Jump to content

Элизабетҳ ИИ

From Vikipediya
Элизабетҳ ИИ

Элизабетҳ 1959-йилда
Мансаб даври
6-феврал 1952-йил – 8-сентябр 2022-йил
Ўтмишдоши Георге ВИ
Вориси Чарлес ИИИ
Тож кийдириш маросими 2-июн 1953-йил
Шахсий маълумотлари
Таваллуди
Элизабетҳ Алехандра Марй

21-апрел 1926-йил
Майфаир, Лондон, Бирлашган Қироллик
Вафоти 8-сентябр 2022-йил(2022-09-08)
(96 ёшда)
Балморал қалъаси, Абенденшир, Бирлашган Қироллик
Турмуш ўртоғи
Пҳилип Моунтбаттен
(турм. 1947; ваф. 2021)
Болалари
Онаси Элизабетҳ Боwес-Лён
Отаси Георге ВИ

Элизабетҳ ИИ (ўқилиши: Элизабет Иккинчи; тўлиқ исми Элизабетҳ Алехандра Марй (талаффузи: Элизабет Алекзандра Мери); 1926-йил 21-апрел — 2022-йил 8-сентябр) 1952-йилнинг 6-февралидан то ўлимига қадар Бирлашган Қироллик қироличаси бўлган. У қиролича сифатида тахтда 70 йил-у 214 кун мобайнида ўтирган, ҳамда бунинг ортидан британ монархлари орасида тахтда энг узоқ вақт қолгани бўлган.

Болалик ва ёшлик даври

[edit | edit source]

Элизабетҳ Алехандра Марй собиқ Буюк Британия Георге ВИнинг қизи (1895 — 1952) ва собиқ Элизабетҳ Боwес-Лённинг катта қизи (1900 — 2002). Қиролича Элизабетҳнинг боболари ва бувилари: Бобоси тарафидан Георге В (1865 — 1936) ва Қиролича Марй Теcк (1867 — 1953), онаси тарафидан Стратмор Конту Cлауде Георге Боwес-Лён (1855 — 1944) ва Сесилия Боwес-Лёнъдир (бўлган 1883 — 1961).

Малика Элизабетҳ Алехандра Марй Лондон шаҳрининг Мейфер туманида, Брутон-стреэт № 17-уйида, Стратмор графининг резиденсиясида дунёга келган. Ҳозирги вақтда туман қайтатдан турғизилганидан, уйни бузишган, унинг ўрнига мемориал тахта қўйилган. О'зининг исми ойисининг (Элизабетҳ), бувасининг (Марй) ва катта бувасининг (Алехандра) ҳурматини олган.

Отаси олдинги қизларининг измини герцогина ҳурмати Виктория деб ном бермоқчи болади, лекин у бу ўйларидан қайтади. Бу ҳақида В. Георг бундай деган:

...Берти мен билан қизнинг исмини муҳокама қилган эди. У уч исмни айтди: Элизабетҳ, Алехандра ва Марй. Мен унга исмлар ҳаммасини яхши эканлигини этдим, аммо Виктория исми ҳақида у билан бутунлай келишдим. Бу энди ортиқ эди... Георге В

Элизабетҳнинг чо'қинтириш маросими 25-май куни Буcкингҳам саройида бўлиб ўтди.

1930-йили Элизабетҳнинг ёлғиз синглиси — Малика Маргарет дуёга келди.

Малика Элизабетҳ 1933-йил

Элизабетҳ асосан гуманитар фанлар бўйича таълим олди — конституция тарихи, ҳуқушунослик, диншунослик, санъацҳунослик ва ҳамда (асосан ўзи) франсуз тилини ўрганган. Ёшлик чоғидан Элизабетҳ отлар билан қизиққан ва у от спорти билан шуғулланган. Бу қизиқишлар билан у кўп йиллар шуғулланган[1].

Туғилган кунидан бошлаб Элизабетҳ Ёрк маликаси бўлди, тоғаси — Эдwард Уэлс шаҳзодаси (келажакда Буюк Британиянинг қироли — ВИИ Эдwард) билан отасидан кейин учинчи тахт вориси бўлди. Эдwард шаҳзодаси жуда ҳам ёш бо'лган, ҳисобланишича, у турмушга чиқиши ва болалик бўлиши керак бўлган, бошидан Элизабетҳ тахтда о'тирадиган ворис сифатида ҳисобланмаганди. Аммо 1936-йили Георге В. нинг вафот бўлиши сабабидан у ўн бир ой отиб тахтдан бош тортишига мажбур бўлди. Қирол тахтига Алберт (Георге ВИ) ўтирди, 10 ёшлик Элизабетҳ тахт вориси деб атаниб, ота-онаси билан Кенсингтондаги Буcкингҳам саройига кўчип келади.

Этган билан, малика Элизабетҳ „ҳеир пресумптиве“ („тахминий ворис“) сифатида ҳисобланди, сабаби Георге ВИнинг боласи туғилганда, қирол тахтига бирдан-бир ворис у болар эди.

Иккинчи жаҳон уруши бошланишида Элизабетҳ 13 ёшда эди. 1940-йили 13-октабрда у биринчи марта радиодан урушда офат топган болаларга олдиндан сўз сойлади[2]. 1943-йили гвардиялик гренадерларнинг полкименлари билан унинг биринчи учрашуви бўлди, у биринчи маротаба ўзи халқ орасида пайдо бўлди. 1944-йили Элизабетҳ беш „мамлакатлик маслаҳатчилари“ (қирол ишини юргизишга ҳуқуқи бор одамлар) билан болади[3][4].

1947-йили Элизабетҳ ота-онасини Жанубий Африкага кузатиб соладида ва 21 ёшга тўлиш маросимида радиодан ўзининг умрини Британия монархияси учун атайдигани ҳақида айтди[1].

Шу йили 21 ёшдаги Элизабетҳ 26 ёшдаги британия флоти офицери, грек ва дат қироллик оиласидан чиққан ва Виктория қироличасининг эвараси Пҳилип Маунтбеттенга турмушга чиқади. Улар 1934-йили танишади. Уларнинг бир-бирига кўнгил қўйиши Дартмоутҳ шаҳридаги ҳарбий-денгиз коллежида бўлган, бу ерда Пҳилип 1939-йили таълим олган. Тўйдан олдин Пҳилип шаҳзодаси Эдинбург герцоги унвонини олади.

Уйланиш тўйидан сўнг, яни бир йилдан кейинг 1948-йили Элизабетҳ билан Пҳилипнинг катта боласи Чарлес[5] дуйнога келади. 15-август 1950-йили қизи Анна дунёга келади.

Буюк Британия Қироличаси

[edit | edit source]

Тож кийдириш ва бошқаришининг бошланиши

[edit | edit source]
Элизабетҳ ИИ тож кийдириш маросимидан сўнг (1953-йили)

Элизабетҳнинг отаси — Қирол Георге ВИ 1952-йили 6-феврал куни вафот этади. Шу куни Элизабетҳ умрдоши билан Кенияда дам олиш бўлмаслигига қарамай, уни Буюк Британия қироличаси деб эълон қилинади. Отасининг олими куни қирол фикус дарахтинг устида ўрналашган "Треэ Топс Ҳотел" номидаги меҳмонхонада бўлган. Айнан шу вақт пайтида меҳмонхонада яшаган Эдwард Жамес Корбетт ўзининг кундалик дафтарида бундай деб ёзиб, қолдириб кетган экан:

Оламлик тарихда биринчи маротаба дарахт устида минган ёш малика келаси қиролича бўлиб тушган экан — Худойим, ўзинг ёр бўла кўр! Эдwард Жамес

Элизабетҳ ИИ қироличаси тож кийгизу маросими 1953-йилнинг 2-июнида Вестминстер аббатлигида бўлди[6]. Британия монархининг бу тож кийгизиши маросими биринчи маротаба телекўрстувда жонли эфирда кўрсатилган[7].

Шундан кейинг янги қиролича 1953—1954-йиллари оралиғида Бирлашган Қироллик, британиялик мустамлакалари ва оламнинг бошқа мамлакатларида олти ойлик иш сафари ясаб қайтади. Элизабетҳ ИИ Австралия ва Янги Зеландияга ташриф буюрган охирги монарх бўлди[6].

1950-йиллар ярими — 1990-йиллар боши

[edit | edit source]

Бош вазир сер Антҳонй Эденнинг истеъфога чиқишидан сўнг, Консерваторлар партияси раҳбари танланишда ҳеч бир қоидалар бўлмагани учун, Элизабетҳ ИИ янги бош вазирни консерваторлар орасидан танлашга тегишли бўлди. Партиянинг асосий одамлари ва олдинги бош вазири Wинстон Чурчилл билан муҳокама қилиб ўтириб, ҳокимат бошчиси бўлиб Ҳаролд Маcмиллан тайинланди.

Шу йили Элизабетҳ иш-сафари билан АҚШ ва Канада қироличаси сифатида Канадага боради. Шу йили биринчи маротаба Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеясида қатнашиб, сўз айтади. Канадалик ҳокимиятнинг сессиясининг очилиш маросимида қатнашади. Ўз саёҳатини 1961-йили тугатади, бу вақтда қиролича Кипр, Ватикан, Покистон, Непал, Эрон ва охири Гана мамлакатларига борди[8].

Миллатлар ҳамдўстлиги раҳбарлари билан учрашув (1960-йил)

1960-йили қиролича иккинчи ўғли — Андреw, 1964-йили эса учинчи ўғли Эдwард дунёга келади.

1966-йили бош вазир — Ҳаролд Маcмилланинг истеъфога чиқиши сабаби, қиролича Элизабетҳ унинг маслаҳати билан суҳбат Алеc Доуглас-Ҳомени бош вазир қилиб танлайди[9].

1969-йили ББC телеканали Ваинзорлар оиласининг ҳар кунги юмушлари ҳақида ҳужатли филм тушурди.

Натижада бирдан бир партия тўлиқ овоз йиға олмаган парламент сайловларида кейин 1974-йили давлат бошқарувига қарши чиқиш бошланди ва сиёсий можаро юз берди. Парламентнинг энг кўп партияси Косерваторлар партияси бўлгани билан, бош вазир бўлиб Лейбористлар партиясидан раҳбар — Ҳаролд Wилсон бўлди[10].

1976-йили Элизабетҳ ИИ маросими турида (Канада қироли сифатида) Монреалдаги Ёзги ХХИ Олимпияда ўйинларининг очилиш маросимида ўзи очиди[11].

1977-йил қиролича учун эллигинчи йил бўлди. Шу йили қиролича Элизабетҳ ИИ Британия тахтида ўтирганига 25 йил бўлди. Шу сабаб билан Қиролича кўп ҳамдўстлик мамлакатлирига иш-сафарига ўтказилди.

1970-йилларнинг охири билан 1980-йиллар бишида қиролича оиласида бир қатор террорист ҳужумлар ясалинди. Унинг ичинда, тўғрироқ этганда: „Вақтинча Ирландия республикалик аскарларининг“ террорислари 1979-йили шаҳзода Филипнинг тоғаси, машҳур мамлакатлик давлат арбоби ва қомондони — лорд Лоуис Моунтбаттен олдирилди[12]. 1981-йили эса қироличанинг „расмий туғилган кунига“ ҳарбий намойиш чоғида Элизабетҳ ИИ ни террористлар пистолетдан оқ отишди.

1981-йили кийинроқ қирол оиласининг котта муаммоси айналган қиролича Элизабетҳнинг ўғли шаҳзода Чарлес билан малика Диананинг уйланиш тўйи бўлди[13].

Роналд Реаган ва қиролича (1982).

Шу вақтда 1982-йили Канада коституциясинда бир неча ўзгаришлар киритилди, Британия парламенти канадалик ишларда ўз устунлигини билдирди, лекин Британлия қироличаси Канада мамлакатининг бошчиси бўлиб қолди[14]. Шу йили сўнги 450 йил давлатга келмаган рим папаси — Иоанн Павел ИИ Буюк Британияга ташриф буюрди (англикан черкови бошчиси бўлиб топиладиган қирол уни ўзи кутиб олди)[6].

1990-йиллар боши — 2000-йиллар

[edit | edit source]
Туркия президенти Абдуллаҳ Гüл ва қиролича Элизабетҳ ИИ (2010)
Элизабетҳ ИИ ва Обама жуфтлиги
Реаганлар жуфтлиги ва қиролик жуфтлиги

1992-йили Элизабетҳ ИИ нинг „энг ёмон йили“ бўлди. Тўрт боласининг иккаласи — шаҳзода Андреw ва малика Анна — умрдошлари билан ажрашдилар, Чарлес эса малика Диана билан ажрашди. Бундан ташқари, Виндзор саройи ёнғиндан жуда кучли зақимланди, қироличага солиқ тўловлари қойилди[15]. 1996-йили қиролича талаби билан, шаҳзода Чарз билан малика Диана расмий ажрашувига қол қойилди. Бир йилдан кейинг, 1997-йили, малика Диана Парижда автоҳалокатидан ҳалок бўлди. Бу воқеа қиролича оиласи билан миллионлаб Британияликлар изтиробга учрашади.

Олдинги келининг олинига сабрлик танитиб, ҳеч қанақа реаксия кўрсатмаган қироличани халқ орасида миш мишлар тарқалиш бошланди[16].

Британияликлар қироличанинг олтин юбилей маросимида(2002)

2002-йили қиролича Элизабетҳ тахтга ўтирганининг 50 йилигига (Олтин юбилей) ора маросим ўтказилди[17]. Аммо шу йили қироличанинг синглиси — Малика Маргарет ва онаси қиролича Элизабетҳ Боwес-Лён вафот этади[18].

Ҳозирги даврда

[edit | edit source]

2010-йили иккинчи маротаба Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеясида сўз айтди. БМТ бош котиби Пан Ги Мун Элизабетҳни „бизнинг давримизнинг халаскори“ деб айтди[19].

Қиролича ва шаҳзода Пҳилип шаҳзода Wиллиам ва Кате Меаддалтон тўйида (2011)

2011-йили мустақил Ирландияга Британия монархни тарихида биринчи маротаба давлат сафари билан бориб қайтди[20]. Айнан шу йили Шаҳзода Wиллиам ва Cатҳерине Миддлетоннинг уйланиш тўйи болиб ўтди[21].

2012-йили Лондонда Ёзги Олимпиада ўйинлари 2012 бўлиб ўтди. Олимпияда ойинларининг очилиш маросимида ИИ Элизабетҳ ўзи қатнашиб очди[22] ҳамда янги қонун қабул қилинди, бу қонун. Бу қойидалар „тахтда ўтириш“ бўйича эди ва эркак-ворислар аёл-ворислардан устуворликдан айирландилар[23].

Айнан шу йили Буюк Британияда ва бошқа мамлакатларда Элизабетҳнинг тахтда ўтиришини 60-йилик маросимлари бўлиб ўтди. Шу сабаб 3-4-июн 2012-йил кунлари дамолиш деб эълон қилинди[24]:

  • 3-июн куни Темза дарёсида су усти намойиши ўтиб, намойишга миндан ошиқ кемалар билан қайиқлар қатнашди. Бу воқеа тарихда энг зўр намойишлардан бири бўлди;
  • 4-июн куни Буcкингҳам саройи олдида олдинги олам ва Британиялик юлдузларнинг қатишиши билан косерт бўлиб ўтди: Пол Маккартну, Робби Wиллиамс, Cлифф Ричард, Элтон Жон, Грейс Жонс, Стиви Уандер, Энни Леннокс, Тон Жонд ва бошқалар. Маросимнинг уюмлаштирувчилари — Таке Тҳат гуруҳи якка ижрочиси — Гарй Барлоу бўлди.

2013-йили ИИ Элизабетҳ 40 йил ичида биринчи маротаба Шри-Ланкада ўтган Британия Миллатлар Дўстлиги саммитида қатнашмади. Саммитда Британиянинг шаҳзодаси Чарлес қатнашди, бу воқеа ўзининг қироллик ишларини шаҳзода Чарлесга берилгани кўринди.

Сиёсий ва ижтимоий аҳамияти

[edit | edit source]

Конституцияли монархиянинг британлик дастурига кўра, ИИ Элизабетҳ асосан мамлакат халқаро аренасида кўп асосий ишларни қилмай ўтиради. Аммо, ўзининг виқорлик даврида у британия монархиясининг қолидан олмай қаттим ушлаб ўтирди. Қиролича хар хил мамлакатларга дипломатик сафарлар билан борди, элчиларни қабул қилди, юқори мамлакат давлат арбоблари билан учрашди (асосан бош вазирлар билан), йил ўтишида парламентга тегишли ёлланишни ўқиши, рицарларни марофатлаш ва бошқалар[25]. Ҳамда қиролича ҳар куни газеталарни ўқиб ўзига келган хатларга жавоб беради, маълумот ўрнида унга кунида 200-300 хатлар келиб тушади.

Ўзининг тахтга ўтириш кезининг борлигида қиролича ҳамма бош вазирлар билан яхши қарим-қатнашларда бўлди. Бундан ташқари, у сиёсий можараларга йўл бермаслик учун ўзининг ҳамма кучини кетказди, олдинги янги давр қиролларининг дастурларини давом этирмоқда. ИИ Элизабетҳ конституцияли монарх бўлгани сабаб, у ўзининг сиёсатга деган симпатиялик ёки антипатиялик кўз қарашини этишга бўлмайди. Қиролича буни ҳар дойим қилиб юрди, шундан ташқари сиёсатга деган кўз қараши ҳеч кимга белгисиз бўлип қолишда.

Оиласи ва болалари

[edit | edit source]

1947-йилнинг 20-ноябрида Элизабет грек шаҳзодаси Андрейнинг ўғли — лейтенант Пҳилип Моунтбаттен билан турмуш қуради.

Оилада тўрт фарзанд бор:

Бундан ташқари, Элизабетҳ ИИ 8 набира ва 12 эваранинг бувиси ҳам бўлган.

Вафоти

[edit | edit source]

2022-йилнинг 8-июлида Буcкингҳам саройи қиролича шифокорларнинг алоҳида кузатуви остида эканлигини эълон қилди. Бундан аввал, шифокорлар қироличанинг соғлиги ёмонлашганини маълум қилишганди[26][27]. Қироличанинг тўрт фарзанди, келинлари ва неваралари — шаҳзода Wиллиам ва шаҳзода Ҳаррй у билан бирга бўлиш учун Шотландиядаги Балморал қасрига боришди. Қироличанинг ўлими ўша куни кечқурун тасдиқланди[28][29].

Расмий унвонлари, мукофотлари ва герблари

[edit | edit source]

Элизабетҳ ИИ унвонининг тўлиқ нусхаси бундай: „Юқори мартабали Элизабетҳ ИИ, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ва бошқа озининг қироликлари билан ҳудудларининг қироличаси, Ҳамдўстлик раҳнамоси, Дин ҳимоячиси“.

Элизабетҳ ИИ бошқарган ва бошқарадиган мамлакатлар

[edit | edit source]
Унинг 92-туғилган куни

1952-йили тахтгда ўтиргандан кейин Элизабетҳ етти мамлакат қироличаси бўлди: Буюк Британия, Канада, Австралия, Янги Зеландия, Жанубий Африка Республикаси, Покистон ва Шри-Ланка қироличаси.

Элизабетҳ ИИ бошқариб келган мамлакатларнинг айримида монархия бекор қилинди:

Монархияни сақлаб қолган янги мустақил мамлакатлар[33]:

Миллатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари белгиланган

Монархиядан бошт тортган янги мустақил мамлакатлар[33]:

Кўк билан қиролича қаерда монархлиги кўрсатилган

Герблари

[edit | edit source]

Ҳар хил даврдаги тимсоллар

Маданиятда

[edit | edit source]
Элизабетҳга ИИ 2015-йил 13-июнда „Ранг“ ҳарбий парадини босиб ўтишда.

Филмлар

[edit | edit source]
  • Стевен Wалден Триcиаъс Wеддинг (1971) филмида қиролича ролини ижро этган.[34]
  • Франсуз актрисаси Ҳугуэтте Фунфроcк Бонс баисерс де Ҳонг Конг (1975), Ле Боурреау дес cоэурс (1983) ва Аcес Го Плаcес 3 (1984) каби филмларда қиролича ролини ижро этган.
  • Жеаннетте Чарлес кўплаб филм ва телесериалларда қиролича ролини жонлантирган:
    • Қуээн Конг (1976)
    • Алл Ёу Неэд Ис Cаш (бошқа номи Тҳе Рутлес) (1978)
    • Натионал Лампоонъс Эуропеан Ваcатион (1985)
    • Тҳе Накед Гун: Фром тҳе Филес оф Полиcе Сқуад! (1988)
    • Аустин Поwерс ин Голдмембер (2002)
  • Ангела Тҳорне Тҳе БФГ (1989) анимацион телесериалида қиролича Элизабетҳ персонажига овоз берган.
  • Сcотт Тҳомпсон Кидс ин тҳе Ҳалл: Браин Cандй (1996) филмида қиролича образини жонлантирган.
  • Cаролйн Садоwска Тҳе Дуке (1999) филмида қиролича образини жонлантирган.
  • Маргарет Эгглетон-Кае Тҳе Пооч анд тҳе Паупер (1999) кинокомедиясида қиролича образини жонлантирган.
  • Рачел Wаллис Ҳер Мажестй (2001) филмида қиролича образини жонлантирган.
  • Жеанетте Ване Али Г Индаҳоусе (2002) филмида қиролича образини жонлантирган.
  • Прунелла Сcалес Изқувар (2003) филмида қиролича образини жонлантирган.
  • Неве Cампбелл Чурчилл: Тҳе Ҳоллйwоод Еарс (2004) филмида қиролича образини жонлантирган.
  • Ҳелен Миррен Тҳе Қуээн (2006) филмида қиролича образини жонлантирган. Миррен филмдаги роли ортидан „Энг яхши актриса“ номинациясида Осcарн билан тақдирланган.
  • Леслей Стаплес Роял Фаcеофф (2006) филмида қиролича образини жонлантирган.
  • Елена Сафонова А Ҳаре овер тҳе Абйсс (2006) номли рус филмида қиролича образини жонлантирган.
  • Ҳритҳик Рошан Дҳоом 2 (2006) филмида қиролича образини жонлантирган.
  • Элизабетҳ Ричард 2012 (2009) филмида қиролича образини жонлантирган.
  • Фрея Wилсон Қирол нутқи (2010) филмида қиролича образини жонлантирган.
  • Жоанна Лумлей Гангста Граннй (2013) филмида қиролича образини жонлантирган.
  • Сараҳ Гадон А Роял Нигҳт Оут (2015) филмида ёш қиролича Элизабетҳ образини жонлантирган.
  • Женнифер Саундерс Минионлар (2015) анимацион филмида қиролича Элизабетҳ қаҳрамонига овоз берган.
  • Пенелопе Wилтон Тҳе БФГ (2016) филмида қиролича образини жонлантирган.
  • Мари Девон (АҚШ) ва Жулиэ Wалтерс (Буюк Британия) Cоргининг саргузаштлари (2019) номли анимацион филмда қиролича Элизабетҳ қаҳрамонига овоз берган.
  • Стелла Гонет Спенcер (2021) филмида қиролича образини жонлантирган.

Ёдгорликлар

[edit | edit source]

Танга ва почта маркаларида

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. 1,0 1,1 http://www.royal.gov.uk/HMTheQueen/Education/Overview.aspx
  2. архив нусхаси, 2–декабр 2010–йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 14–июн 2017–йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  3. http://all-that-is-interesting.com/queen-elizabeth-ii-serves-as-a-mechanic-during-world
  4. http://www.pravda.ru/world/europe/european/21-04-2006/82324-elizabeth-0/
  5. http://www.royal.gov.uk/HMTheQueen/Marriageandfamily/Marriageandfamily.aspx
  6. 6,0 6,1 6,2 архив нусхаси, 25–май 2013–йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 14–июн 2017–йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  7. архив нусхаси, 22–август 2012–йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 14–июн 2017–йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  8. http://www.royal.gov.uk/MonarchUK/RoyalVisits/OutwardStatevisitssince1952.aspx
  9. http://www.royal.gov.uk/HMTheQueen/Publiclife/PublicLife1962-1971/1962-1971.aspx
  10. http://www.hrono.ru/land/landa/197_gb.php
  11. „архив нусхаси“. 2013-йил 30-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 15-июн.
  12. архив нусхаси, 3–октабр 2008–йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 15–июн 2017–йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  13. http://ria.ru/spravka/20120831/732836337.html#13713100380243&message=resize&relto=register&action=addClass&value=registration
  14. http://www.legislation.gov.uk/ukpga/1982/11/enacted
  15. http://adelanta.info/encyclopaedia/politics/elizabeth_two/
  16. http://www.kommersant.ru/doc/13766
  17. http://www.hrono.ru/biograf/bio_ye/elizaveta2.php
  18. http://news.bbc.co.uk/hi/russian/news/newsid_1533000/1533667.stm
  19. http://www.un.org/ru/sg/messages/2010/a_64_pv105.shtml
  20. http://newsru.com/world/17may2011/ireland.html
  21. http://www.bbc.co.uk/russian/multimedia/2011/04/110429_wedding_highlights.shtml
  22. архив нусхаси, 28–октабр 2017–йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 15–июн 2017–йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  23. http://www.euromag.ru/great_britain/27947.html
  24. http://loveopium.ru/prazdniki/diamond_jubilee.html
  25. http://www.royal.gov.uk/HMTheQueen/DayInTheLife/Queensworkingday.aspx
  26. „Қуээн'с доcторс cонcернед фор ҳер ҳеалтҳ – палаcе“. ББC Неwс (8-сентябр 2022-йил). 8-сентябр 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-сентябр 2022-йил.
  27. Давиэс, Cаролине „Қуээн ундер медиcал супервисион ат Балморал афтер доcторс’ cонcернс“. Тҳе Гуардиан (8-сентябр 2022-йил). 8-сентябр 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-сентябр 2022-йил.
  28. „Қуээн Элизабетҳ ИИ ҳас диэд“. ББC Неwс (8-сентябр 2022-йил). 8-сентябр 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-сентябр 2022-йил.
  29. CНН, Ивана Коттасовá, Роб Пичета, Мах Фостер анд Лаурен Саид-Моорҳоусе „Қуээн Элизабетҳ ИИ диэс ат 96“. CНН. 8-сентябр 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-сентябр 2022-йил.
  30. http://www.britannica.com/EBchecked/topic/438805/Pakistan/276160/Political-decline-and-bureaucratic-ascendancy
  31. http://www.britannica.com/EBchecked/topic/555568/South-Africa/260109/The-National-Party-and-apartheid
  32. http://www.krugosvet.ru/enc/strany_mira/shri-lanka.html?page=0,1
  33. 33,0 33,1 http://www.royal.gov.uk/MonarchAndCommonwealth/Commonwealthmembers/MembersoftheCommonwealth.aspx
  34. „Қуээнс оф тҳе смалл сcреэн“ (Wайбаcк Мачине сайтида 17-июл 2018-йил санасида архивланган). Тҳе Индепендент, 2009-йил 27-ноябр.

Ҳаволалар

[edit | edit source]