Jump to content

Эдимилсон Фернандес

From Vikipediya
Эдимилсон Фернандес
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Эдимилсон Фернандес Рибеиро[1]
Таваллуд санаси 15-апрел 1996-йил (1996-04-15) (28 ёш)
Таваллуд жойи Сион, Швейсария
Бўйи 1.90 м
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Маинз 05
Рақами 20
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2007-2013 Сион
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2013—2016 Сион 48 (2)
2016—2019 Wест Ҳам Унитед 42 (0)
2018—2019Фиорентина (Ижара) 29 (2)
2019 Маинз 05 38 (1)
2021—2022Арминиа Биэлефелд (Ижара) 7 (0)
2022Ёунг Бойс (Ижара) 14 (2)
Миллий терма жамоа
2016 Швейсария У21 5 (2)
2016 Швейсария 25 (2)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 22-май учун)

Эдимилсон Фернандес Рибеиро (талаффузи: Эдимилсон Фернандеш Рибейро) (1996-йил 15-апрелда туғилган) — швейсариялик профессионал футболчи, Германиянинг „Маинз 05“ клуби ва Швейсария терма жамоасида ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди.

Фаолияти[edit | edit source]

Сион[edit | edit source]

Фернандес дастлаб, „Сион“ клубининг ёшлар вакили бўлган. У Швейсария Суперлигасидаги дебютини 2013-йил 1-июн куни „ФC Зüрич“га қарши ўйинда (4:2) ўтказди[2]. У ўзининг биринчи голини 2015-йилнинг 1-мартида „Лузерн“га қарши ўйинда (2:2) киритди. Фернандес Сионнинг 2015\2016-йилги Европа Лигаси мавсумининг 32-турида Брага билан бўлган ўйинда ҳам иштирок этди. Барча ўйинларда у Сионнинг асосий жамоасида 65 марта ва клубнинг 21 ёшгача бўлган жамоасида 41 ўйин ўтказган[3].

Wест Ҳам Унитед[edit | edit source]

2016-йилнинг 25-августида Фернандес Англиянинг „Wест Ҳам Унитед“ клуби билан 5 миллион фунт стерлинг эвазига 4 йиллик шартнома имзолади[4]. У „Wест Ҳам“даги дебютини 2016-йилнинг 25-сентабрида „Соутҳамптон“га қарши ўйинда (3:0) ўтказиб, 82-дақиқада Марк Нобленинг ўрнига майдонга тушди[5]. 2016-йилнинг 26-октабр куни Фернандес „Wест Ҳам“ учун биринчи голини Англия лига кубогида "Челсеа"га қарши ўйинда (2:1) киритди ва мураббий Славен Билиćнинг олқишига сазовор бўлди[6][7].

Фиорентина (Ижара)[edit | edit source]

2018-йилнинг 13-августида Фернандес Италиянинг „Фиорентина“ жамоасига сотиб олиш шарти билан бир йиллик ижара шартномаси асосида қўшилди[8].

Маинз 05[edit | edit source]

2019-йил 3-июнда Фернандес номаълум тўлов эвазига 4 йиллик шартнома асосида Бундеслиганинг „Маинз 05“ жамоасига қўшилди[9][10]. 2019-йилнинг 17-августида у лиганинг „Фрайбург“ клубига қарши ўйинда дебют қилди[11].

Фернандес 2019\2020-йилги мавсумда Бундеслиганинг сўнгги ўйинида „Маинз“ учун биринчи голини урди. У ўша ўйинда иккинчи бўлимда алмаштирилгандан сўнг, у „Маинз“нинг „Wердер“га (3:1) қарши ўйинида учинчи голни киритганди[12].

Ёунг Бойс (Ижара)[edit | edit source]

Халқаро фаолияти[edit | edit source]

Фернандес Швейсариянинг 21 ёшгача бўлганлар терма жамоасида дебютини 2016-йилнинг март ойида Англияга қарши ўйинда (1:1) ўтказган эди. Иккинчи ўйинида, 2016-йил 2-сентябрда у ўзининг илк халқаро голини Бил шаҳарида Қозоғистонга қарши ўйинда (3:0) киритди[13][14].

2016-йилнинг ноябр ойида Фернандес Фарер оролларига қарши ўйин учун Швейсария терма жамоасига биринчи чақирув олди[15].

У 69-дақиқада захирадан майдонга тушиб, уларга қарши ўйинда дебют қилди.

2019-йилнинг май ойида у 2019-йил УЭФА Миллатлар Лигаси финалида ўйнади ва унинг жамоаси тўртинчи ўринни эгаллади[16].

2021-йилда у 2020-йилги УЭФА Европа чемпионати учун терма жамоага чақирилди ва у ерда жамоа чорак финалга қадар турнирнинг асосий сенсацияларидан бирини яратди[17].

