Ақиқ
Appearance
ИМА мақоми | Ага[1] |
---|---|
Физик хусусиятлари | |
Ранги | оқ, кулранг, ко'к, сариқ, қизил, қора |
Қирра ранги | Оқ |
Қаттиқлик | 6,5-7 |
Зичлиги | 2,6 г/см³ |
Ақиқ |
Ақиқ – Агат – минерал. Халседоннинг бир тури, қатламли ёки йўл-йўл бўлади. Қатламларда рангларнинг ҳар хил уйғунликда келишига қараб қуйидаги хиллари фарқланади: агат оникси (оқ ва қора қатламлар), карнеол оникси (қизил ва оқ), сардоникс (қизил-қўнғир ва оқ), агатлар (зангори-кулранг ва оқ). Кимёвий формуласи Си02. Ақиқ дан ҳар хил маржонлар, тақинчоклар ясалади, саноатда эса ҳовонча, ҳовонча дастаси, тарози призмалари, электр ва сув ўлчов асбобларининг таглиги, кўнчилик саноатида дазмоллаш ғалтаклари ва бошқаларда ишлатилади[2].