Jump to content

Ҳиндистон

From Vikipediya
Ҳиндистон Республикаси
भारत गणराज्य
Бҳāрата Гаṇарāжя
Шиорसत्यमेव जयते (Сатямева Жаяте)
Санскритча: Ҳақиқат ҳамиша ғолиб
Мадҳия: जन गण मन
(Жана Гана Мана)
Лоcатион оф Ҳиндистон
Пойтахт Янги Деҳли
Расмий тил(лар) ҳинд, инглиз
Ҳукумат Парламентлик Республика
Рам Натҳ Ковинд
Нарендра Моди
Мустақиллик (Бирлашган Қиролликдан)
• Сана
15-август 1947
Майдон
• Бутун
3,287,590 км2 (7-ўрин)
• Сув (%)
9.6
Аҳоли
• 2022-йилги рўйхат
1,413,179,280 (2-ўрин)
• Зичлик 328/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2020-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$3,202 миллиард. (4-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$2,338
Пул бирлиги Ҳинд рупийси (ИНР)
Вақт минтақаси УТC+5:30
• Ёз (ДСТ)
УТC+5:30
Қисқартма ИН
Телефон префикси +91
Интернет домени .ин

Ҳиндистон (расман: Ҳиндистон Республикаси (Бҳāрат Гаṇарāжя[1]) – Жанубий Осиёдаги давлат. Ҳудуди шимолдан жанубга 3 214 км, ғарбдан шарққа 2 933 км чўзилган. Шимолида Ҳимолай тоғлари, ғарбда Арабистон денгизи, шарқда Бенгалия қўлтиғи билан ўралган. Ҳиндистон таркибига Арабистон денгизидаги Лаккадив ва Аминдив ороллари, Бенгалия қўлтиғидаги Андаман ва Никобар ороллари ҳам киради. Майдони – 3,3 миллион км2. Аҳолиси – 1 428 627 663 киши (2023). Пойтахти не– Ню-Деҳли. Маъмурий жиҳатдан 28 та штат ва 8 та иттифоқ ҳудудидаги болинади.

Давлат тузуми

[edit | edit source]

Ҳиндистон – федератив республика. Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибига киради. Амалдаги конституцияси 1950-йил 26-январдан кучга кирган; кейинчалик ўзгартишлар киритилган. Давлат бошлиғи — президент (2022-йил 25-июлдан Дроупади Мурму). У парламентнинг икки палатаси ва штатларнинг қонун чиқарувчи органлари аъзоларидан иборат сайловчилар ҳайъати томонидан 5 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни президент икки палата – Штатлар кенгаши (Ража сабха) ҳамда Халқ палатаси (Лог сабха) дан иборат парламент, ижроия ҳокимиятни президент ва бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.

Табиати

[edit | edit source]

Ҳиндистон қирғоқлари кам парчаланган, паст, қумли. Асосан, Ҳиндистон ярим орол ва Ҳинд ганг текислигида жойлашган; Ҳимолай ва Қорақурум тоғларининг бир қисмини ўз ичига олали. Ҳиндистон ҳудудининг 3/4 қисми текислик ва ясситоғлик. Ҳиндистон ярим оролнинг деярли ҳаммасини Декан ясситоғлиги эгаллаган (шарққа томом 900 м дан 300 м гача пасайиб боради). Ҳиндистон ярим орол шимолда аллювиал Ҳинд ганг текислиги жойлашган. Ер шаридаги энг баланд тоғ тизмаси – Ҳимолай (Ҳиндистонда баландлиги 8126 м, Нангапарбат тоғи) ва Қорақурум тоғлари Ҳиндистонни шимолдан тўсиб туради. Ҳиндистонда фойдали қазилмалардан тошкўмир, темир рудаси, титан, олтин, табиий газ, марганес, хром, боксит, олмос, қимматбаҳо тошлар, мис, нефт, слюда (шаффоф тош), қўрғошин конлари бор. Иқлими, асосан, тропик иқлим, шимолда тропик муссонли иқлим. Июн–октябрда иссиқ ва нам, ноябр-февралда қуруқ, салқин, март–майда жуда иссиқ ва қуруқ иқлим. Нам мавсумда йиллик ёғиннинг 70-90%и ёғади. Йиллик ёғин Ғарбий Гат ва Ҳимолай тоғларининг шамолга қарши ён бағирларида 5000-6000 мм, Шиллонг платосида 12000 мм (Ер юзидаги энг серёғин жой), Ҳиндганг текислигида 100 мм, Ҳиндистон ярим оролнинг марказий қисмида 300-500 мм. Январнинг ўртача температураси текисликларда 15° (шимолда), 27° (жанубда), май ойи ҳамма жойда 28- 35°, айрим вақтларда 48°. Тоғларда ўртача температура январда н– Г, −8°, июлда 18-23°. Асосий дарёлари: Ганг, ирмоғи Жамна, Ҳинд (юқори оқими), Брахмапутра (қуйи оқими), Нармада, Годавари, Кришна. Дарёлари ёзда серсув (муссон ёмғирлари даврида тошади), суғоришда кенг фойдаланилади, айримларида кема қатнайди. Тупроқлари Ҳиндистон ҳудудининг аксари қисмида қизил, Декан ясситоғлигида қора, Ҳиндганг текислиги ва денгиз бўйи паст текисликларида жигарранг тупроқ. Ҳимолай тоғлари ён бағрида тоғ жигарранг, сариқ, тоғ қўнғир-ўрмон. подзол, тоғ-ўтлоқи тупроқлар пастдан юқорига алмашиниб боради. Ўсимликлардан акация, бамбук, какос ва хурмо палмаси кенг тарқалган. Мамлакатнинг 25%и ўрмон. Ҳимолай тоғларининг қуйи ён бағирларида терак, юқорида тик, сандал, ҳимолай кедри, қора қарағай, оқ қарағай ўсади. Ғарбий Гат тоғлари ён бағри, Ганг ва Брахмапутра делталари, Шарқий Ҳимолай тоғ олди ҳудудлари доим яшил ўрмонлардан иборат. Ҳиндистонда ўсимликларнинг 21 минг тури тарқалган. Унда Ер юзида мавжуд бўлган барча ўсимликнинг ярмидан кўпини учратиш мумкин.

Ҳайвонот дунёси хилма-хил. Сут эмизувчи ҳайвонларнинг 350 тури, қушларнинг 1600 дан зиёд тури бор. Ҳиндистон ҳудудида фил, маймун, каркидон, шер, қоплон, йўлбарс, мангус ва бошқа ҳайвонлар яшайди, илоннинг деярли барча тури мавжуд. Мамлакатда 75 та миллий боғ ва 420 дан ортиқ қўриқхона мавжуд. Йирик миллий боғлари: Казиранга, Манас, Дачиган, Дадва, „Гуллар водийси“ (Уттар Прадеш), Сариска ва бошқалар.

Аҳолиси

[edit | edit source]

Ҳиндистон — дунёда энг кўп миллатли мамлакатлардан бири. Ҳиндистонда турли тилларда сўзлашувчи бир неча юз миллат, элат ва қабила яшайди. Аҳолисининг 72%и ҳинд-европа тилларининг ҳиндорий тиллари гуруҳида сўзлашувчи халқлар – ҳиндустонийлар, маратҳлар, бенгаллар, бихарлар, гужаротлар, ориялар, ражастхонийлар, панжобийлар ташкил этади. Кашмирийлар дари тил гуруҳига мансуб. Ҳиндистон жанубда, асосан, дравид тилларида, шимолий ва Шимоли-шарқида тибетбирма тилларида сўзлашувчи халқлар яшайди. Шаҳар аҳолиси 30%. Расмий тиллар – ҳинд ва инглиз тиллари. Аҳолининг кўпчилиги (73%) ҳиндуийлик динига эътиқод қилади; ислом (16%), христиан (6%), сикҳизм (2,5%) ва бошқа динларга эътиқод қилувчилар ҳам бор. Йирик шаҳарлари: Калкутта, Бомбай, Деҳли, Ченнай, Бангалор, Аҳмадобод, Ҳайдаробод, Пуна, Канпур, Нагпур, Жайпур, Лакҳнау.

Тарихи

[edit | edit source]

Археологик топилмалар Ҳиндистонда одамлар тош давридаёқ яшаганлигидан далолат беради. Милоддан аввалги 3-минг йилликнинг 2-ярми 2-минг йилликнинг 1-ярмида Ҳинд дарёси водийсида юксак даражада ривожланган шаҳар маданияти вужудга келган Хараппи маданияти. Милоддан аввалги 2-минг йилликнинг 2-ярмида шимоли-ғарбдан Ҳиндистонга орийлар кириб келиб, аввал Панжоб, кейинчалик Ганг дарёси водийсида жойлашишган. Милоддан аввалги ВИ асрда шимолий Ҳиндистоннинг шарқий қисмида, Ганг ва Жамна дарёлари ҳавзаларида Магая давлати бўлган. Милоддан аввалги ВИ-ИВ асрларда иқтисодий тараққиёт қадимги ҳинд жамиятида турмуш шароитларини анча ўзгартирди. Куллар ва ёлланма ишчиларнинг меҳнатидан деҳқончилик, ҳунармандчилик ва кончилик ишларида фойдаланилди. Ижтимоий зиддиятларнинг кучайиши диний-сектантлик ҳаракатини пайдо қилди, оқибатда буддизм ва жайнизм динлари вужудга келди. Милоддан аввалги ИВ аср ўрталарида Нандалар сулоласи даврида қарийб бутун Ҳинд дарёсининг водийси магадҳа давлати тасарруфида бўлган. Магадҳа давлати равнақ топган даврда Ҳинд дарёси ҳавзасининг бир қисмини Аҳамонийлар босиб олди. Милоддан аввалги 327—325-йилларда Ҳиндистонга Искандар Мақдуний бостириб кирди. Магадҳа давлатининг босқинчилик урушлари Маорилар империяси даврида ҳам давом этди. Подшо Ашока ҳукмронлигида қарийб бутун Ҳиндистон ва ҳозирги Афғонистоннинг бир қисми Маориларга қарашли эди. Милодий И асрда Ҳиндистон шимолининг катта қисми кушонлар қўл остига ўтди Кушон подшолиги. Кушонлар давлати емирилгач, ИВ асрда Ҳиндистон шимолда яна Магадҳа далвати равнақ топди. Кейинчалик Гупталар сулоласи даврида шимолий Ҳиндистоннинг талайгина қисми – шарқда Бенгалия қўлтиғидан ғарбда Панжоб ва Катхиявар ярим оролгача бўлган ҳудуд Магадҳа давлати таркибига кирди. Худди шу даврда Декапда Вакатака, Паллавлар, Ванга каби давлатлар мавжуд бўлган. ИИ-ИВ асрларда бу ерда қулдорлик тузуми емирила бошлаган. ВИ-ХИИ асрларда Ҳиндистонда бир неча давлат мавжуд бўлган. ВИИ асрнинг 1-ярмида маҳаллий подшолардан бири Ҳарша Ҳиндистон шимолдаги бир неча давлатларни забт этиб, Ҳарша империясига асос солди. Бу империя 30 йил ҳукм сурди. ВИИИ аср бошларида араблар Синдни босиб олдилар. ХИ аср бошларида Маҳмуд Ғазнавий Ҳиндистон шимолига бир неча марта ҳужум қилиб, Панжобнинг бир қисмини ўз давлати таркибига қўшиб олган. ХИИ аср охири ХИИИ аср бошларида Ҳиндистон шимолини Ғурийлар давлати ҳукмдори Муҳаммад Ғурий забт этди. Унинг ўлимидан сўнг Ғурий ноибларидан бири Қутбиддин Ойбоқ Деҳли султонлигига асос солди. ХИВ-ХВ асрларда ҳинд рожаларининг ҳокимияти сақланган Ражпутана Рожастҳондан ташқари Ҳиндистон шимолда мустақил Жаунпур, Бенгалия, Гужарот, Малва ҳамда Деканнинг шимолда Бахмоний султонлиги пайдо бўлди. Афғонларнинг Лўдийлар сулоласи ҳукмронлиги даври (1451—1526)да Ганг дарёси водийсининг талайгина қисми султонликка қўшиб олинди. ХВ аср охирида Ҳиндистонга дастлабки европалик мустамлакачилар — португаллар кириб келди ва ХВИ асрнинг 1-ярмида улар денгиз соҳилига жойлашиб олдилар. 1526-йил апрелда Заҳириддин Муҳаммад Бобур панипатдаги жангда Иброҳим Лўдийни енгиб, Деҳли султонлигини эгаллади ва Ҳиндистонда Бобурийлар давлатига асос солди (бу давлат 1858-йилгача мавжуд бўлган). ХВИИ аср бошларида Ҳиндистонга Англия ва Голландиянинг Ост-Индия компаниялари суқилиб кирди ва португалларни Ҳиндистон билан олиб бораётган денгиз савдосидан маҳрум қилиб, мамлакатда қатор заводлар (савдо-сотиқ пунктлари) оча бошлади. 1664-йил франсузларнинг Ост-Индия компанияси ҳам ташкил этилди. Бобурийлар ўртасидаги ўзаро ички кураш инглиз ва франсузларнинг Ост-Индия компанияларига Ҳиндистонда ҳарбий экспансия уюштириш имконини берди. Ҳиндистонда устунликка эришиш учун бу икки компания ўртасида Жанубий Ҳиндистонда бўлиб ўтган жанглар (1756-1763) натижасида Англиянинг Ост-Индия компанияси ғолиб чиқиб, Бенгалияни забт этди, Карнатик ва Ауд хонликларини ўз вассалларига айлантирди. 1803-йил Деҳли босиб олингач, бобурий подшолар инглизлар Ост-Индия компаниясига мутлақ қарам бўлиб қолди. 1833-йил Ост-Индия компанияси савдо ташкилоти сифатида тугатилиб, унга Ҳиндистонни мустамлакачилик асосида бошқариш вазифаси юклатилди. Ҳиндистон секин-аста Буюк Британияга қишлоқ хўжалиги хом ашёси етказиб берадиган базага айланиб қолди. ХИХ аср ўрталарида мустамлакачиларга қарши халқ қўзғолонлари бўлиб ўтди. 1857—1859-йилларда бўлиб ўтган машҳур сипоҳийлар қўзғолони Ҳиндистон халқ қўзғолони Ҳиндистоннинг кейинги тараққиётига таъсир кўрсатди. 1858-йил Ост-Индия компани-яси тугатилиб, Ҳиндистонни бевосита Буюк Британия идора қила бошлади. ХИХ асрнинг 80-йилларидан мамлакатда халқнинг норозилик намойишлари, митинглар, иш ташлашлар авж олди. 1885-йил қатор миллий ташкилотлар бирлашиб, Ҳиндистон миллий конгресси (ҲМК)га уюшди. ХХ аср бошлари унда Б. Тилак бошчилигида сўл демократик оқим шаклланди. 1905—1908-йилларда миллий озодлик ҳаракати янада авж олди. Айниқса, 1908-йилги Бомбай иш ташлаши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Буюк Британия ҳукумати миллий озодлик ҳаракатини диний жамоа белгилари бўйича бўлиб ташлашга ҳаракат қилди ва 1906-йил Мусулмонлар лигаси партиясининг пайдо бўлишига кўмаклашди. Унга қарши ҳиндуларнинг Ҳинду махасабха (ҳиндуларнинг буюк иттифоқи) сиёсий ташкилоти тузилди. Биринчи жаҳон уруши даври (1914—1918)да Ҳиндистон метрополия томонида урушда қатнашди. 1918-йилдан мустамлакачиликка қарши кураш янада авж олди. Бу даврда ҲМК раҳбарларидан бири бўлган М.К.Ганди мустамлакачиларга қарши курашнинг сатяграха (куч ишлатмасдан қаршилик кўрсатиш) шаклини тарғиб қилди. Ганди таълимотигандизм ҲМК партиясининг расмий мафкурасига айланди. Инглиз мустамлакачиларининг Амрицар қирғини (1919-йил апрел)дан сўнг декабрда ҲМК итоат қилмаслик компаниясини авж олдирди. 1918—1922-йилларда ишчилар ҳаракати кучайди. 1920-йилда Ҳиндистон касаба уюшмалари конгресси ташкил этилди. 1923—1927-йилларда миллий озодлик ҳаракати вақтинча сусайди. 1927-йил ҲМКда анти империалистик курашни фаоллаштириш тарафдорларини бирлаштирган сўл қанот вужудга келди. Унга Ж.Неру ва С.Ч.Бос раҳбарлик қилдилар. 1929—1930–йиллардаги жаҳон иқтисодий бўҳрони анти империалистик ҳаракатни янги босқичга кўтарди. 1930-йил ҲМК М.Ганди раҳбарлигида яна бўйсунмаслик кампаниясини бошлаб юборди. 1931-йил мартда ҲМК раҳбарлари мустамлакачи ҳукмрон доиралар билан музокара бошлади. Ҳар икки томон келиша олмагач, бўйсунмаслик кампанияси давом эттирилди (1934-йилгача). 1935-йил Англия парламенти Ҳиндистонни бошқариш тўғрисида ҳужжат (қонун) қабул қилди. Бунга кўра, вилоятларнинг мухтор ҳуқуқлари бир оз кенгайтирилди, уларда маҳаллий ҳукумат тузилди, лекин ҳокимият илгаригидек инглиз мустамлакачилари қўлида қолаверди. Мамлакатда бу реаксион ҳужжатга қарши намойишлар бўлиб ўтди. 1936-йил ҲМК империалистик кучларга қарши ягона фронт тузиш вазифасини илгари сурди. Иккинчи жаҳон уруши (1939-45) даврида Ҳиндистон антифашистик коалиция томонида бўлди. Уруш сўнггида Ҳиндистон билан Англия империализми ўртасида иқтисодий ва сиёсий зиддиятлар кескин кучайди. 1946-йил бошида армия, флот ва авиацияда инглизларга қарши оммавий чиқишлар бўлиб ўтди. 1946-йил 18-23-февралда Бомбайдаги ҳарбий денгизчилар қўзғолони инқилобий ҳаракатнинг юқори чўққиси бўлди. Англия ҳукумати миллий ҳаракат раҳбарлари билан музокара бошлаб, 1946-йил баҳорда Ҳиндистонга доминион мақомини беришга қарор қилганлигини эълон қилди. 1946-йил августда Жаваҳарлал Неру бошчилигида муваққат ҳукумат тузилди. Миллий озодлик ҳаракатининг авж олиб кетиши натижасида инглиз мустамлакачилари Ҳиндистондан чиқиб кетишга мажбур бўлди. 1947-йил 15-августда Ҳиндистон ҳудудида икки мустақил давлат – Ҳиндистон (асосан, ҳиндулардан иборат) ва Покистон (асосан, мусулмонлардан иборат) доминионлари вужудга келди. Ҳиндистоннинг биринчи бош вазири ҲМК етакчиси Ж. Неру бўлди. 1950-йил 26-январда Ҳиндистон суверен республика деб эълон қилинди. Мамла-катда аграр ислоҳотлар ўтказила бошланди. Саноатда давлат секторини яратиш ва уни ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида заминдорлик ер эгалигини тугатиш йўллари бел-гиланди. 1964-йил майда Неру вафотидан сўнг ҲМК партиясининг аҳволи оғирлашди. 1965-йил кузда Ҳиндистон – Покистон можароси юз берди. 1966-йил Тошкент учрашувиця имзоланган Тошкент декларацияси икки мамлакат ўртасидаги низоларни ҳал қилинишига асос бўлди. 1966-йил январда Л. Б. Шастри вафотидан сўнг Ж.Нерунинг қизи – И. Ганди Ҳиндистон Бош вазири бўлди. 1977-йил мартда парламентга ўтказилган сайловда Жаната парти (партияси) ғолиб чиқди. Бу ҲМКнинг кейинги 30 йил (1947-77) мобайнидаги биринчи йирик мағ-лубияти эди. Жаната парти етакчиси М. Десаи Ҳиндистон Республикасининг тўртинчи Бош вазири бўлди. 1977-йил мартдаги мағлубиятдан кейин ҲМК партияси инқироз даврини бошидан кечирди. Партиянинг бир қанча кўзга кўринган раҳбарлари Жаната партига ўтиб кетди. 1978-йил январда собиқ Бош вазир И. Ганди ва унинг бир қанча тарафдорлари ҲМК дан чиқиб, янги партия – ҲМК(И)ни туздилар. 1980-1989, 1991-1996 йиллар ва 2004-йилдан ҲМК [1978-йилдан ҲМК (И)] ҳокимият тепасида. Ҳиндистон – 1945-йилдан БМТ аъзоси. 1991-йил 26-декабрда УзР суверенитетини тан олган ва 1992-йил 18-мартда дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрамлари: 26-январ – Республика куни (1950) ва 15-август – Мустақиллик куни (1947). Археологик топилмалар Ҳиндистонда одамлар тош давридаёқ яшаганлигидан далолат беради. Милоддан аввалги 3-минг йилликнинг 2-ярми  2-минг йилликнинг 1-ярмида Ҳинд дарёси водийсида юксак даражада ривожланган шаҳар маданияти вужудга келган Хараппи маданияти. Милоддан аввалги 2-минг йилликнинг 2-ярмида шимоли-ғарбдан Ҳиндистонга орийлар кириб келиб, аввал Панжоб, кейинчалик Ганг дарёси водийсида жойлашишган. Милоддан аввалги 6-асрда шимолий Ҳиндистоннинг шарқий қисмида, Ганг ва Жамна дарёлари ҳавзаларида Магая давлати бўлган. Милоддан аввалги 6-4-асрларда иқтисодий тараққиёт қадимги ҳинд жамиятида турмуш шароитларини анча ўзгартирди. Куллар ва ёлланма ишчиларнинг меҳнатидан деҳқончилик, ҳунармандчилик ва кончилик ишларида фойдаланилди. Ижтимоий зиддиятларнинг кучайиши диний-сектантлик ҳаракатини пайдо қилди, оқибатда буддизм ва жайнизм динлари вужудга келди. Милоддан аввалги 4-аср ўрталарида Нандалар сулоласи даврида қарийб бутун Ҳинд дарёсининг водийси магадҳа давлати тасарруфида бўлган. Магадҳа давлати равнақ топган даврда Ҳинд дарёси ҳавзасининг бир қисмини Аҳамонийлар босиб олди. Милоддан аввалги 327—325-йилларда Ҳиндистонга Искандар Мақдуний бостириб кирди. Магадҳа давлатининг босқинчилик урушлари Маорилар империяси даврида ҳам давом этди. Подшо Ашока ҳукмронлигида қарийб бутун Ҳиндистон ва ҳозирги Афғонистоннинг бир қисми Маориларга қарашли эди. Милодий 1-асрда Ҳиндистон шимолининг катта қисми кушонлар қўл остига ўтди Кушон подшолиги. Кушонлар давлати емирилгач, 4-асрда Ҳиндистон шимолда яна Магадҳа далвати равнақ топди. Кейинчалик Гупталар сулоласи даврида шимолий Ҳиндистоннинг талайгина қисми – шарқда Бенгалия қўлтиғидан ғарбда Панжоб ва Катхиявар ярим оролгача бўлган ҳудуд Магадҳа давлати таркибига кирди. Худди шу даврда Декапда Вакатака, Паллавлар, Ванга каби давлатлар мавжуд бўлган. 2-4-асрларда бу ерда қулдорлик тузуми емирила бошлаган. 6-12-асрларда Ҳиндистонда бир неча давлат мавжуд бўлган. 7-асрнинг 1-ярмида маҳаллий подшолардан бири Ҳарша Ҳиндистон шимолдаги бир неча давлатларни забт этиб, Ҳарша империясига асос солди. Бу империя 30 йил ҳукм сурди. 8-аср бошларида араблар Синдни босиб олдилар. 11-аср бошларида Маҳмуд Ғазнавий Ҳиндистон шимолига бир неча марта ҳужум қилиб, Панжобнинг бир қисмини ўз давлати таркибига қўшиб олган. 12-аср охири  13-аср бошларида Ҳиндистон шимолини Ғурийлар давлати ҳукмдори Муҳаммад Ғурий забт этди. Унинг ўлимидан сўнг Ғурий ноибларидан бири Қутбиддин Ойбоқ Деҳли султонлигига асос солди. 14—15-асрларда ҳинд рожаларининг ҳокимияти сақланган Ражпутана Рожастҳондан ташқари Ҳиндистон шимолда мустақил Жаунпур, Бенгалия, Гужарот, Малва ҳамда Деканнинг шимолда Бахмоний султонлиги пайдо бўлди. Афғонларнинг Лўдийлар сулоласи ҳукмронлиги даври (1451—1526)да Ганг дарёси водийсининг талайгина қисми султонликка қўшиб олинди. 15-аср охирида Ҳиндистонга дастлабки европалик мустамлакачилар — португаллар кириб келди ва 16-асрнинг 1-ярмида улар денгиз соҳилига жойлашиб олдилар. 1526-йил апрелда Заҳириддин Муҳаммад Бобур панипатдаги жангда Иброҳим Лўдийни енгиб, Деҳли султонлигини эгаллади ва Ҳиндистонда Бобурийлар давлатига асос солди (бу давлат 1858-йилгача мавжуд бўлган). 17-аср бошларида Ҳиндистонга Англия ва Голландиянинг Ост-Индия компаниялари суқилиб кирди ва португалларни Ҳиндистон билан олиб бораётган денгиз савдосидан маҳрум қилиб, мамлакатда қатор заводлар (савдо-сотиқ пунктлари) оча бошлади. 1664-йил франсузларнинг Ост-Индия компанияси ҳам ташкил этилди. Бобурийлар ўртасидаги ўзаро ички кураш инглиз ва франсузларнинг Ост-Индия компанияларига Ҳиндистонда ҳарбий экспансия уюштириш имконини берди. Ҳиндистонда устунликка эришиш учун бу икки компания ўртасида Жанубий Ҳиндистонда бўлиб ўтган жанглар (1756-1763) натижасида Англиянинг Ост-Индия компанияси ғолиб чиқиб, Бенгалияни забт этди, Карнатик ва Ауд хонликларини ўз вассалларига айлантирди. 1803-йил Деҳли босиб олингач, бобурий подшолар инглизлар Ост-Индия компаниясига мутлақ қарам бўлиб қолди. 1833-йил Ост-Индия компанияси савдо ташкилоти сифатида тугатилиб, унга Ҳиндистонни мустамлакачилик асосида бошқариш вазифаси юклатилди. Ҳиндистон секин-аста Буюк Британияга қишлоқ хўжалиги хом ашёси етказиб берадиган базага айланиб қолди. 19-аср ўрталарида мустамлакачиларга қарши халқ қўзғолонлари бўлиб ўтди. 1857—1859-йилларда бўлиб ўтган машҳур сипоҳийлар қўзғолони Ҳиндистон халқ қўзғолони Ҳиндистоннинг кейинги тараққиётига таъсир кўрсатди. 1858-йил Ост-Индия компани-яси тугатилиб, Ҳиндистонни бевосита Буюк Британия идора қила бошлади. 19-асрнинг 80-йилларидан мамлакатда халқнинг норозилик намойишлари, митинглар, иш ташлашлар авж олди. 1885-йил қатор миллий ташкилотлар бирлашиб, Ҳиндистон миллий конгресси (ҲМК)га уюшди. 20-аср бошлари унда Б. Тилак бошчилигида сўл демократик оқим шаклланди. 1905-1908 йилларда миллий озодлик ҳаракати янада авж олди. Айниқса, 1908-йилги Бомбай иш ташлаши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Буюк Британия ҳукумати миллий озодлик ҳаракатини диний жамоа белгилари бўйича бўлиб ташлашга ҳаракат қилди ва 1906-йил Мусулмонлар лигаси партиясининг пайдо бўлишига кўмаклашди. Унга қарши ҳиндуларнинг Ҳинду махасабха (ҳиндуларнинг буюк иттифоқи) сиёсий ташкилоти тузилди. Биринчи жаҳон уруши даври (1914-1918)да Ҳиндистон метрополия томонида урушда қатнашди. 1918-йилдан мустамлакачиликка қарши кураш янада авж олди. Бу даврда ҲМК раҳбарларидан бири бўлган М.К.Ганди мустамлакачиларга қарши курашнинг сатяграха (куч ишлатмасдан қаршилик кўрсатиш) шаклини тарғиб қилди. Ганди таълимоти — гандизм ҲМК партиясининг расмий мафкурасига айланди. Инглиз мустамлакачиларининг Амрицар қирғини (1919-йил апрел)дан сўнг декабрда ҲМК итоат қилмаслик компаниясини авж олдирди. 1918-1922-йилларда ишчилар ҳаракати кучайди. 1920-йилда Ҳиндистон касаба уюшмалари конгресси ташкил этилди. 1923—1927-йилларда миллий озодлик ҳаракати вақтинча сусайди. 1927-йил ҲМКда анти империалистик курашни фаоллаштириш тарафдорларини бирлаштирган сўл қанот вужудга келди. Унга Ж.Неру ва С.Ч.Бос раҳбарлик қилдилар. 1929—1930-йиллардаги жаҳон иқтисодий бўҳрони анти империалистик ҳаракатни янги босқичга кўтарди. 1930-йил ҲМК М.Ганди раҳбарлигида яна бўйсунмаслик кампаниясини бошлаб юборди. 1931-йил мартда ҲМК раҳбарлари мустамлакачи ҳукмрон доиралар билан музокара бошлади. Ҳар икки томон келиша олмагач, бўйсунмаслик кампанияси давом эттирилди (1934-йилгача). 1935-йил Англия парламенти Ҳиндистонни бошқариш тўғрисида ҳужжат (қонун) қабул қилди. Бунга кўра, вилоятларнинг мухтор ҳуқуқлари бир оз кенгайтирилди, уларда маҳаллий ҳукумат тузилди, лекин ҳокимият илгаригидек инглиз мустамлакачилари қўлида қолаверди. Мамлакатда бу реаксион ҳужжатга қарши намойишлар бўлиб ўтди. 1936-йил ҲМК империалистик кучларга қарши ягона фронт тузиш вазифасини илгари сурди. Иккинчи жаҳон уруши (1939-45) даврида Ҳиндистон антифашистик коалиция томонида бўлди. Уруш сўнггида Ҳиндистон билан Англия империализми ўртасида иқтисодий ва сиёсий зиддиятлар кескин кучайди. 1946-йил бошида армия, флот ва авиацияда инглизларга қарши оммавий чиқишлар бўлиб ўтди. 1946-йил 18-23-февралда Бомбайдаги ҳарбий денгизчилар қўзғолони инқилобий ҳаракатнинг юқори чўққиси бўлди. Англия ҳукумати миллий ҳаракат раҳбарлари билан музокара бошлаб, 1946-йил баҳорда Ҳиндистонга доминион мақомини беришга қарор қилганлигини эълон қилди. 1946-йил августда Жаваҳарлал Неру бошчилигида муваққат ҳукумат тузилди. Миллий озодлик ҳарака-тининг авж олиб кетиши натижасида инглиз мустамлакачилари Ҳиндистондан чиқиб кетишга мажбур бўлди. 1947-йил 15-августда Ҳиндистон ҳудудида икки мустақил давлат – Ҳиндистон (асосан, ҳиндулардан иборат) ва Покистон (асосан, мусулмонлардан иборат) доминионлари вужудга келди. Ҳиндистоннинг биринчи бош вазири ҲМК етакчиси Ж. Неру бўлди. 1950-йил 26-январда Ҳиндистон суверен республика деб эълон қилинди. Мамлакатда аграр ислоҳотлар ўтказила бошланди. Саноатда давлат секторини яратиш ва уни ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида заминдорлик ер эгалигини тугатиш йўллари белгиланди. 1964-йил майда Жаваҳарлал Неру вафотидан сўнг ҲМК партиясининг аҳволи оғирлашди. 1965-йил кузда Ҳиндистон–Покистон можароси юз берди. 1966-йил Тошкент учрашувида имзоланган Тошкент декларацияси икки мамлакат ўртасидаги низоларни ҳал қилинишига асос бўлди. 1966-йил январда Л. Б. Шастри вафотидан сўнг Ж.Нерунинг қизи — И. Ганди Ҳиндистон Бош вазири бўлди. 1977-йил мартда парламентга ўтказилган сайловда Жаната партияси ғолиб чиқди. Бу ҲМКнинг кейинги 30 йил (1947—1977) мобайнидаги биринчи йирик мағлубияти эди. Жаната парти етакчиси М. Десаи Ҳиндистон Республикасининг тўртинчи Бош вазири бўлди. 1977-йил мартдаги мағлубиятдан кейин ҲМК партияси инқироз даврини бошидан кечирди. Партиянинг бир қанча кўзга кўринган раҳбарлари Жаната партиясига ўтиб кетди. 1978-йил январда собиқ Бош вазир И. Ганди ва унинг бир қанча тарафдорлари ҲМК дан чиқиб, янги партия — ҲМК(И)ни туздилар. 1980—1989, 1991—1996-йиллар ва 2004-йилдан ҲМК [1978-йилдан ҲМК (И)] ҳокимият тепасида. Ҳиндистон 1945-йилдан БМТ аъзоси бўлган. 1991-йил 26-декабрда УзР суверенитетини тан олган ва 1992-йил 18-мартда дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрамлари: 26-январ — Республика куни (1950) ва 15-август — Мустақиллик куни (1947).

