Jump to content

Аналог ҳисоблаш машинаси

From Vikipediya

АНАЛОГ ҲИСОБЛАСҲ МАСҲИ-НАСИ — узлуксиз ўзгарувчи физик кат-таликлар (механик силжиш, кучланиш, ток кучи, температура ва бошқалар)нинг қийматлари аниқланадиган математик масалаларнинг сонларини шу миқдорлар билан таққослайдиган ҳисоблаш машинаси. Аналог ҳисоблаш машинаси м.да натижа машинадаги ўзгарувчан физик миқдорларни ўлчаб аниқланади. Аналог ҳисоблаш машинаси м.нинг асосий хусусиятлари: ўзгарувчан катталиклар узлуксиз бўлади; амаллар параллел бажарилиши нати-жа-сида юқори тезликка эришилади; ечи-ладиган масалаларга дастур тузиш анча соддалашади; тадқиқ қилинувчи тизимни реал аналог қурилмага улаш осонлаша-ди; моделлаш жараёни ва натижа яққол кўриниб туради; жамлаш, кўпайтириш, интеграллаш, чизиқли бўлмаган функ-сияларни ҳосил қилиш каби амалларни анча содда ва самарали бажариш мум-кин; ахборотни узоқ муддат хотирада сақлаш, мураккаб ва мантиқий амалларни бажариш имкони чекланган. Аналог ҳисоблаш усулларидан милоддан аввалги Вавилонияда ер ўлчаш ва ҳарита ту-зишда фойдаланилган. 15-аср бошларида Самарқандда ал-Коший икки сайёранинг бир меридиан текислигида бўлиш вақти пайтини аниқловчи асбоб яратган. тахминан 1000-йилда яратилган логариф-мик линейка дастлабки Аналог ҳисоблаш машинаси м.дир. Ҳозирги ЭҲМларнинг дастлабкиси электрон техника тараққиётининг маҳсули бўлиб, булар 1950-йилда яратилган ўзгармас ток кучайтиргичи билан боғлиқдир. Айниқса, кейинги вақтларда яратилган аналог қурилмалар интеграция коэффициенти ўта катта бўлган аналог интеграл микро-схемалар асосида ишлаб чиқарилади. Ишлаш тарзига кўра, Аналог ҳисоблаш машинаси м. механиқ пневматик, гидравлик, электромеха-ник ва электрон турларига, аналогия асосида қурилишига кўра, оддий ва мураккаб хилларга бўлинади. Оддий машиналарда ўзгарувчилар ва ечилади-ган дастлабки тенглама ўзгарувчилари орасидаги боғланиш ўзгармас коэффи-сиентлар орқали амалга оширилса, му-раккаб машиналарда эса бу алоқа ошкор кўринишда бўлмай, балки мураккаб тас-вирга эга бўлади. Аналог ҳисоблаш машинаси м. бошқарув тизимларининг ди-намикасини тахлил қилиш ёки ростлаш-да, бошқарув тизимларининг синтези ва ростлаш билан боғлиқ масалаларни ечиш-да, тизимга таъсир этувчи ва фойдали сигналларни аниқлашда, янги автоматик қайд қилиш қурилмаларини яратишда ва бошқаларда кенг қўлланади. Бундан ташқари, Аналог ҳисоблаш машинаси м.лардан мураккаб автоматик тизимларнинг элементлари ва қурилмалари си-фатида ҳам фойдаланилади. Абдурауф Паттохов.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил>