Ирода
Ирода — одамнинг ўз фаолияти ва психик жараёнларини ўзи бошқаришда намоён бўладиган қобилияти. Инсон И. вий ҳаракатини амалга оширар-кан, ўзига ҳукмрон эҳтиёж ва хоҳишларига қарши туради: И. учун "мен хоҳлайман" деган кечинма эмас, балки "керак", "бажаришим шарт" деган кечинма хосдир.
Инсон фаолиятининг барча турлари ва ҳар қандай меҳнат кишидан мустаҳкам иродани талаб қилади. И. меҳнатда пайдо бўлади ва тобланади. И. нинг онгдаги фаолияти ҳаракат мақсадини белгилашда, мақсадга эришиш воси-талари ва йўлйўриқларини олдиндан аниқлаб, маълум қарорга келишда ҳамда бу қарорни ижро этишда намоён бўлади. Одамда И. нинг қай даражада эканлиги мақсадни қандай рўёбга чиқаришида кўринади. И.вий ҳаракат жараёнларида киши ички ва ташқи тўсиқларга дуч келади. Ички тўсиқлар кишининг ўзига, унинг ички майлларига хос ҳолат. Кишининг ички майлларини енга олиш, ўзини бошқариш ва ўз устидан ҳукмронлик қила билиш лаёқати ички И. деб аталади. Ташқи тўсиклар теваракатрофдаги воқеликда учрайди. Кишининг ана шундай таш-қи тўсиқларни енга олиш лаёқати ташқи И. деб аталади. Иродавий фаолиятда ташқи тўсиқларни енгиш (ташқи И.) ички тўсиқлар (ички И.) ни енгиш билан узвий боғлиқ.
Ироданинг муҳим сифатлари: ўзини тута билиш, дадиллик, қатъийлик, чидам ва тоқат, принсипиаллик, мустақиллик ва б. И. кучи шу сифатларнинг қай даражада намоён бўлишига қараб белгиланади. Киши юксак ғояларга асосланган онгли қатъият ва сабот билан ўз ҳаракати йўлидаги тўсикдарни енгар экан, у кучли И. эгаси ҳисобланади. И. кишининг ҳарактери билан узвий боғлиқ, унинг шаклланишида муҳим рол ўйнайди.[1]
Манбалар
[edit | edit source]Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |