Jump to content

Франсий

From Vikipediya

Франсий (лотинча Франcиум), Фр — Менделеев даврий системасининг И гуруҳига мансуб радиоактив кимёвий элемент. Тартиб рақами 87, мол. м. 223,0197. Франсийнинг барқарор изотоплари йўқ. 27 та радиоактив изотопи маълум, уларнинг масса сонлари 202— 229. Дастлаб франсуз радиокимёгари Франсий Перей 1939-йилда 227Ас нинг аемирилиш маҳсулоти сифатида 223Фр ни кашф қилди. Франсий номи ана шу тадқиқотчи аёлнинг ватани "Франсия" номидан олинган. Табиатда фақат 223Фр учрайди. Унинг ярим емирилиш даври 22 минут, ўзидан рнур чиқариб АсХ га айланади. Франсийнинг бошқа изотоплари куп зарядли ионлар билан турли элементларнинг атомлари орасидаги ядро реаксиялари натижасида ҳосил бўлади. Франсийнинг Ер пўстидаги миқдори 24,5 мг ни ташкил қилади. Франсийнинг физик хоссаларига оид барча маълумотлар экстраполяция (интерполяция) йўли билан ҳосил қилинган. Зичлиги 2,5 г/см3, суюқланиш температураси 8° атрофида. Франсий кимёвий жиҳатдан сезийга ўхшайди. Сезийнинг барча кимёвий шакллари Франсийда ҳам кузатилади. Франсий нинг оксидланиш даражаси +1. Франсий кимёвий хоссаларига кўра ишқорий металлар ичида энг фаол элемент ҳисобланади. Франсий ишқорий металларга мансублиги сабабли унинг сувда эримайдиган тузлари бир нечта. Франсий ўз бирикмаларининг сувдаги эритмаларидан (кислотали муҳитда) рубидий ва сезийнинг перхлоратлари ва хлорплатинатлари таъсирида бирга чўкади.