Асосий сиёсий партия ва касаба уюшмалари

[edit | edit source]

Ҳиндистон миллий конгресси (И) партияси, ҲМК (1885-йил 28-декабрда ташкил этилган)даги бўлинишдан кейин 1978-йил январда тузилган; Бхаратия жаната парти, Жаната парти (1977-йил тузилган)нинг бўлиниши натижасида 1980-йил апрелда ташкил этилган; Жаната дал партияси, 1988-йил 11-октабрда тузилган; Ҳиндистон Коммунистик партияси, 1925-йил 26-декабрда асос солинган; Ҳиндистон Коммунистик партияси (марксистик), 1964-йил ноябрда тузилган. Умумҳиндистон касаба уюшмалари конгресси, 1920-йил тузилган; Ҳиндистон касаба уюшмалари миллий конгресси, 1947-йил асос солинган; Ҳинд касаба уюшмалари маркази, 1970-йил ташкил этилган.

Хўжалиги

[edit | edit source]

Ҳиндистон — аграр-индустриал мамлакат. Саноат ишлаб чиқариш, жалб қилинаётган хориж сармояси ҳажми жиҳатидан дунёдаги ривожланган ўнта давлат қаторига киради. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва балиқ овлаш 25%, саноат 30%, хизмат кўрсатиш тармоғи 45%ини ташкил этади. Ялпи миллий маҳсулотининг 28%ини ташкил этувчи давлат сектори ҳарбий саноат тармоқлари, атом энергетикаси, транспорт ва алоқада етакчи ўрин эгаллайди.

Қишлоқ хўжалигида майда деҳқон хўжаликлари устунлик қилади. Мамлакатда 8 млн.дан ортиқ фермер хўжалиги бор. Ишланадиган ерлар (165 млн. гектар) мамлакат ҳудудининг 2/3 қисмини ташкил этади; шундан 141 млн. гектари фақат экинзор (35 млн. гектаридан йилига икки марта ҳосил олинади). Қишлоқ хўжалиги майдонининг 20%и суғорилади. Мамлакатда аҳоли сони кўп бўлишига қарамай, унинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи тўлиқ қондирилибгина қолмай, кўп қисмини экспорт ҳам қилади. Қишлоқ хўжалиги деҳқончиликка ихтисослашган. Асосий экинлари — шоли, буғдой, тариқ, дуккакли дон экинлари ва мойли ўсимликлар. Ҳиндистон шакарқамиш, ер ёнғоқ, чой, жут, канакунжут, пахта етиштириш бўйича дунёда олдинги ўринларда туради. Шунингдек, каучук, кофе, маккажўхори, тамаки, қалампир, зираворлар (мурч, кардамон, мушк, долчин ва ҳоказо) етиштирилади. Ҳиндистонда какос палмаси, банан, ситрус ва бошқа мевали дарахтлар ҳам ўстирилади. Чорвачилигида қорамол, қўй, эчки, чўчқа, йилқи, туя, парранда боқилади. Пиллачилик ривожланган. Балиқ ва денгиз ҳайвонлари овланади. Ўрмон хўжалигида қимматбаҳо ёғоч тайёрланади.

Саноатида марганес, слюда (дунёда олдинги ўринлардан бирида), тошкўмир, титан, темир рудаси, ол-тин, табиий газ, хромит, нефт, бок-сит ва бошқа қазиб олинади. Йилига ўртача 380 млрд. кВт-соат электр энергияси ҳосил қилинади (унинг 4/5 қисми иссиқлик электр стансияларида, 1/7 қисми ГЕСларда); АЭСлар ҳам бор. Етакчи саноат тармоқлари: тўқимачилик (асосан, жут ва ип-газлама), озиқ-овқат (қанд-шакар, тамаки), тери-поябзал саноати. Нефтни қайта ишлаш, семент, қоғоз, шиша-ойна ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд. Қора ва рангли металлургия, кимё саноати, машинасозлик ривожланган. Дунёдаги ахборот технологиялари йўналишидаги корхоналарнинг ярмидан кўпи Ҳиндистонда жойлашган. Ядровий технологиялар ва коинотни забт этиш бўйича етакчи ўринда. Ҳиндистонда ишлаб чиқариладиган саноат маҳсулотларининг 40% га яқинини майда ва ҳунармандчилик корхоналари беради.

Транспорти

[edit | edit source]

Транспортида темир йўл транспорти муҳим рол ўйнайди. Транспорт йўллар узунлиги 75 минг км (15% электрлаштирилган). Автомобил йўллари узунлиги 3 млн. км дан ортиқ. 1984-йил Калкутта шаҳрида мет-рополитен ишга тушган. Мамлакатда кемалар қатнайдиган дарё йўллари сони 14 та. Мамлакат ташқи савдо айланмасининг 90% денгиз йўллари орқали амалга оширилади. Денгиз савдо флотининг тоннажи 10366 минг т дед-вейт. Йирик денгиз портлари: Бомбай, Калкутта, Кочин, Вишакҳапатнам, Ченнай. Ҳиндистоннинг кўп шаҳарлари жаҳондаги йирик шаҳарлар билан ҳаво йўллари орқали боғланган. Асосий аэропортлари Бомбай, Деҳли, Калкутта, Бангалор, Ченнай, Бхубанешвар, Мадурай шаҳарларида жойлашган. Мамлакат ичкарисида хизмат қиладиган 90 та аэропорт мавжуд.

Ташқи савдоси

[edit | edit source]

Ҳиндистон четга машина ва жиҳозлар, кийим-кечак, тери ва ундан тайёрланган буюмлар, кимёвий товарлар, ип-газлама матолар, жундан тайёрланган буюмлар, темир рудаси, чой, кофе, зираворлар, консерва, балиқ ва балиқ маҳсулотлари, бриллиант, қимматбаҳо тошлар чиқаради. Четдан нефт ва нефт маҳсулотлари, ишлаб чиқариш воситалари, истеъмол моллари ва бошқа олади. Ташқи савдода АҚСҲ, Япония, Буюк Британия, Германия, БАА, Белгия, Италия, Россия, Франсия, Саудия Арабистони ва бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилади. Пул бирлиги – Ҳиндистон рупияси.

Тиббий хизмати

[edit | edit source]

Мамлакатда соғлиқни сақлаш амалиётида халқ табобати ҳам кенг қўлланади. Тиббиёт ходимлари 100 дан ортиқ тиббиёт олий ўқув юртларида, 16 нафари тиш шифокорлари коллежларида ва 12 нафари бошқа тиббиёт билим юртларида, ўрта тиббиёт ходимлари 480 тиббиёт мактабида тайёрланади. Мамлакатда кўплаб тиббиёт марказлари, замонавий шифохона ва амбулатория тармоқлари мавжуд. Асосий курорт масканлари: Гужарот штатидаги Титхал, Убхрат, Диу, Даман, Маҳараштра штатидаги Мадҳа, Марв, Карнатакадаги Уллал, Удили, Мангамуру ва бошқалар.

Ҳиндистонда икки турдаги соғлиқни сақлаш муассасалари мавжуд. Бири хусусий соғлиқни сақлаш, иккинчиси давлат соғлиқни сақлаш хизматлари. Ҳиндистонда ўзига хос фарқ билан тан олинган 6 та тиббиёт тизими мавжуд. Булар Аюрведа, Сидда, Унани, Ёга, Натуропатия ва Гомеопатия.[2]

Маорифи, маданий-маърифий ва илмий муассасалари

[edit | edit source]

Ҳиндистон мустақилликка эришган пайтда мамлакат аҳолисининг 96% саводсиз бўлган. 1949-йилда қабул қилинган конституция бўйича 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учун бепул мажбурий таълим жорий этилди. 2005-йилда саводхонлик даражаси 52% га етди. Мамлакатда катта ёшдаги аҳоли ўртасида саводсизликни тугатиш мақсадида махсус мактаблар очилган бўлиб, уларда 120 млн. киши шуғулланади. Ҳиндистонда халқ таълими тизими мактабгача таълим муассасалари, бошланғич ва кичик асосий мактаб, тўлиқсиз ўрта ва тўлиқ ўрта мактабдан иборат. Малакали ишчилар ҳунар билим юртларида тайёрланади. Олий ўқув юртларида ўқиш муддати 5—6-йил ва ўқиш пулли. Давлат ўқув юртлари билан бирга хусусий ўқув юртлари ҳам мавжуд. Мамлакатда 219 университет ва институт ҳамда 7 мингдан зиёд коллеж бор. Йирик ва қадимги олий ўқув юртлари: Бомбай университети, Калкутта университети, Ченнай университети ва бошқа асосий кутубхоналари: Калкуттадаги миллий кутубхона (1902-йил ташкил этилган), Деҳлидаги оммавий кутубхона (1951), Ченнайдаги оммавий марказий кутубхона (1896) ва бошқа Мамла-катда 460 дан ортиқ музей фаолият юритади. Йириклари: Ченнайдаги давлат музейи (1851-йил ташкил этилган), Деҳлидаги ҳозирги замон санъати миллий галереяси (1954), Янги Деҳли (Ню-Дели)даги Миллий музей, Варанаси шаҳридаги Санъат музейи, Калкуттадаги Ҳиндистон музейи (1814), Бирла Технология музейи, Бомбайдаги Ғарбий Ҳиндистон музейи, Деҳлидаги Ж. Неру (1964), М. Ганди (1948) мемориал музейлари.

Ҳиндистонда илмий тадқиқотлар университет ва махсус марказларда, илмий жамият ва ассоциацияларда, фанлар академияларида олиб борилади. Ҳиндистон миллий фанлар академияси энг йирик илмий муассаса ҳисобланади. Институтларга Илмий ва саноат тадқиқотлари кенгаши, Атом энергияси бўйича комиссия, Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари бўйича Ҳиндистон кенгаши, Тиббиёт тадқиқотлари бўйича Ҳиндистон кенгаши, Университетларни маблағ билан таъминлаш комиссияси, Мудофаа тадқиқотлари ташкилоти раҳбарлик қилади. Ҳиндистон илмий конгресси ассоциацияси Ҳиндистоннинг энг оммавий илмий жамиятидир. Ҳиндистонда 130 махсус илмий тадқиқот муассасаси, 700 дан ортиқ ихтисослашган лаборатория илмий тадқиқотлар олиб боради. Мамлакатда илмий тадқиқот билан 2,5 млн. киши шуғулланади.

Матбуот, радиоэшиттириш ва телекўрсатуви

[edit | edit source]

Ҳиндистонда 84 тилда умумий адади 51 млн. нусхадан иборат 19 минг газета, 35 млн. нусхадан иборат 18 минг журнал нашр этилади. Йириклари: „Индиан экспресс“ („Ҳинд экспрссси“, инглиз тилидаги кундалик газета, 1932-йилдан), „Хиндустан таймс“ („Ҳиндистон вақти“, инглиз тилидаги кундалик газета, 1923-йилдан), „Таймс оф Ин-диа“ („Ҳиндистон вақти“, инглиз тилидаги кундалик газета, 1838-йилдан), „Стейцмен“ („Давлат арбоби“, инглиз тилидаги кундалик газета, 1875-йилдан), „Нешнл гералд“ („Миллий хабарчи“, инглиз тилидаги кундалик газета, 1938-йилдан), „Нав бҳарат таймс“ („Янги Ҳиндистон вақти“, ҳинд тилидаги кундалик газета, 1947-йилдан), „Ная патх“ („Янги йўл“, ойлик бадиий ва ижтимоий-сиёсий журнал, 1954-йилдан), „Форин афферс рипорц“ („Халқаро муносабатлар хабарчиси“, инглиз тилидаги ойлик журнал, 1952-йилдан), „Ҳаёт“ (урду тилидаги ҳафтанома, 1963-йилдан), „Ҳинду“ (инглиз тилидаги кундалик газета, 1878-йилдан), „Ҳиндустан“ (ҳинд тилидаги кундалик газета, 1933-йилдан), „Блиц“ („Чақмоқ“, инглиз, урду, ҳинд, маратҳий тилларидаги ҳафталик журнал, 1941-йилдан). Пресс Траст оф Индия, Ҳиндистондаги энг йирик ахборот агентлиги (ПТИ), 1947-йил ташкил этилган; Юнайтед Нюс оф Индия (ЙУНИ), Ҳиндистон матбуот ахборот агентлиги, 1961-йил тузилган. Умумҳиндистон радиоси 1936-йилдан, Умумҳиндистон телевидениеси 1976-йилдан ишлайди. Радиоэшиттиришлар 1927-йилдан, телекўрсатувлар 1959-йилдан бошланган.

Адабиёти

[edit | edit source]

Ҳинд адабиётининг 3 минг йилдан кўпроқ анъанаси ведалар — санскрит тилидаги диний мадҳиялардан бошланади. Милоддан аввалги Х асрларда халқ оғзаки ижодида йирик эпик достонлар – „Маҳабҳарата“ ва „Рамаяна“ шаклланди. Қадимги ҳинд адабиёти ёдгорликлари — пуранлар муқаддас матнлари бу достонлар матнларига яқин. Қадимги ҳинд эртаклари тўпламларидан „Панчатантра“, „Хитопадеша“, „Веталапанчавиншати“, „Шуксаптати“ машҳур. Муаллифлик адабиёти милодий И аср бошларида пайдо бўлди. Санскрит адабиётининг буюк шоири ва драматурги Калидасатр. Бхаса (ИИИ-ИВ аср) ва Шудрака (В-ВИ аср) ҳам машҳур драматург бўлишган. Санскрит адабиётида Бхо-вабхуги (ВИИИ аср) ҳам сезиларли из қолдирди. Дандин (ВИ аср)нинг „Ўн шаҳзода сар-гузашти“ романи санскрит бадиий насрининг чўққиси ҳисобланади. Мил.нинг дастлабки асрларидан дравид тиллари Дравидларда, жумладан, тамил цҳштги адабиёт Тамил адабиёти ривожланди. тахминан ВИИ асрдан ўрта асрлар адабиётининг тарихи бошланади. Санскрит ва тамил тилидаги адабиёт билан бир қаторда бошқа тилларда ҳам адабиёт вужудга келди. Янги ҳинд адабиёти дравид ва янги ҳинд-ория тилларида 1-минг йиллик охиридан ривожлана бошлади. Кейинроқ эса кашмир ва синдҳ адабиёти, шунингдек пушту тилидаги адабиёт шакллана бошлади. Мусулмон давлатларининг пайдо бўлиши ва ислом динининг кенг тарқалиши натижасида Ҳиндистоннинг форс тилидаги адабиёти юзага келди (Хусрав Деҳлавий, Мирзо Бедил ва бошқалар). Шоирлардан Вали (ХВИИ-ХВИИИ аср), Мир Тоқий, Мирзо Ғолиб ва бошқа урду шеъриятининг энг яхши намуналарини яратдилар. 19-асрнинг 2-ярмида миллий озодлик ҳаракатининг ривожланиши натижасида адабиётда ҳинд маърифатпарварлик даври бошланди. Бу давр адабиётида Динобондху Миттро, Премчанд Миттро, Бонкимчондро Чоддопаддқай ва Бенгалиянинг бошқа ёзувчилари самарали ижод қилишган. Айни вақтда инглиз тилида ижод қилган дастлабки шоирлар (Г. Л. В. Дерозио, К. Гош, Т. Датт)нинг шеърларида инглиз романтизмининг таъсири сезилади. 20-асрнинг 20-йилларида мустақиллик учун кураш ҳинд адабиётининг марказий мавзуси бўлиб қолди. Бу даврнинг буюк ёзувчиси бенгалиялик Р. Тагор бўлди. Форс ва урду тилларида ижод қилган шоир М.Иқбол ўз асарларида юксак бадиийликка эришди. 1930-йилларнинг ўрталарида тараққийпарвар ёзувчиларнинг ҳаракати вужудга келди. 20-асрнинг 30-йилларида Ҳиндистонда инглиз тилидаги наср пайдо бўлди (М. Р. Ананд, Н. К. Нараян, Х. Чаттопадхая ва бошқалар). 1936-йил Иремчанд, М. Р. Ананд ва Сажжод Зоҳирлар ташаббуси билан Ҳиндистон тараққийпарвар ёзувчилар ассотиацияси тузилди. Гандизм адабиётга чуқур таъсир кўрсатди. Инқилобий романтик оқим шакллана бошлади (Жўш Малиҳободий). Шеърият шакллари янгиланди, наср тез ривожлана бошлади. Айни вақтда декадентлик оқимлари ҳам пайдо бўлди (И.Жўши, М.Варма). Ҳиндистоннинг мустақилликка эришиши (1947) илғор адабиётнинг ривожланишига ёрдам берди. Мустамлакачилик қолдиқларини йўқотиш учун кураш ва иқтисодиётнинг юксалиши илгари қолоқ бўлган бир қатор адабиётларнинг ривожланишига ҳамда янги адабиётларнинг шаклланишига имконият туғдирди. Ҳиндистоннинг миллий тилларидаги адабиётлар билан бир қаторда инглиз тилидаги адабиёт ҳам ривожланган. 1940—1960-йилларда Ҳиндистонда ҳинд прогрессив адабиёт намояндалари А. С. Жафри, С. К. Чоухан, Хўжа Аҳмад Аббос, Яшпал, А. Н. Касми, А.Нагар ва бошқа ўз асарларида мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни кўтариб чиқиб, жамиятдаги энг долзарб масалаларни ҳал этишга даъват этдилар. Миллий адабиёт вакилларидан Б.Бхаттачория, М. Р. Ананд, М.Бондопаддхай, Т. Бондопаддхай, Г.Сингх, Р. В. Десаи, Р.Кришнамурти, Р.Амахадеван, Вшъчатхол ва бошқа ўз асарларида мамлакатда иқтисодий истиқлолга эришиш, қашшоқликни бартараф этиш, саводсизликни тугатиш, халқнинг маънавий даражасини ошириш каби муаммоларни кўтариб чиқдилар. Прогрессив ёзувчилар Ш. Чоу-хан, Х. Двидедининг ғоявий эстетик қарашлари мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий ҳодиса ва жараёнлар билан чамбарчас боғланган. Ёзувчи И.Жўши ҳинд адабиётида „психологик адабиёт“ вакили сифатида намоён бўлди. Ёзувчи ва драматург В.Прабхакара ўз асарларида мустақил Ҳиндистоннинг ижтимоий муаммоларини ҳаққоний тарзда тасвирлади. 1980—1990-йилларда М.Ракеш, Камлешвар, Б. Сахни, Ж.Кумар, Дуг-гал, А.Притам, К.Азми, Саксена, Вимал ва бошқа адиблар самарали ижод қилдилар Хш") адабиёти.

Меъморлиги

[edit | edit source]

Ҳиндистонда милоддан аввалги 3-1-минг йилликлардаёқ мудофаа, хўжалик ва турар жой бинолари, боғ ва сув ҳавзалари бўлган йирик шаҳарлар (Сангҳол, Лотҳал, Матҳура, Паталипутра) қурилган. Милоддан аввалги ИВ-ИИ асрларда улкан қалъа, саройлар (Паталипутрадаги подшо Ашока саройи), диний ашёларга мўлжалланган иншоот — ступалар, мемориал устун (стамбха)лар, ғор ибодатхоналари (Карлида, милоддан аввалги И аср; Ажантат, милоддан аввалги ИИ аср — милодий ВИИ аср) ва монастирлар, эҳромлар яратилган. Милод бошларида будда ибодатхоналарининг янги турлари (Сангида ер устига қурилган тўрт колоннали пешайвондан иборат куб шаклидаги ибодатхона, В аср; Эллорда яхлит қоятошни ўйиб ишланган ибодатхона, ВИИИ аср) пайдо бўлди. ВИ-ВИИ асрларда ибодатхоналарнинг силлиқ минора шаклидаги шимолий (МадяПрадеш штатида жойлашган Кхажурахо ибодатхоналар мажмуасидаги Кандаря Махадео ва Бхубанешвар шаҳридаги Муктешвара ибодатхоналари) ва зинасимон минора шаклидаги жанубий (Махабалипурамдаги Дхармаражаратха ибодатхонаси) турлари шаклланди. Шу даврда Банорас шаҳрида ҳиндулар ибодатхоналари қурилди; шаҳарда 1500 га яқин ибодатхона бор. ХИИИ асрдан Деҳли султонлиги даврида йирик сарой ансамбллари, масжид, гумбазсимон мақбара, миноралар (Деҳлидаги Қутб Минор деб аталган минорали Қувватул-Ислом масжиди, 1 193 йилдан қурила бошланган) ҳамда мустаҳкам қалъа деворлари билан ўралган шаҳарлар (Сири, Жақонпано, Туғлақобод, Ферузобод; аммаси ХИВ асрда оз. Деҳли худудида) қурилди. Бобурийлар давлати ташкил бўлгач, Ҳиндистон меъморлиги юксак чўққиларга эришди: шаҳар ва қалъа қурилиши санъатининг ажойиб намуналари яратилди (Агра, Ажмер, Оллоҳободдаги қалъалар, „Фатеҳпур-Секри“ шаҳар қалъаси, 1569—1584), қуббасимон мақбаралар (Деҳлидаги Хумоюн мақбараси, 1565; Агра шаҳри яқинидаги Тожмаҳал) қурилди.

Қурилишда мармар энг кўп ишлатиладиган қурилиш материалига айланди. Айни пайтда Ҳиндистоннинг айрим ҳудудларида меъморликда маҳаллий колорит сақланиб қолди (Асарвдаги Дадагарир булоқ павилони, ХВИ асрда, Датиядаги Бир Сингх Део саройи, ХВИИ аср боши). 16-асрда яратилган Ҳайдарободдаги Чор Минор Зафар арки, унинг яқинидаги Макка масжиди, Аҳмадободдаги чайқалиб турадиган миноралар улкан тарихий обидалардир. ХВИИ асрда „Марварид“ номи билан аталган масжид, Жаҳонгиршоҳнинг мармардан қурилган мақбараси, Деҳлидаги Ранг Маҳал саройи, дурлар билан безатилган масжид, сикҳларнинг Амрицардаги саждагоҳи – Олтин ибодатхона бунёд этилди. Бароми (Рожастҳон), Канарак (Орисса), Кажурахо (Мадҳя-Прадеш)даги ибодатхоналар ҳинд меъморлигининг бебаҳо ёдгорликларига айланди. ХИХ асрда эски шаҳарлар (Калкутта, Мадрас, Бомбай) ривожланди ва Европа меъморлиги услубидаги иншоотлар бунёд этилди. Мустақилликка эришгач, мамлакатни индустрлаштириш билан боғлиқ бўлган қурилишлар авж олди. Янги шаҳарлар қурилди (Чандигарх, 1951—1956, Ле Корбюзе бошчилигидаги меъморлар гуруҳи; Бхилаи, 1963-йилдан қурила бошланган, ҳинд меъморлари гуруҳи). Замонавий бинолардан йириклари: Калкуттадаги банк (1969, меъмор А.Гупта), М.Ганди музейи (1960—1963, меъмор Ч. Корреа), Канпур шаҳридаги Технология институти (1963, меъмор А.Канвинде), Бомбайдаги „Тожмаҳал“ меҳмонхонаси (1975).

Тасвирий санъати

[edit | edit source]

Ҳиндистон жанубда тош даврига оид ғорлардаги расмлар, қиздирилган лойдан тайёрланган буюмлар, заргарлик безаклари сақланган. Моҳенжодаро, Хараппа ва Ҳинд дарёси ҳавзасининг марказларида милоддан аввалги 3-2-минг йилликда илк синфий жамият санъати ривожланди (ҳайвон ва мифологик образлар тасвирланган бўртма муҳртуморлар, ҳайкалча ва бошқалар). Милоддан аввалги ИВ-ИИ асрларда тошдан ёдгорликлар тайёрланди (Дидарганжадан топилган маъбудалар ҳайкали, Сарнатхадан топилган „Шерали каптел“). Милодий И-В асрларда Кушон подшолиги даврида Гандхара бадиий мактабига мансуб буддавий ҳайкаллар ясаш ривожланди. В-ВИИ асрларда деворий рассомлик гуллаб яшнади (Ажантадат ғор ибодатхоналар). Х-ХИИ асрларда бронза ҳайкалтарошлиги кенг тарқалди рақс тушаётган Шива (Натаражан) ҳайкалчаси. ХИИИ асрдан Деҳли султонлиги ва кейинчалик Бобурийлар давлати даврида амалий безак санъати ва китоб миниатюраси тараққий этди. Ўрта асрларда Ҳиндистонда миниатюра санъати ривожланди. Дастлабки ҳинд миниатюра мактабларидан гужарот мактаби машҳур бўлган. ХВИ асрда миниатюра санъатининг бобурийлар мактаби вужудга келди. Бу мактаб вакиллари тасвирнинг ҳаққоний бўлишига интилди; тарихий рисолаларга безаклар яратиш, портрет ва анималистик жанрлар кенг тарқалди. Мустамлакачилик даврида Ҳиндистон профессионал санъати деярли ривожланмади, халқ ҳунармандчилиги (гилам тўқиш, каштачилик, тўқиш, фил суяги ва ёғоч ўймакорлиги, қадама нақш, танга зарб қилиш ва бошқалар) тараққий этди. ХИХ аср охиридан замонавий рассомлик вужудга келди (Р. Р. Варма). ХХ аср бошларида, „Бенгалия уйғониш даври“да кўп рассомлар миллий анъаналарни сақлаб қолдилар (рангтасвирчилар А.Тагор, Н.Бос, С.Укил; ҳайкалтарош В. П. Кармаркар ва бошқалар). Ҳиндистон тасвирий санъатида турли оқим ва мактаблар, жумладан модернистик оқим ривожланган. Рассомлар Д. П. Р. Чоудхури, Б. Н. Жижа, С. Н. Банержи, ҳайкалтарошлар К. Сен, Ч. Кар, П. Д. Гупта, графиклар Х. Дас ва бошқа миллий санъат анъаналарида асарлар яратдилар. Ҳиндистонда амалий безак санъати ҳам ривожланган.

Мусиқаси 4 минг йиллик тарихга эга бўлиб, дунёда энг қадимги ва ўзига хос шакллардан ташкил топган. Унинг илдизлари халқ байрам ва диний маросимлари, Хараппа маданияти (айниқса, Моҳенжодаро тараққиёт даври) билан бевосита боғлиқ. Ҳиндистоннинг қадимги ёзма ёдгорликлари („Ведалар“ – „Ригведа“, „Самаведа“, „Атҳарваведа“ ва „Яжур-веда“; милоддан аввалги 2-1 минг йилликлари)да диний мадҳиялар ўз аксини топган. Мусиқашунослар Ҳиндистонда мумтоз мусиқанинг юзага келишини бевосита „Самаведа“ билан боғлашади. Унинг фалсафий-эстетик ва назарий мезонлари Бҳаратанинг санскрит тилида ёзилган „Натяшастра“ рисоласида асослаб берилган (тахминан милодий ИИИ-ИВ асрлар), Матанганинг „Бриҳадеши“ рисоласида (В-ВИИ асрлар) ҳинд мумтоз мусиқаси ҳақида батафсил маълумотлар берилган. шарангадеванинг „Сангитаратнакар“ 7 жилдли тўпламида (ХИИИ аср) ҳинд рагалари, уларнинг парда ва ритмик тузилиши, миллий мусиқа созлари ва бошқа масалалар ёритилган. Рамаматянинг „Сварамелакаланидҳи“ (ХВИ аср) ҳамда ҳинд олимларининг бошқа рисолаларида мусиқий товушлар тизими коинот қуввати сифатида юзага келган товуш (нада)лар ҳамда олам тараққиёти маҳсули бўлмиш усуллар бирлашуви маъносида талқин этилади. Космологик тасаввурлар асосида Куеш тизимининг 7 та сайёрасига нисбат берилган 7 та асосий парда, улар негизида 22 ярим тондан кам бўлган интервал (шрутилар) тизими юзага келган.

ХИИИ асрдан бошлаб Шимолий Ҳиндистон мусиқа маданияти Марказий ва Ўрта Осиё халқларининг бадиий анъаналари, мусулмон санъати таъсирида ривожланиб борган. Бунинг натижасида ҳинд мумтоз мусиқасида 2 асосий услуб қарор топди: шимолий („ҳиндустани“) ва жанубий („карнатак“). Жанубий Ҳиндистон мусиқа услуби (карнатак) асосан анъанавий хонандалик санъати билан ажралиб туради, унда рагалар негизида диний қўшиқчилик жанрлари — киртан, пада (бастакорлар Пурандарадаса, ХВ-ХВИ асрлар; Кшетрайн, ХВИИ аср), крити (мумтоз ашуланинг асосий тури; Шям Шастри, Муттусвами Дикшитар, Тягаража ижодида равнақ топган, ХВИИИ-ХИХ асрлар), енгил мумтоз мусиқа жанрлари – тиллана (ХВИИИ аср), жавалли (ХИХ аср) ва бошқа кенг ўрин олган.

Шимолий Ҳиндистон мумтоз мусиқасида энг муҳим лирик жанрлардан „дҳрупад“ (Свами Ҳаридас, Миян Тансен, ХВИ-ХВИИ асрлар), хонандаликда, сўнгра созандаликда ҳам ишқий ва ширин кайфиятни акс эттирувчи, виртуозли „хаял“ (манбаларда унинг асосчиси Амир Хусрав Деҳлавий ҳисобланади) жанрлари кенг ўрин олган. Мумтоз мусиқа соҳасида „тҳумри“, „ғазал“, „кавалли“, сўфиёна „калам“, шунингдек, „дадра“, „таппа“, „тарана“лар ҳам мавжуд.

Ҳинд мумтоз мусиқаси, мусиқий фолклор, рақс санъати шакллари асосида анъанавий мусиқий театр турлари — жатра, якшагана, тамаша ва бошқа ташкил топган. Мумтоз рақс турларига бҳарат натям, катҳакали, катҳак, манипури, одисса ва бошқа киради.

Ҳинд халқ мусиқа ижоди турларининг бойлиги ва ранг-баранглиги Ҳиндистонда турли миллат вакилларининг истиқомат қилиши, улар кўп тилларда сўзлашуви билан белгиланади. Халқ мусиқа чолғуларидан урма дҳол, дҳолак, дамару, удуккаи, пуфлама комбу, сингҳ, тиручиннам, карнай, мурали, моҳори, нагасар, торли-чертма эктара, дутара, тунтуне, жантар, торликамонли камайча, банам, саринда ва бошқа кенг ўрин олган. Профессионал мусиқа созларидан вина, сетор, сарод, тампура, саранги, най, бансури, сурнай, шоҳнай, нагасварам, фисгармония, пакҳоваж, табла, мриданга, гҳатам ва бошқа оммалашган.

Ҳиндистонда миллий озодлик ҳаракати ва мустамлакачиликка қарши курашнинг кучайиши (ХИХ асрнинг 1-ярми ва ХХ асрнинг ўрталари) миллий мусиқа маданиятининг ривожланишида муҳим даврни бошлаб берди. Рабинд-ранат Тагорнинг ижоди ёрқин саҳифа бўлиб қолди. Фаол зиёлилар орасида миллий мусиқа меъросини ўрганишга қизиқиш кучайди. Янги ўқув юртлари очилди, жамоа ташкилотлари ташкил этилди: Мадрас (ҳозирги Ченнай)да мусиқа академияси (1928), Керала санъат маркази (1930), Халқ санъатини сақлаш Бенгалия жамияти (1932), Деҳлидаги Гандҳарва Маҳавидялай мусиқа институти (1939) ва бошқа Вишну Нарайяна Бҳаткҳанде, Вишну Дигамбар Палускар, Чиннасвами Мудаляр, Суббарама Дикшитар каби мусиқашунос олимлар ҳинд мусиқа маданиятини ривожлантиришда ўз илмий асарлари билан катта ҳисса қўшдилар.

Ҳиндистон мустақилликни қўлга киритгач (1947), ҳинд мусиқасининг ривожланишида янги давр бошланди. Театрларда янги мусиқали спектакллар қўйилди (Шила Вацнинг „Қотган ер“, Ғулом Ҳайдарнинг „Бўйсунмас Пан-жоб“, С.Шанкарнинг „Поезд“, Г. Д. Мадгулкарнинг „Рам ҳақида қисса“ ва бошқалар). Кино мусиқаси композиторлик ижодини ривожлантиришда муҳим омил бўлиб қолди, унда миллий ва Ғарбий Европа мактабларининг услубий омиллари уйғунлашган. натижада композиторлар томонидан кино учун халққа манзур куй ва қўшиқлар яратилди. 1960-90 йилларда А.Вишвас, Ҳ.Кумар, С.Чоудҳури, Р.Барман, Рави, Наушад, Хайём, Мадан Моҳан каби композиторлар киномусиқа жанрида ижод қилишган, ҳозирги кунда Шанкар ва Жейкишан, Лакшмикант Пярелал, С. Д. Барман, Ану Малик каби композиторлар бу соҳада фаол ижод қилмоқда. Улар басталаган куй ва қўшиқларни Талат Маҳмуд, Гита Датт, Шамшод Бегум, Манна Дей, Лата Мангешкар, Муҳаммад Рафи, Мукеш, Аша Бҳонсле, Уша Мангешкар, шунингдек, Кумар Сану, Алка, Ягник, Анурадҳа Паудвал, Сону Нигам, Удит Нарайян, Б.Субраманиам, Кавита Кришна Муртҳи, Ар Раҳмон Ҳариҳаран, Аднан Сами ва бошқа ижро этишган.

Мумтоз мусиқа ижрочилигида Рави Шанкар (сетор), Бисмиллоҳ Хон, Али Акбар Хон, Амжат Али (сарод), Ҳарипрасад Чаурасия (най), Пандит Рам Нарайян (саранги), Пандит С. Р. Вяс ва Маликаржун Мансур (хонанда-рага), Суббулакшми, Кишори Амонкар, Сандҳя Мукержи (хонанда-рага), Мукеш Шарма (сарод), Иршад Хан (сетор ва сурбаҳор), устад Зокир Ҳусейн ва Илмас Ҳусейн Хон (табла), Жагжит Сингҳ (хонан-да-ғазал), Ғулом Али (хонанда-ғазал), Гулфам Аҳмад (сарод ва рабаб) ва бошқа машҳур.

Ҳиндистонда мусиқа мактаблари ва коллежлари, университетларда мусиқа факултетлари мавжуд. Мусиқа санъати соҳасидаги илмий тадқиқот ишлари, санъаткорларнинг ижрочилик фаолиятини мувофиклашти-рувчи ташкилотлар, мусиқа санъатига оид конференсия, форум, фестивалларни ташкил этувчи идоралар фаолият кўрсатмоқда; булар орасида – Деҳли мусиқа, рақс ва драма академияси (Сангит Натак Академи), Бомбай ижрочилик санъати миллий маркази, Ченнай мусиқа академияси машҳур. Миллий мусиқа маданиятининг турли хил шаклларини тарғибот этишда Умумҳиндистон радиоси бош вазифани бажармоқда.

Театри

[edit | edit source]

Ҳиндистонда халқ театр томошалари қадим замонлардаёқ пайдо бўлган. Улар қабилаларнинг турли урф-одатлари, ўйин ва рақслари асосида вужудга келган. Халқ театрининг асосий шакллари ҳозиргача етиб кеяган. Аксарият театр томошаларининг асосини қадимги инд эпик достонлар – „Рамаяна“ ва „Маҳабҳарата“тн олиб ўйналадиган саҳналар ташкил қилган. Унинг энг кўп тарқалган сюжети достонлар қаҳрамонлари – Рама ва Кришна ҳаётидан олинган лавҳалардан иборат. Анъанавий театрларнинг ёрқин ва таъсирли воситаларидан бири рақснинг бҳаратнатям, катҳакалий, катҳак, манипурий каби турларидир. Жанубий Ҳиндистондаги кўп театрларнинг хореографик асосини бҳаратнатям ва катҳакалий, Шимолий Ҳиндистондаги театрлар хореографик асосини катҳак ва манипурий ташкил қилади. Ғарбий Бенгалия ва Ориссада жатра лирик драмаси машхур. Бунда томошалар очиқ жойда ўтказилган, саҳна ва декорапиялар бўлмаган. Халқ театрлари Ҳиндистоннинг бошқа раёнлари – Маҳараштра (томоша), Кашмир (жоши), Рожастҳон (сванги)да ҳам бўлган. Ҳинд мумтоз театри тараққиётида халқ театрларининг таъсири кучли бўлди. Унинг гуллаган даври Бхаса, Калидаса ва Шудрака ижоди билан боглиқ. ХИИ-ХИИИ асрларда Ҳиндистон мумтоз драмаси таназзулга учради. ХВИ асрда Малабар соҳилларида спектакллар тунда байрамларда қўйиладиган диний мавзудаги театр пайдо бўлди. Бу театрнинг содда тури — тулал ХВИИИ асргача сақланди. ХИХ асрнинг 2-ярмида миллий озодлик ҳаракатининг кучайиши, миллий онгнинг ўсиши Европа типилаги театрни вужудга келтирди. Бенгал, ҳинд, маратҳ тилларида драматургия яратилди. 1872-йил бенгал драматурги Г.Гҳош Миллий театрга асос солди. У ҳинд театр санъати тараққиётига катта таъсир кўрсатди. ХИХ асрнинг 2-ярми – ХХ асрнинг 1-ярмида ҳинд театрида янги шаклларнинг пайдо бўлиши ҳинд ёзувчиси Р.Тагор номи билан боғлиқ. ХХ асрнинг 40-йиллари профессионал ва ҳаваскор театр жамоалари вужудга келди; улар Халқ театрлари ассоциацияси (1943-йил асос солинган)га бирлашдилар. Мустамлакачилик тузумининг сўнгги йиллари мустамлакачиликни қораловчи театр томошаларининг турли шакллари пайдо бўлди. Ҳиндистон мустақилликка эришгач, миллий маданият, жумладан, театр санъати ривож топди. 1953-йилда Мусиқа, рақс ва драма академиясининг очилиши катта аҳамиятга эга бўлди. Калкуттада „Боҳурупий“, „Стар“, „Рангмаҳал“, „Минерва“, Театр маркази, „Тарун опера“, Деҳлида „Янги театр“, Бомбайда „Драматик Винт“ театрлари машҳур. Шунингдек, Оллоҳобод, Ченнай, Банорас, Пуна ва бошқа шаҳарларда ҳам доимий театрлар мавжуд. Қўғирчоқ театри ҳам театр томошаларининг энг қадимги турларидан биридир. Соя театри кенг тарқалган.

Киноси

[edit | edit source]

Ҳиндистоннинг илк филми 1912-йилда ишланган („Рожа Харишчандра“, режиссор Д. Г. Пхалке). Дастлабки овозли кино 1931-йил экранга чиқди („Дунё нури“, режиссор А.Ираний). 1930-йилларда, миллий озодлик ҳаракати авж олган даврда илғор ижтимоий ғоялар билан суғорилган „Девдас“ (1935, режиссор П. С. Баруат), „Кутмаган эдилар“ (1936), „Қўшнилар“ (1939, иккаласининг режиссор В.Шантарам) каби филмлар яратилди. 1947-йил Ахборот ва радиоэшиттириш вазирлиги ҳузурида кинематография бўлими ташкил этилди. Халқ ҳаётини ҳаққоний акс эттирган филмлар пайдо бўлди („Ер фарзандлари“, 1946, режиссор Хўжа Аҳмад Аббос; „Мазлумлар“, 1949, режиссор Н.Гҳош). 1950-йилларда замоннинг муҳим ижтимоий масалаларига бағишланган „Дайди“ (1951, режиссор Р.Капур). „Икки бигҳа ер“ (1953, режиссор Б.Рой), „Йўлдош“ (1953, режиссор Х. А. Аббос) яратилди. Режиссор С.Рейнинг „Йўлдаги қўшиқ“ (1955), „Енгилмаганлар“ (1957), „Апулнинг дунёси“ (1959)дан иборат кинотрилогияси жаҳон кино санъатида муҳим воқеа бўлди. Ўша даврда режиссор Г.Датт „Қоғоз гуллар“, „Чанқоқлик“, „Ой нури“ филмларини яратди. 1960-йилларда кўнгилочар мусиқали филмлар яратадиган Бомбай студиясидан фарқли ўлароқ реал воқеликни акс эттирувчи филмлар тайёрлайдиган Калкутта кино мактаби вужудга келди („Хор“, 1975; „Парашурам“, 1978, иккаласининг режиссор М.Сен; „Рақиб“, 1970; „Узоқ момақалдироқ“ 1973, иккаласининг режиссор С.Рей; „Мантхан“, 1977, режиссор Ш. Бенегал). 1970-йилларда режиссор Я. Чопранинг „Шўъла“, „Қаердадир, қачондир“, продусер Р.Капурнинг „Бобби“, режиссор Р.Реддининг „Дафн маросими“ филмлари экранга чиқди. 1980-йилларда режиссор М.Кумарнинг „Инқилоб“, режиссор Б. Р. Чопранинг „Ёнаётган поезд“, режиссор А.Гопалакришнаннинг „Юзма-юз“, режиссор Г.Аравиндонинг „Оридад“ филмлари шуҳрат қозонди. 1990-йилларда режиссор А.Чопранинг „Дсвона дил“, продусер М.Кумарнинг „Бетоб“, „Ярадор“ каби ватанпарварлик ғоялари билан сугорилган филмлари экрапга чиқли. Кино актёрларидан Б.Сахни, Д.Ананл, Д.Кумар, М.Кумари, Раж, Риши ва Каришма Капурлар (қ Капурлар тиаси), С.Ниргис, А.Баччан, Амирхон, Шоҳруҳхон, Салманхон, Р.Мукержи, А.Пател, М.Дикшид ва бошқа машҳур. Ҳиндистонда ҳужжатли филмлар ҳам чиқарилади. 1960-йил Пуна шаҳрида Кинематография институти очилган. 1954-йилдан Бомбайда ҳар йили Бутун Ҳиндистон кинофестивали ўтказилади. Ҳинд кино санъати вакиллари Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларининг Тошкентдаги кинофестивалларида фаол қатнашиб, кўплаб мукофотларни қўлга киритганлар. Ҳиндистонда йилига 1000 дан ортиқ филм яратилади ва у жаҳонда яратилаётган филмларнинг 14%ини ташкил этади.

Манбалар

[edit | edit source]
  1. -Тҳе Эссентиал Деск Референcе, Охфорд Университй Пресс, 2002, 76-бет, ИСБН 978-0-19-512873-4 „Расмий номи: Републиc оф Индиа.“;
    -Жоҳн Да Граçа (2017), Ҳеадс оф Стате анд Говернмент, Лондон: Маcмиллан, 421-бет, ИСБН 978-1-349-65771-1 „Расмий номи: Републиc оф Индиа; Бҳарат Ганаражя (Ҳинди)“;
    -Граҳам Рҳинд (2017), Глобал Соурcебоок оф Аддресс Дата Манагемент: А Гуиде то Аддресс Формац анд Дата ин 194 Cоунтриэс, Тайлор & Франcис, 302-бет, ИСБН 978-1-351-93326-1 „Расмий номи: Републиc оф Индиа; Бҳарат.“;
    -Брадноcк, Роберт W. (2015), Тҳе Роутледге Атлас оф Соутҳ Асиан Аффаирс, Роутледге, 108-бет, ИСБН 978-1-317-40511-5 „Расмий номи: Энглиш: Републиc оф Индиа; Ҳинди:Бҳарат Ганаражя“;
    -Пенгуин Cомпаcт Атлас оф тҳе Wорлд, Пенгуин, 2012, 140-бет, ИСБН 978-0-7566-9859-1 „Расмий номи: Републиc оф Индиа“;
    -Мерриам-Wебстер'с Геограпҳиcал Диcтионарй (3рд-нашр), Мерриам-Wебстер, 1997, 515–516-бет, ИСБН 978-0-87779-546-9 „Оффиcиаллй, Републиc оф Индиа“;
    -Cомплете Атлас оф тҳе Wорлд: Тҳе Дефинитиве Виэw оф тҳе Эартҳ (3рд-нашр), ДК Публишинг, 2016, 54-бет, ИСБН 978-1-4654-5528-4 „Расмий номи: Републиc оф Индиа“
    -Wорлдwиде Говернмент Диреcторй wитҳ Интерговернментал Организатионс 2013, CҚ Пресс, 2013, 726-бет, ИСБН 978-1-4522-9937-2 „Индиа (Републиc оф Индиа; Бҳарат Ганаражя)“
  2. „Асйлум Линкс“. 2024-йил 3-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-октябр.

Ҳаволалар

[edit | edit source]