Сион

Фаолият статистикаси[edit | edit source]

Клуб[edit | edit source]

Клуб Мавсум Лига Мамлакат кубоги Лига кубоги Европа Жами
Дивизион Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Сион 2012—2013 Швейсария Суперлигаси 1 0 0 0 1 0
2013—2014 16 1 0 0 16 1
2014—2015 26 1 3 2 29 3
2015—2016 5 0 4 2 8 0 17 2
Жами 48 2 7 4 8 0 63 6
Wест Ҳам Унитед 2016—2017 Премер-лига 28 0 1 0 3 1 0 0 32 1
2017—2018 14 0 0 0 2 0 16 0
Жами 42 0 1 0 5 1 0 0 48 1
Фиорентина (Ижара) 2018—2019 Сериэ А 29 2 4 0 33 2
Маинз 05 2019—2020 Бундеслига 24 1 1 0 25 1
2020—2021 14 0 1 0 15 0
Жами 38 1 2 0 0 0 0 0 40 1
Арминиа Биэлефелд (Ижара) 2021—2022 Бундеслига 7 0 1 0 8 0
Ёунг Бойс (Ижара) 2021—2022 Швейсария Суперлигаси 14 2 0 0 14 2
Карерада жами 178 7 15 4 5 1 8 0 206 12

Ютуқлари[edit | edit source]

  • Швейсария кубоги: 2014—2015[18]

Манбалар[edit | edit source]

  1. „Сқуадс фор 2016/17 Премиэр Леагуэ cонфирмед“. Премиэр Леагуэ (2016-йил 2-сентябр). Қаралди: 2016-йил 2-сентябр.
  2. „ФC Сион вс. ФC Зüрич - 1 Жуне 2013 - Соccерwай“. соccерwай.cом. Соccерwай. Қаралди: 2015-йил 29-август.
  3. „Тен Фаст Фаcц — Эдимилсон Фернандес“. www.wҳуфc.cом. Қаралди: 2016-йил 27-август.
  4. „Ҳаммерс сеcуре Сwисс стар Фернандес“. wҳуфc.cом. Wест Ҳам Унитед Ф.C. (2016-йил 25-август). 2016-йил 26-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 25-август.
  5. „Wест Ҳам 0-3 Соутҳамптон“. соccерwай.cом. Соccерwай. Қаралди: 2016-йил 28-октябр.
  6. „Wест Ҳам Унитед 2-1 Челсеа“. ББC Спорт. Бритиш Броадcастинг Cорпоратион (2016-йил 26-октябр). Қаралди: 2016-йил 27-октябр.
  7. „Славен Билиc адмиц Wест Ҳам'с Эдимилсон Фернандес ҳас сурприсед ҳим тҳис сеасон“. ҳитc.cом (2016-йил 27-октябр). Қаралди: 2016-йил 28-октябр.
  8. Бенге. „Wест Ҳам'с Фернандес жоинс Фиорентина он лоан wитҳ пурчасе оптион“. Лондон Эвенинг Стандард (2018-йил 13-август). Қаралди: 2018-йил 13-август.
  9. „Эдимилсон Фернандес жоинс Герман cлуб Маинз“. Wест Ҳам Унитед Ф.C. (2019-йил 3-июн). Қаралди: 2021-йил 16-май.
  10. „Эдимилсон Фернандес жоинс Маинз 05“. 1. ФСВ Маинз 05 (2019-йил 3-июн). 2022-йил 7-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 16-май.
  11. „СC Фреибург в. 1. ФСВ Маинз 05“. ДФБ (2019-йил 17-август). Қаралди: 2021-йил 16-май.
  12. „Wердер Бремен мове cлосер то релегатион ас Маинз сеcуре сурвивал“. Бундеслига (2020-йил 20-июн). Қаралди: 2021-йил 16-май.
  13. „Э Фернандес“. Соccерwай. Қаралди: 2016-йил 3-сентябр.
  14. „У21 паир тасте виcторй“. www.wҳуфc.cом. 2016-йил 7-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 3-сентябр.
  15. „Фоотбалл Авеc Лаcроих эт Эдимилсон Фернандес“. лематин.ч (2016-йил 4-ноябр). 2019-йил 13-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 7-ноябр.
  16. „Пиcкфорд тҳе ҳеро ин Энгланд шоотоут wин“. ББC Спорт.
  17. https://www.uefa.com / уэфаэуро-2020 / матч / 2024485 — сwитзерланд-вс-спаин / линеупс /? ив = труэ
  18. „Сwитзерланд Cуп Детаилс“. рсссф.орг. Қаралди: 2022-йил 18-август.