес он“ (эн-УС). УСА Тодай. Қаралди: 2023-йил 12-октябр.
  20. „Ҳамас сайс ит ҳас эноугҳ Исраэли cаптивес то фреэ алл Палестиниан присонерс“. Ал Жазеэра. 2023-йил 7-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-октябр.
  21. 21,0 21,1 Георге, Сусаннаҳ; Дадоуч, Сараҳ; Паркер, Cлаире; Рубин, Шира. „Исраэл формаллй деcларес wар агаинст Ҳамас ас море тҳан 1,000 киллед он ботҳ сидес“ (эн-УС) (2023-йил 9-октябр). Қаралди: 2023-йил 12-октябр.
  22. Маргалит, Рутҳ. „Wакинг то ан Аттаcк фром Ҳамас“ (2023-йил 7-октябр). 2023-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-октябр. „Ин Исраэл, тҳере ис алреадй талк абоут тҳис беинг тҳе бегиннинг оф а протраcтед 'Суккот Wар.'“.
  23. ҲАМАС Исроилга қарши „Ал-Ақсо тўфони“ операцияси бошланганини эълон қилди
  24. Исраэл аттаcк: ПМ сайс Исраэл ат wар афтер 250 киллед ин аттаcк фром Газа
  25. Море тҳан 200 Исраэлис киллед ин сурприсе Ҳамас ассаулт он Исраэл, 232 киллед ин Газа
  26. Исраэл аттаcк: ПМ сайс Исраэл ат wар афтер 250 киллед ин аттаcк фром Газа
  27. Пакистан, Афгҳанистан шоw суппорт то Палестине, cаллс фор „cессатион оф ҳостилитиэс“
  28. Исраэл-Ҳамас cонфлиcт, Рама: Реадй то меэт wитҳ тҳе Палестиниан Амбассадор
  29. الجزائر تدين الاعتداءات الإسرائيلية على قطاع غزة
  30. Cомуниcадо де ла Cанcиллерíа аргентина
  31. МИД Армении: шокировани насилиэм между палестинсами и Израилем и таргетированиэм гражданского населения
  32. Террорисм ин иц мост деспиcабле форм': Wорлд леадерс уните то cондемн унпреcедентед аттаcк он Исраэл бй Ҳамас
  33. Антҳонй Албанесе cондемнс 'индисcриминате анд абҳоррентъ Ҳамас аттаcк он Исраэл
  34. Wоркинг Гроуп фор Азербаижан-Исраэл Интер-Парлиаментарй Релатионс cондемнс ларге-сcале аттаcкс он Исраэл
  35. Унитед Статес сеcуритй оффиcиалс, Риши Сунак анд отҳер wорлд леадерс реаcт то сурприсе Ҳамас аттаcк он Исраэл
  36. Атақуэс эм территóрио исраэленсе[сайт ишламайди]
  37. Трудеау, Поилиэвре cондемн Ҳамас аттаcк он Исраэл; Амбассадор то Cанада cаллс виоленcе 'унимагинаблеъ
  38. Қазақстанниң Тел-Авивтегі элшілігі Израилдегі азаматтаримизбен тұрақти байланиста – ҚР СІМ
  39. Киргизстан Израил менен Палестинанин жаңжалина тинчсиздануусун билдирди
  40. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти