Ирландия ороли
География | |
---|---|
Майдони | 84 421 км2 |
Денгиз сатҳидан баландлиги | м. |
Энг баланд нуқтаси | Cарраунтооҳил |
Ма'мурият | |
Давлат | Ирландия ва Бирлашган Қироллик |
Демография | |
Аҳолиси | 6 572 728 |
Қо'шимча ма'лумот |
Ирландия ороли - Британия ороллари архипелагидаги орол. Шимол, ғарб ва жанубидан Атлантика океани, шарқдан Ирландия денгизи ўраб туради. Шимолий ва Сан-Георг бўғозлари орқали Буюк Британия о.дан ажралиб туради. Майд. 84 минг км2, шимолий дан жа-нубга уз. 450 км, эни 300 км атрофида. Қирғоклари нотекис, қўлтиқ ва қояли ороллар кўп. И. о.нинг ички қисми Марказий текислик, чеккалари паст тоғлар (Каррантуилл чўққиси, бал. 1041 м гача) ва платолардан иборат. Икдими мўътадил, океан иқлими, қиши юмшоқ, ёзи салқин ва серёғин. Дарё (Шаннон ва б.), кўл (ЛохНей, Лох-Эрн ва б.) ва ботқоқлик кўп. Ўсимликлари йил бўйи яшил бўлиб турадиган ўтлоқ ва верескзорлардан иборат. И. о. нинг катта қисмида Ирландия давлати, шим.шарқида Шимолий Ирландия жойлашган. Йирик шаҳарлари — Дублин, Белфаст.[1]
Манбалар
[edit | edit source]Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |