Гигиена
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Гигиена (грекча: ὑγιεινός — „соғлом“) — тиббиётнинг бир соҳаси; кишилар соғлиғига турмуш ва меҳнат шароитлари таъсирини ўрганади ҳамда касалликларнинг олдини олиш, яшаш учун энг қулай шароит яратиш, соғлиқни сақлаш ва умрни узайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади. Гигиенанинг бир неча соҳалари бор. Авиацион гигиена, ҳарбий гигиена, меҳнат гигиенаси, болалар ва ўсмирлар гигиенаси (мактаб гигиенаси), шахсий гигиена, ижтимоий гигиена, овқатланиш гигиенаси, радиацион гигиена ва ҳоказо. Гигиена физиология, патофизиология, эпидемиология, токсикология, физика, кимё, шунингдек ижтимоий-иқтисодий фанлар билан чамбарчас боғланган, чунки табиий омиллар билан бирга жамиятнинг иктисодий аҳволи ҳам киши соғлиғига таъсир этади. Эҳтиёт ва кундалик санитария назорати асосларини илмий асосда ишлаб чиқиш, кишиларнинг яшаш ва ишлаш шароити ҳамда дам олишини соғломлаштириш бўйича санитария тадбирларини асослаб бериш, болалар ва ўсмирлар соғлиғини сақпаш, санитария қонун-қоидаларини ишлаб чиқиш, озиқ-овқат маҳсулотлари ва уй-рўзғор буюмлари сифатини санитария экспертизасидан ўтказишда қатнашиш гигиенанинг вазифасидир. Соғлиқни сақлаш ва касалликларнинг олдини олиш, унумли иш қобилиятини таъминлаш ва умрни узайтириш учун қулай шароит яратиш мақсадида турар жойлар ва ишлаб чиқариш корхоналари ҳавоси, сув, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва поябзалларнинг гигиеник нормативларини ишлаб чиқиш замонавий гигиенанинг энг муҳим вазифаларидан биридир. Гигиенанинг амалий томонини махсус бўлим — санитария ташкил этади. Гигиеник тадқиқртларда ташқи муҳит (ҳаво, сув, тупроқ), озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш материаллари, кийим-кечак ва поябзалларни физик-кимёвий жиҳатдан ўрганиш усуллари, санитария статистикасидан фойдаланган ҳолда бактериологик, биокимёвий, клиник ва демографик текшириш усуллари қўлланади.
Гигиена энг қад. фанлардан. Қадимги Ҳиндистон қонунлари мажмуасида кийим-кечакни алмаштириш, тери ва тишни парвариш қилиш, ўсимликлардан тайёрланган овқатлар ейиш зарур деб кўрсатилар, овқатга ружу қилиш тақиқланар эди. Мисрда аҳоли яшайдиган жойларни соғломлаштириш учун санитария тадбирлари амалга оширилган. Қадимги Хоразм атрофидаги йирик обод шаҳарларда ҳаммомлар, тоза сув олинадиган иншоотлар бўлган. Қадимги юнонлар шахсий гигиенага қатъий амал қилишган. Гиппократ ҳаво, иқлим ва сувни одам соғлиғига таъсир этадиган муҳим омиллар деб атаган. Абу Али ибн Синонинг гигиенага доир фикрлари, соғлиқни сақдаш қоидалари кўп асрлар мобайнида амалий қўлланма бўлиб келди; у ҳаво ва сув орқали тарқалиб, касалликка сабаб бўладиган қандайдир жониворлар бор, деб фараз қилган, сувни қайнатиш ёки филтрлаш керак, деган талаб эса ана шу фаразга асосланган. Гигиена фани олдига қўйилган вазифа ва талабларнинг ортиши, гигиеник текшириш усулларининг мураккаблашиши гигиена соҳаларининг мустақил фан сифатида ажралиб чиқишига олиб келди. Илмий гигиена ХИХ асрнинг 2-ярмидан ривожлана бошлади. Дастлаб мактаб гигиенаси (ҳозирги болалар ва ўсмирлар гигиенаси), коммунал гигиена, овқатланиш гигиенаси ва ижтимоий гигиена майдонга кедди. Ионлаштирувчи нурлар (радиация)дан ишлаб чиқариш, қ.ҳ. ва тиббиётда кенг фойдаланиш хизматчиларни радиациядан сақлаш ва аҳолини нурланиш хавфидан муҳофаза қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш муаммосини вужудга келтирди. Бу масалалар билан радиацион гигиена шуғулланади.
Ўзбекистонда гигиена фанининг ривожи С Н. Бобожонов, А. 3. Зохдсов, Ғ. М. Маҳкамов, Қ. С. Зоиров, Р. У. Убайдуллаев, Ғ. Н. Назиров, Н. Л. Романченко каби олимлар номи билан боғлиқ. Ҳоз. коммунал гигиена соҳасида Т. И. Искандаров, Ш. Т. Отабоев, М. Т. Тоҳиров, Н. С. Тожибоева, И. И. Илинский, А. Ҳ. Комилжонов, И. А. Усмоновлар; меҳнат гигиенаси соҳасида Н. М. Демиденко, О. И. Ишоқов, О. Р. Азизхўжаев; умумий гигиена бўйича Л. А. Паномарева, Ш. Т. Искандарова; озиқ-овқат гигиенаси соҳасида Н. Қ. Бобохўжаев, Б. А. Дўсчонов, Ш. С Баҳриддинов, А. С Худойбердиев; болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўйича С. С. Солихўжаев, М. Н. Исмоилов, гигиена Т. Шайхова, Р. Х. Холметов; заҳарли кимёвий моддалар гигиенаси ва токсикологияси бўйича гигиена Т. Искандарова, А. У. Содиқовлар; ижтимоий гигиена соҳасида Д. А. Асадов, Н.
М. Маҳмудова, А. С. Бобожонов, Т. У. Орипова, Ш. Ш. Шоваҳобов, У. Каримов, Б. М. Маматқулов ва б. илмий тадқиқот ишлари олиб боради. Ўзбекистонда Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий тадқиқот интида, тиббиёт институтлари ҳамда Тошкент Врачлар малакасини ошириш институтининг гигиена кафедраларида гигиенанинг турли соҳалари бўйича тадқиқот ишлари олиб борилади.
Адабиётлар
[edit | edit source]- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000.
- Маҳмудова Н. М., Ижтимоий гигиенадан қўлланма, Тошкент, 1993.
- Отабоев Ш. Т., Искандеров Т. И., Коммунал гигиена, Тошкент, 1993.