Jump to content

1994

From Vikipediya

1994

Минг йилликлар: 2-мингйиллик
Асрлар:
Ўн йилликлар:
Йиллар:
  • 6-январ — Муборак газни қайта ишлаш заводида янги 14-блок ишга туширилди.
  • 25-январ — Тошкентда Европа ва Осиё мамлакатлари саноатчилар ва ишбилармонлар халқаро конгресси кенгашининг йиғилиши иш бошлади.
  • 24-феврал — Норвегиянинг Лиллихаммер стадионида 17-қишки Олимпиадада ҳамюртимиз Лина Черязова фристайл бўйича олимпиада чемпиони бўлди.
  • 15-март — Қашқадарё вилоят давлат қўғирчоқ театри ташкил этилди.
  • 19-март — Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига биноан 1994-йил „Мирзо Улуғбек йили“ деб эълон қилинди.
  • Март — Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида графит-гипс комбинатининг биринчи навбати ишга туширилди.
  • 8-апрел — „Тошкент“ Республика фонд биржаси ташкил этилди (биржа 1995-йилдан „Евросиё“ фонд биржалари федерациясига, 2001-йилдан МДҲ биржалари ассоциациясига аъзо).
  • 8-апрел — Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси ташкил этилди.
  • 13-апрел — „Ўзбекинвест“ экспортимпорт миллий суғурта компанияси ташкил этилди.
  • 23-апрел — Ўзбекистон Республикаси Президенти „Республика Маънавият ва маърифат“ жамоатчилик маркази ташкил қилиш тўғрисида" фармон чиқарди.
  • Апрел — Ўзбекистон Республикаси жаҳон почта иттифоқига аъзо бўлди.
  • Апрел — Узунлиги 94 км бўлган Газли — Нукус газ қувурининг биринчи навбати ишга туширилди.
  • 2-май — Хурсанд Ўрозбоев туғилган.
  • 5-май — Ўзбекистоннинг олий даражадаги унвони — „Ўзбекистон Қаҳрамони“ таъсис этилди.
  • 5-май — „Мустақиллик“, „Дўстлик“ орденлари, „Жасорат“, „Шуҳрат“ медаллари таъсис этилди.
  • 12-май — „Савдогарбанк“ аксиядорлик тижорат банки ташкил этилди.
  • 24-май — Тошкентда Қозоғистон Республикаси элчихонаси очилди.
  • 30-май — Тошкентда биринчи марта „Президент кубоги“ учун халқаро теннис мусобақаси бўлиб ўтди.
  • Май — „Андижонирмаш“ заводи негизида ташкил этилган „ЎзеКС“ Ўзбекистон—Россия қўшма корхонаси дастлабки беш экскаваторни тайёрлади.
  • Май — Нукусда Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Қорақалпоғистон бўлими таркибида Биоэкология илмийтадқиқот институти очилди.
  • 8-июн — Ўзбекистонда биринчи „Вақт“ миллий депозитарийси — очиқ турдаги аксиядорлик жамияти шаклида ташкил этилди.
  • 21-июн — „Трастбанк“ аксиядорлик биржа банки ташкил этилди.
  • 1-июл — Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси — сўм муомалага киритилди.
  • 18-июл — Тошкентда Конрад Аденауэр фонди тақдимоти бўлиб ўтди.
  • 2-август — Тошкентда „Юнусобод“ спорт маж-муи очилди (1-навбати —1994-йил, 2-навбати 1997-йил, сув ҳавзаси 2001-йилда қуриб битказилган). Ҳозир „Ўзбекистон“ спорт мажмуи номи билан аталади.
  • Август — Қўнғирот туманида карбид ишлаб чиқарувчи завод, Наманган вилоятининг Уйчи туманида асфалт заводи ишга туширилди. Август. Тошкентда „Тафаккур“ журналининг 1-сони нашрдан чиқди. Август. „Ғаллабанк“ аксиядорлик тижорат банки ташкил этилди.
  • 2-сентябр — Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси ташкил этилди.
  • 2-сентябр — Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси ва Жиноят процессуал кодекси қабул қилинди.
