Jump to content

Атмосфера босими

From Vikipediya

Та’рифи

[edit | edit source]

Атмосфера босими – атмосферанинг ер сиртидаги барча нарсаларга ва ер сиртига кõрсатадиган гидростатик босими; атмосфера ҳолатини билдирувчи асосий белги. Симобли барометр билан õлчанади. Атмосфера босими Дин/см2, мб ёки мм сим. уст., гПа билан ифодаланади. Денгиз сатҳидаги õртача атмосфера босими ёки нормал босим Ро қ 760 мм симоб устунига ёки 1013,25 гПа га тенг. Баландликка ко'тарилган сари атмосфера босими камаяди. Пастки қатламларда тезроқ, юқори қатламларда эса секинроқ камаяди, денгиз сатҳидан 6 км баландликда атмосфера босими ер юзидаги босимнинг ярмини ташкил қилади. Атмосфера босими баландлик билангина эмас, балки ер юзининг бир нуқтасидан иккинчи бир нуқтасига ўтганда, шунингдек вақт ўтиши билан ҳам ўзгаради. Натижада ер юзида босими пастлашган сиклонлар, босими юқорилашган антициклонлар ва тўлқинли босим соҳаларини кузатамиз. Бу соҳада ҳаво температураси, зичлиги ва оқими ўзгаради, шунингдек атмосфера гирдоблари ҳосил бўлади ва бошқа Бутун ер шарида 5 км баландликдан бошлаб экватордан қутб ҳудудлари томон атмосфера босими камайиб боради.

Тарихи

[edit | edit source]

Отто фон Герике томонидан ХВИИ асрда тажриба ўтказилган. Тажриба доирасида у ўзаро бирлаштирилган иккита метал яримшарлар ичидаги ҳавони сўриб олади. Атмосфера босими яримшарларни шунақанги куч билан бир-бирига ёпиштириб қўядики, уларни ҳатто саккиз жуфт от ҳам ажрата олмайди.

Авваллари, сувни сўриб олувчи насослар "табиат бўшлиқдан қўрқани" учун ишлайди деган қараш мавжуд бўлган. Бироқ голланд олими Исаак Бекман 1618 йил ҳимоя қилган ўзининг диссертациясида, қуйидагини та’кидлаган: «Сув, бўшлиқ кучи билан тортилмайди ва сўриш орқали кўтарилади, бироқ уни бўш жойга ҳаво хайдаб боради» (Ақуа суcту сублата нон аттраҳитур ви ваcуи, сед аб аэре инcумбентеин лоcум ваcуум импеллитур).

1630 йил генуялик физик Балиани Галилеога ёзган хатида баландиги 21 метр бўлган қирга сув тортувчи сифон ўрнатишга уринишлар муваффақияциз якунлангани ҳақида ёзади. Балианига ёзилган жавоб хатида эса Галилео (24 октабр 1630 йил) қувур бўйлаб сувнинг кўтарилиши ҳаво босими билан боғлиқ деб таҳмин қилади.

Отто фон Герике тажрибаси
Отто фон Герике тажрибаси


Атмосфера босимининг мавжудлиги одамларни анча тушкун айфиятга солиб қўйди. Чунки Флоренсия боғларига фавворалар ўрнатиш тўғрисидаги Тоскания герсогининг 1638 йилдаги фармони амалга ошмаётган эди. Минглаб уринишларга қарамай сув 10,3 метрдан юқорига кўтарилмаётган эди. Бунинг сабабини аниқлаш мақсадида оғир метал - симоб билан синовлар ўтказаётган Эванжелист Торричелли томонидан ўтказилган тажрибалар натижасида, 1643 йил ҳаво ҳам вазнга эга эканлигини исботланди. Вивиани билан Торричелли ҳамкорликда атмосфера босимини ўлчаш бўйича илк уринишларни амалга оширишди ва ҳавоси сўриб олинган найчадан тайёрланган симобли барометрни кашф қилишди. Бундай найчада симоб таҳминан 7600 миллиметргача кўтарилади.

Босим ва баландлик

[edit | edit source]

Юқорига кўтарилган сари атмосфера босими камайиб боради. Масалан, таҳминан 2-3 км баландликда тоғ касаллиги бошланади, Эверест чўққисидаги ҳаво босими эса денгиз сатҳидаги босимнинг бор йўғи ¼ қисмига тенг. Ҳар 12 метр баландикка кўтарилганда босим 1 мм.сим.устунига камаяди. Мазкур қонуният асосида - босимнинг ўзгаришига асосланиб, самолётлар ўзларининг баландликларини ўлчашади.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  • Мухаммад Олим Ҳ.У. Авиация асбоблари ва учиш-навигация ускуналари. ТДТрУ: - Тошкент, 2022. 92 б.