Ченнай
Ченнай (1996-йилгача Мадрас) -Ҳиндистоннинг жанубий қисмидаги шаҳар, Бенгалия қўлтиғи соҳилида. Тамилнад штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 6,8 млн. киши (2001).
Иқлими иссиқ, январнинг ўртача температураси 24°, июлники 32°. Йилига ўртача 1200 мм ёғин ёғади. Тез-тез бўлиб турадиган тропик сиклонлар шаҳарга катта зарар келтиради. Ченнай катталиги жиҳатдан мамлакатда Мумбай, Деҳли, Калкуттадан кейин 4-ўринда туради. Ченнай – Ҳиндистоннинг энг катта портларидан. Транспорт йўлларининг йирик чорраҳаси. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Йирик саноат, савдо-молия ва маданият маркази. Ченнайда мамлакат саноат маҳсулотининг асосий қисми ишлаб чиқарилади. Тўқимачилик (ип газлама), машинасозлик (жумладан вагонсозлик, ҳарбий), металлсозлик саноатлари ривожланган. Нефт қайта ишланади. Озиқ-овқат, тамаки, полиграфия, электроника, семент, кўн поябзал саноати корхоналари мавжуд. Университет (1857), Ҳиндистон географияси жамияти, илмий тадқиқот институтлари, техника институти, мусиқа академияси, марказий кутубхона, давлат музейи, Миллий бадиий галерея, театр, киностудия, расадхона ва бошқалар бор. Ченнай ўрнидаХВИИ -аср бошларида балиқчиларнинг Мадраспатам номли қишлоғи бўлган. Англиянинг Ост-Индия компанияси бу ерда қалъа қуриб (1639-1640), бош қароргоҳини кўчириб келтирган. Ўша вақтдан Ченнай инглизларнинг Ҳиндистондаги ҳарбий таянч базаси ва савдо пункти ҳисобланади. 1746-1749 – йилларда франсузлар қўл остида бўлган. ХВИИИ-асрнинг 2-ярми ва ХИХ-аср бошида Ченнай инглизларнинг Ҳиндистоннинг жануби-шарқий қисмидаги босиб олган ерларининг сиёсий-маъмурий маркази. Ҳиндистон мустақилликка эришгач (1947), Ченнай Мадрас (1969-йилдан Тамилнад) штатининг маъмурий маркази. Ченнай яқинида тамил меъморлиги ёдгорликларидан Мақабалипурам мажмуаси сақланган.
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |