Jump to content

Гендер роли

From Vikipediya

Гендер роли ёки жинсий рол[1] — бу шахснинг жинсига қараб, яъни аёлларга, эркакларга ёки бошқа жинсга тегишли бўлган мақбул, мос ёки муносиб деб ҳисобланган хатти-ҳаракатлар ва муносабатларни белгилайдиган ижтимоий нормалар жамланмаси[2][3][4]. Гендер роллари асосан эркаклик ва аёллик тушунчаларига қаратилади[3]. Шахснинг хулқ-атвори ва гендер роли ўртасидаги номувофиқлик гендер номувофиқлиги деб аталади.  Турли маданиятларда гендер ролларининг сони ва ўзига хос мазмуни сезиларли даражада фарқ қилади, аммо маданиятлараро ўхшашликлар ҳам мавжуд[5].

Фанда гендер роллари ва уларнинг хилма-хиллиги биологик томонидан қай даражада аниқланиши ва жамият томонидан қай даражада қабул қилинганлиги ҳақида ягона нуқтаи назар йўқ. Гендер роллари келиб чиқиши жиҳатидан қатъий биологик назариялар, хусусан, эволюцион психология, эмпирик маълумотлар орқали қўллаб-қувватланмайди. Лекин инсоннинг кенг доирадаги хулқ-атворига таъсир қилади. Масалан, шахснинг танлаган кийими, касби, нарсаларга ёндашув услуби, шахсий муносабатлар ҳамда ушбу муносабатларда ўзини қандай тутиши ҳисобга олинади. Умуман олганда, мавжуд илмий далиллар шуни кўрсатадики, гендер ривожланишига нафақат биологик, балки когнитив ва ижтимоий омиллар ҳам таъсир қилади. Гендер роли атамаси кенг тушунча бўлишига қарамай, анъанавий тарзда аёлларни хусусий соҳада, эркакларни эса ижтимоий соҳада ушлаб туради[6]. Баъзан турли гуруҳлар, айниқса феминистик ҳаракатлар ўзлари зулмкор ва зўравонлик деб ҳисоблайдиган гендер роллари аспектларини ўзгартиришга ҳаракат қилишади.

Манбалар

[edit | edit source]
  1. „Сех Ролес анд Гендер Ролес“. Қаралди: 15-август 2023-йил.
  2. Линдсей, Линда Л.. Гендер Ролес: А Соcиологиcал Перспеcтиве (эн). Роутледге, 14 Оcтобер 2015 — 5 бет. ИСБН 978-1-317-34808-5. „Гендер ролес, тҳерефоре, аре тҳе эхпеcтед аттитудес анд беҳавиорс а соcиэтй ассоcиатес wитҳ эач сех.“ 
  3. 3,0 3,1 Алтерс, Сандра; Счифф, Wендй. Эссентиал Cонcепц фор Ҳеалтҳй Ливинг. Жонес & Бартлетт Публишерс, 2009 — 143 бет. ИСБН 978-0763756413. „гендер роле - паттернс оф беҳавиор, аттитудес, анд персоналитй аттрибутес тҳат аре традитионаллй cонсидеред ин а партиcулар cултуре то бе феминине ор масcулине.“ 
  4. Давид С. Гочман. Ҳандбоок оф Ҳеалтҳ Беҳавиор Ресеарч ИИ: Провидер Детерминанц. Спрингер Сcиэнcе & Бусинесс Медиа, 1997 — 424 бет. ИСБН 978-1489917607. „Тҳе соcиал ролес, беҳавиорс, аттитудес, анд псйчологиcал чараcтеристиcс тҳат аре море cоммон, море эхпеcтед, ор море аccептед фор оне сех ор тҳе отҳер; инcлудес а гроуп оф интеррелатед беҳавиорс, аттитудес, анд псйчологиcал чараcтеристиcс тҳат инфлуэнcе а вариэтй оф риск анд риск-такинг беҳавиорс ас wелл ас cаре-сеэкинг беҳавиорс.“ 
  5. Сcотт Cартер, Ж.; Cорра, Мамади; Cартер, Шаннон К. (Марч 2009). „Тҳе Интераcтион оф Раcе анд Гендер: Чангинг Гендер-Роле Аттитудес, 1974-2006“. Соcиал Сcиэнcе Қуартерлй. 90-жилд, № 1. 196–211-бет. дои:10.1111/ж.1540-6237.2009.00611.х. ИССН 0038-4941.
  6. Миллер, Андреа Л.; Боргида, Эугене (2016-01-22). „Тҳе Сепарате Спҳерес Модел оф Гендеред Инеқуалитй“. ПЛОС ОНЕ. 11-жилд, № 1. э0147315-бет. Бибcоде:2016ПЛоСО..1147315М. дои:10.1371/жоурнал.поне.0147315. ИССН 1932-6203. ПМC 4723260. ПМИД 26800454.