Jump to content

Берлин

Координаталари: 52°31′0″Н 13°23′0″Э / 52.51667°Н 13.38333°Э / 52.51667; 13.38333
From Vikipediya
Берлин
Пойтахт шаҳар ва муниципалитет
{{{расмий_номи}}}нинг байроғи
Байроқ
{{{расмий_номи}}}нинг расмий герби
Герб
52°31′0″Н 13°23′0″Э / 52.51667°Н 13.38333°Э / 52.51667; 13.38333
Мамлакат Германия
Штай Берлин
Ҳукумат
 • Маёр Каи Wегенер (CДУ)
Майдон 891.7[1] км2 (344.3 кв ми)
Маркази баландлиги 34 м
Иқлим тури Мўтадил ва сернам
Аҳолиси
 (31-декабр 2020-йил)[2]
3 664 088
Вақт минтақаси УТC+1
Берлин харитада
Берлин
Берлин

Берлин (немисча талаффузи: [bɛʁˈliːn])[3] Германия пойтахти ва энг йирик шаҳридир.[4][5] Федерал маъмурий бирлик — Ерга тенглаштирилган. Бу шаҳар Шпре дарёси Хафелдарёсига қуйиладиган ерда, Шимолий ва Болтиқ денгизларига чиқиладиган каналлар бўйида жойлашган. Майдони — 891.7 км2.[1] Шаҳарнинг ғарби ва шарқида кўл кўп.

Тарихи

[edit | edit source]

Берлин ҳақидаги дастлабки тарихий маълумот 1244-йилга тегишли. У икки аҳоли пунктининг бирлашувидан ташкил топган. 1486-йилдан Бранденбург герсоглиги пойтахти булган. 17-асрда Франсия ва Боҳемиядан келган қрчоклар ҳисобига унинг аҳолиси тез ўсди. 19-аср эса Берлиннинг иқтисодий ривожида муҳим давр ҳисобланади. Айни шу вақтда (1871) у кайзер империясининг пойтахти ва Европанинг йирик марказларидан бири сифатида шаклланди. Саноат бўйича эса Европада унга тенг шаҳар йўқ эди. Шаҳарда бир қанча халқаро конгресс ва конференсиялар ўтказилган. 1945-йилгача Берлин Германиянинг энг йирик фан, маданият ва сиёсий маркази бўлган. 1933—1945-йилларда Берлин гитлерчилар „учинчи рейхи“нинг пойтахти. Берлин Иккинчи жаҳон уруши якунида совет қўшинлари томоўидан ўраб олиниб, қаттиқ бомбардимон қилинди ва тўплардан ўққа тутилгач. 1945-йил 2-майда тўлиқ эгалланди. Урушдан кейин иттифоқчилар Берлинни 4 оккупация секторига: Совет Иттифоқи, АҚШ, Англия ва Франсия секторларига бўлишди. Кейинчалик иттифоқчилар ўртасидаги юз берган келишмовчиликлар сабабли Германия каби Берлин ҳам 2 қисмга — Шарқий ва Ғарбий Берлинга бўлинди ва Германия Демократик Республикаси аҳолисини оммавий равишда Ғарбга ўтишини тўхтатиш мақсадида 1961-йилда „Берлин девори“ (Шарқий Германия ва Ғарбий Берлин ўртасида умумий уз. 162 км, жумладан шаҳар доирасида 45 км бўлган тўсиқ икшоотлар тизими) қурилди. 70- йиллар бошида вазият бир мунча юмшади. 1989-йил 9-ноябрдаги сиёсий узгаришлар туфайли Берлин девори олиб ташланди (қаранг Берлин деворининг суяатилиши), сўнгра ГФР (Ғарбий Германия) ва ГДР (Шарқий Германия) қўшилиши ҳақида махсус шартнома имзоланди ва у 1990-йил 3-октабр дан кучга кирди ва бирлашган Германиянинг федерал пойтахти статуей Бонн шаҳридан Берлинга ўтди.

Географияси

[edit | edit source]
Берлиннинг сунъий йўлдош орқали олинган сурати.
Берлин чети (ташқариси) ўрмонлар ва кўплаб кўллар билан ўралган.

Иқлими

[edit | edit source]

Иқлими мўтадил, сернам;[6] ўртача йиллик температура 8,4 °C, январнинг ўртача температураси 0—0,6°C, июлники 18 °C. Бир йилда ўртача 587 мм ёғин ёғади.

Демографияси

[edit | edit source]
Берлин аҳолиси, 1880-2012

Берлин пойтахт бўлгач, аҳолисининг сони четдан кўчиб келганлар ҳисобига тез ўсди, шаҳар чегараси ҳам кенгайди. Берлин аҳолиси сони қуйидагича ўзгариб борди: 1939-йилда 4,3 миллион, 1945-йилда 2,8 миллион ва 1995-йилда 3,4 миллион. Ҳозирга келиб, 2020-йилги маълумотларга кўра, ушбу шаҳар аҳолиси 3 664 088 нафарни ташкил этади.

Аҳолининг ўсиши
ЙилАҳоли±%
172165 300—    
1750113 289+73.5%
1800172 132+51.9%
1815197 717+14.9%
1825220 277+11.4%
1840330 230+49.9%
1852438 958+32.9%
1861547 571+24.7%
1871826 341+50.9%
18801 122 330+35.8%
18901 578 794+40.7%
19001 888 848+19.6%
19102 071 257+9.7%
19203 879 409+87.3%
19254 082 778+5.2%
19334 221 024+3.4%
19394 330 640+2.6%
19453 064 629−29.2%
19503 336 026+8.9%
19603 274 016−1.9%
19703 208 719−2.0%
19803 048 759−5.0%
19903 433 695+12.6%
20003 382 169−1.5%
20103 460 725+2.3%
20153 520 031+1.7%
20203 664 088+4.1%
20223 755 251+2.5%

Миллатлар

[edit | edit source]
Фуқаролигига кўра истиқомат қилувчилар (31-декабр 2019-йил)[2]
Мамлакат Аҳолиси
Жами рўйхатдан ўтган аҳоли 3,769,495
 Германия 2,992,150
 Туркия 98,940
Полша Полша 56,573
 Сурия 39,813
 Италия 31,573
 Болгария 30,824
 Россия 26,640
 Руминия 24,264
АҚСҲ байроғи АҚШ 22,694
 Ветнам 20,572
 Франсия 20,223
 Сербия 20,109
Буюк Британия байроғи Бирлашган Қироллик 16,751
 Испания 15,045
 Греция 14,625
 Хорватия 14,430
 Ҳиндистон 13,450
Украина Украина 13,410
 Афғонистон 13,301
 Хитой 13,293
 Босния ва Герсеговина 12,691
Бошқа Яқин Шарқ ва Осиё мамлакатлари 88,241
Бошқа Европа мамлакатлари 80,807
Африка 36,414
Бошқа Америка мамлакатлари 27,491
Океания ва Антарктика 5,651
Фуқаролиги йўқ аниқ эмас 24,184

Иқтисоди

[edit | edit source]

Берлиннинг сиёсий мавқеи ошиши билан унинг иқтисоди ҳам тез ривожланди. Кимё-фармацевтика, полиграфия, оптика, тўқимачилик, тикувчилик, озиқ-овқат, қурилиш материаллари, машинасозлик (электротехника, электр приборлари ишлаб чиқариш, умумий ва транспорт машинасозлиги) саноати корхоналари мавжуд.

Берлин фақат Германиянинг иқтисодий маркази бўлибгина қолмай, балки Европанинг йирик саноат марказларидан биридир. Берлинда йирик банк ва кредит муассасалари жойлашган. Берлин мамлакатнинг энг йирик транспорт йўллари тугуии, бир неча вокзал ва аэропортлар бор.

Маданияти

[edit | edit source]

Берлин радиал айлана режа асосида қурилган ва ўз қиёфасини ҳозиргача сақлаган. Шаҳарда ўрта аср ёдгорликларидан готика услубига хос Мариенкирхе ва Клостеркирхе черковлари (13—14-асрлар), барокко услубидаги Немис тарихи музейи (1695—1706), Бранденбург дарвозаси (1788—91), классицизм услубидаги опера театри, драма театри (1819—21) ва Берлин сақланиб қолган. Шаҳарда кўплаб замонавий савдо-сотиқ бинолари, сарой, уй-жойлар ва Берлин бинолар барпо этилган. Метрополитен қурилган. Фанлар академияси, А. Гумболдт номидаги университет (1809) ва махсус ўқув юртлари мавжуд. Маданиймаиший муассасалар: театрлар. музейлар, (уларда бадиий осори атиқалартўпланган), кутубхоналар, миллий галерея каби йирик бинолар жуда кўп. Ҳайвонот боғлари бор. 11-Олимпиада ўйинлари (1936) бўлиб ўтган.[7]

Галерея

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. 1,0 1,1 „Амт фüр Статистик Берлин Бранденбург – Статистикен“ (де). Амт фüр Статистик Берлин-Бранденбург. 2021-йил 8-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 2-май.(Wайбаcк Мачине сайтида 2021-03-08 санасида архивланган)
  2. 2,0 2,1 „Статистисчер Беричт: Эинwоҳнериннен унд Эинwоҳнер им Ланд Берлин ам 31. Дезембер 2019“ [Статистик баёнот: Берлинда истиқомат қилувчилар (31-декабр 2019-йил] (олмонча). Амт фüр Статистик Берлин-Бранденбург 4, 10, 13, 18–22. Қаралди: 8-апрел 2020.
  3. Клеинер, Стефан; Кнöбл, Ралф; Манголд, Мах. Дас Аусспрачеwöртербуч, 7тҳ, Берлин: Дуден, 2015 — 229 бет. ИСБН 978-3-411-04067-4. 
  4. Милбрадт, Фриэдерике. „Деуцчланд: Диэ грößтен Стäдте“ (олмонча). Диэ Зеит (Магазин) (6-феврал 2019). Қаралди: 24-ноябр 2019-йил.
  5. „Леипзиг üберҳолт беи Эинwоҳнерзаҳл Дортмунд – жетзт Платз 8 ин Деуцчланд“ (олмонча). Леипзигер Волксзеитунг (1-август 2019). 13-ноябр 2019да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-ноябр 2019.
  6. „Берлин, Германй Кöппен Cлимате Cлассифиcатион (Wеатҳербасе)“. Wеатҳербасе. Қаралди: 30-январ 2019.
  7. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар

[edit | edit source]