Jump to content

Эмболия

From Vikipediya
Эмболия
КХК-10 И74, И82, О88, Т79.0-Т79.1
КХК-9 444.9

Эмболия (қадимги юнонча: ἐμβολή — „тиқин“) — қон томирларига эмболлар, яъни қон оқими билан келган заррача (қон қуйқаси ва ҳоказо)нинг тиқилиб қолиши. Кўпроқ мия томирлари тромбоэмболия билан зарарланади. Ёғ, ҳаво, газ, бактериал ва бошқалар эмболия фарқланади. Ёғ эмболияси йирик суяклар синганда ёки илик яллиғланганда қон томирлари йўлига ёғ томчилари тушишидан, газ эмболияси қон таркибидаги газнинг қондан ажралиб чиқиши натижасида рўй беради. Бактериал эмболияда бактерия ёки замбуруғлар тўплами томирлар йўлига тиқилиб қолади. Ички аъзолар ва ҳаракат аъзолари эмболиясида қон айланиши бузилади, бу инфаркт, гангрена ва бошқалар касалликларга олиб келади. Эмболия ўпка, бронхлар травматик жароҳатланганда ҳам юзага келади. Ўпка артерияси, томирлар, мия, юрак эмболияси ўлимга сабаб бўлиши мумкин.Энг хавфли эмболия о'лим шохчаси артериа cоронодеусда кузатилади.

Манбалар

[edit | edit source]