  • 8-сентябр — Қатар давлатининг пойтахти Дўҳада бўлиб ўтган ўсмирлар Осиё чемпионатида тошкентлик шахматчи Рустам Қосимжонов олтин медални қўлга киритди.
  • 22-сентябр — Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси тўғрисида Конституциявий Қонун қабул қилинди.
  • 22—23-сентябр — Тошкентда 12-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 16-сессиясида „Ер ости бойликлари тўгрисида“ қонун қабул қилинди.
  • 24—25-сентябр — Хоразмда давлат арбоби ва шоир Феруз таваллудининг 150 йиллиги нишонланди.
  • Сентябр — Тошкентда Европа ҳамжамиятининг ТАСИС дастури доирасида ишбилармонлик алоқалари Маркази очилди.
  • Сентябр — Жиззах шаҳрида „Ўзбекмебел“ давлат-аксиядорлик бирлашмаси тизимида Жиззах мебел фабрикаси ташкил этилди.
  • 3-октябр — Тошкентда Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг „Ипак йўли“ халқаро конференсияси очилди. „Ипак йўли бўйлаб сайёҳлик бўйича Самарқанд декларацияси“ қабул қилинди.
  • 6-октябр — Нукусда буюк олим, машҳур астроном Мирзо Улуғбек ҳайкали очилди.
  • 12-октябр — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг „Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг галереясини ташкил қилиш тўғрисида“ги қарорига биноан Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясига асос солинди (2004-йилда махсус қурилган бинога жойлаштирилди).
  • 13—15-октябр — Тошкент ва Самарқандда Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллик юбилейи тантаналари бўлиб ўтди. Тошкентда „Мирзо Улуғбек ва унинг жаҳон тараққиётига қўшган ҳиссаси“ мавзуида халқаро илмий конференсия ўтказилди.
  • 14-октябр — Жиноят-қидирув полицияси (Интерпол) Бош ассамблеясининг 63-сессиясида Ўзбекистон Интерполнинг Халқаро ташкилотига қабул қилинди.
  • 7-ноябр — „Ўзбекистон темир йўллари“ давлат-аксиядорлик компанияси ташкил этилди.
  • Ноябр — Элликқалъада „Элтекс“ тўқимачилик комбинати ишга туширилди. 6-декабр. Тошкентда буюк адиб Абдулла Қодирий таваллудининг 100 йиллигига бағишланган тантанали кеча бўлиб ўтди.
  • 19-декабр — Тошкентда Ўзбекистоннинг Халқаро болалар жамғармаси (ЙУНИСЕФ)га аъзо бўлиб кириши тўғрисидаги битим имзоланди.
  • 20-декабр — Бухорода бинокорлик учун мармар плиталар ишлаб чиқарадиган завод ишга туширилди.
  • 23-декабр — Тошкент молия-қурилиш корпорацияси ташкил этилди.
  • 25-декабр — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайловларнинг 1-тури бўлиб ўтди.
  • 29-декабр — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси „Амир Темур таваллудининг 660 йиллигини нишонлаш тўғрисида“ қарор қабул қилди.
  • 29-декабр — Ўзбекистон Республикасининг ЙУНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссияси ташкил этилди.
  • Декабр — „Нукус—Москва“ йўналиши бўйича тезюрар поездларнинг мунтазам қатнови бошланди.
  • 1994 — Тошкентда Ўзбекистон — Буюк Британия „ЎзБАТ“ қўшма корхонаси ташкил этилди.
  • 1994 — Самарқанд шаҳрида 4 юлдузли „Афросиёб“ меҳмонхонаси қуриб битказилди;1994 — „Ёғду“ киностудияси ташкил этилди.

Воқеалар

[edit | edit source]

Туғилган

[edit | edit source]

Вафот этган

[edit | edit source]

Нобел мукофоти лауреатлари

[edit | edit source]

Бу мақола русча ёзилган.

нотҳумб

Илтимос, мақолани ўзбек тилига таржима қилинг.