Александр Островский
Александр Николаевич Островский [1823.31.3 (12.4), Москва- 1886.2 (14).4, Кострома губерняси] — рус драматурги. Дастлаб 1-Москва гимназияси (1835— 40), кейин Москва университетининг юридик факултетида (1840—43) ўқиган. Аммо ўқишни тугатмай, Москвадаги вюкдон суди (1843—45) ва тижорат судида (1845—51) хизмат қилган. Суд муассасаларида ишлаш О.га ёзилажак песалари учун бой материал берган. О.нинг дастлабки "Кам-бағал қарздор" ва "Оилавий бахт манза-раси" комедиялари "Московский городской листок" ("Москва шаҳри варана-си") газ.да босилган (1847). О.нинг "Кам-бағал қарздор" песаси асосида яратилган "Қўйнидан тўкилса кўнжига" комедияси (1849) Москвадаги театр жамоатчилигига манзур бўлган. Аммо асар Николай И томонидан тақиқланиб, му-аллиф полиция назорати остига олинган. О. қаламига мансуб асарлар жами 47 та бўлиб, улар "Островский театри" деган адабий ҳодисани ташкил этган.
О.нинг адабий-эстетик қарашлари В. Г. Белинский асарлари таъсирида шаклланган. 40-йилларда яшаган бошқа рус ёзувчилари сингари, О. ҳам санъ-аткор ўзига замондош жамиятнинг турли қисмларини махсус ўрганиб, замон-дошлар учун халқ ҳаётининг ҳанузгача тасвир этилган соҳаларини кашф эти-ши лозим, деб ҳисоблаган. 40-йилларда яшаган рус ёзувчилари ижодидаги ана шу тамойил "физиологик очерк"да, айниқса, ёрқин кўринган. О.нинг дастлабки песалари мазкур "физиологик очерклар" услубида ёзилган.
О. ижоди 3 босқичдан иборат. Ижодининг л-босқичида драматург Россиядаги ислоҳотларга қадар бўлган ҳаётни тасвир этган бўлса ("Оилавий турмуш", 1847; "Қўйнидан тўкилса қўнжига", 1849; "Бечора келин", 1852; "Камбағаллик айб эмас", 1853 ва бошқалар), 2-босқичида ислоҳотдан кейинги рус жами-яти ҳаётини акс эттирган ("Эски дўстга нима ецин" 1860; "Кечиккан муҳаб-бат", 1873; Балзаминовлар оиласи ҳақидаги трилогия, 1856—61; "Қутурган пуллар", 1869; "Бўрилар ва қўйлар", 1875 ва бошқалар). "Бой келинлар" (1875) песаси билан О. ижодининг 3-бос-қичидаги "ғамгин комедиялар" турку-ми бошланади. Драматург бу даврда "Ҳақиқат яхши-ку, аммо бахт афзал"(1876), "Юрак тош эмас" (1877), "Сеп-сиз қиз" (1878), "Айбсиз айбдорлар" (1883) сингари асарларини ёзган.
О. песалари совет даврида Ўзбекистон театрларида ўзбек ва рус тилларида намойиш этилган. О.нинг айниқса, "Момақалдироқ", "Сепсиз қиз", "Айбсиз айбдорлар", "Камбағаллик айб эмас" сингари қатор песалари ўзбек тилига таржима этилиб, узоқ, йиллар давомида ўзбек саҳналарида ижро этилди.
Манбалар
[edit | edit source]- Песалар, Т., 1956; Собрание сочинений, т. 1-10, М., 1959-60.
Адабиёт
[edit | edit source]- Филиппов В. А., Великий русский драматург А. Н. Островский, М., 1948; А. Н. Островский в воспоминаниях современников, М., 1996.
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |