Jump to content

1992

From Vikipediya

1992

Минг йилликлар: 2-мингйиллик
Асрлар:
Ўн йилликлар:
Йиллар:

Ўзбекистон

  • 1-январ — „Туркистон“ ижтимоийсиёсий газетасининг 1-сони нашрдан чиқди.
  • 8-январ — Ўзбекистон Республикаси телевидение ва радиоэшиттиришлар давлат комитети Ўзбекистон давлат телерадиоэшиттиришлар компаниясига айлантирилди. 8-январ. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси тузилди. „Прокуратура тўғрисида“ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг янги таҳрири асосида (2001-йил 29-август) Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига айлантирилди.
  • 14-январ — Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг „Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмлар ва ҳарбий ўқув муассасалари тўғрисида“ги қарори асосида Ўзбекистоннинг ўз Қуролли Кучлари ташкил этилди. Ҳарбий қўшилмалар, бирлашмалар, ҳарбий ўқув юртлари, муассасалар, ташкилотлар, республика ҳудудида жойлашган бошқа ҳарбий қисмлар Ўзбекистон Республикаси назоратига олинди. 1994-йилдан шу сана Ватан ҳимоячилари куни сифатида байрам қилинади (Вазирлар Маҳкамасининг 1993-йил 29-декабр қарорига кўра).
  • 16-январ — „Нархларни либераллаштириш чоралари тўғрисида“ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори эълон қилинди.
  • 21-январ — Тошкентда Ўзбекистон Миллий олимпиада қўмитаси ташкил топди.
  • 26-январ — Ўзбекистон Япония билан дипломатик алоқа ўрнатди.
  • 27-январ — Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши „Ўзбекистон Республикаси таркибида Навоий вилоятини тиклаш тўғрисида“ қарор қабул қилди.
  • 28-январ — Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига кўра „Ўзбекистон ҳаво йўллари миллий авиакомпанияси“ ташкил этилди.
  • 30-январ — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил қилинди. 30-январ. Ўзбекистон Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ)га қабул қилинди.
  • 6-феврал — Ўзбекистон Республикаси дон маҳсулотлари давлат консерни („Ўздонмаҳсулот“) ташкил этилди.
  • 6-феврал — Ўзбекистонда етакчи информацион агентлик Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) га айлантирилди.
  • 10-феврал — Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси (Давлат мулки қўмитаси) ташкил этилди (2005-йил 4-майдан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси деб аталди).
  • 12-феврал — Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари миллий қўмитасининг таъсис конференсияси бўлиб ўтди.
  • 14-феврал — Ўзбекистон Қуролли кучлари таркибида Мамлакатни ҳаво ҳужумидан мудофаа қилиш қўшинлари тузилди.
  • 21-феврал — Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ташкил этилди.
  • 28-феврал — Андижон вилоятининг Куйганёр шаҳарчасида Андижон пахтачилик институти негизида Андижон қишлоқ хўжалиги институти ташкил этилди.
  • Феврал — „Зарафшон-Нюмонт“ Ўзбекистон — АҚСҲ қўшма корхонасини ташкил қилиш тўғрисида шартнома имзоланди.
  • 2-март — Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) аъзолигига қабул қилинди.
  • 6-март — Ўзбекистон ГФР билан дипломатик алоқа ўрнатди.
  • 15-март — Хоразм педагогика институти негизида Ал-Хоразмий номидаги Урганч давлат университети ташкил этилди.
  • 15-март — Андижон педагогика институти негизида Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон давлат университети ташкил этилди. 15-март. Бухоро педагогика институти негизида Файзулла Хўжаев номидаги Бухоро давлат университети ташкил этилди.
  • 15-март — Тошкент педагогика институтининг Навоий филиали негизида Навоий педагогика институти ташкил этилди.
  • 15-март — Термиз педагогика институти негизида Термиз давлат университети ташкил этилди.
  • 15-март — Наманган муҳандисликиқтисодиёт институти ташкил этилди. 15-март. Қарши педагогика институти негизида Қарши давлат университети ташкил этилди.
  • 15-март — Жиззах политехника институти ташкил этилди.
  • 16-март — Тошкентда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси очилди.
  • 18-март — Ўзбекистон Ҳиндистон билан дипломатик алоқа ўрнатди.
  • 22-март — Ўзбекистон Халқаро Олимпиада қўмитасига аъзо бўлди.
  • 24-март — Ўзбекистон Республикаси Чегара қўшинлари тузилди.
  • 27-март — Ўзбекистон Республикаси Президентининг Рўза ҳайити ва Қурбон ҳайити 1-кунларини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисидаги фармони эълон қилинди.
  • 31-март — Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси тузилди.
  • Март — „Осиё континентал“ халқаро савдо уйи ташкил топди; Ўзбекистон Халқаро стандартлаштириш ташкилотига аъзо бўлди.
  • 27-апрел — Ўзбекистон Халқаро валюта фондига аъзо бўлди.
  • 28-апрел — Тошкентда Туркия Республикаси элчихонаси очилди.
  • 30-апрел — Ўзбекистон Республикаси Европа Тикланиш ва тараққиёт бан-кига аъзо бўлди.
  • Апрел — Самарқандда „Интеросиё—92“ Халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда қарийб 30 давлат вакилларининг қўшма ҳамда хусусий корхона ва фирмалари ўз маҳсулотларини намойиш этдилар.
  • 5-май — Республика савдо вазирлиги „Ўзбексавдо“ Ўзбекистон давлат аксиядорлик ассоциациясига айлантирилди.
  • 7-май — Тошкентда Ўзбекистон биринчи почта маркасининг такдимот маросими бўлиб ўтди.
  • 11-14-май — Тошкентда „Ўрта Осиё ва жаҳон сивилизацияси“ мавзуида халқаро конференсия бўлиб ўтди.
  • 15-май — Тошкент чет тиллар педагогика институти ва Республика рус тили ва адабиёти институти негизида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ташкил этилди.
  • 23-май — Шоир ва мутафаккир Машраб таваллудининг 350 йиллиги муносабати билан Наманганда Бобораҳим Машраб музейи ва ҳайкалининг тантанали очилиш маросими бўлди.
  • 23-май — „Наврўз“ хайрия жамғармасини тузиш тўғрисида" Президент фармони чиқди.
  • Май — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг „Адолат“ нашриёти ташкил этилди.
  • 9-10-июн — Тошкентда Ўзбекистон Республикаси минерал ресурсларини ўзлаштириш масалалари бўйича Халқаро симпозиум бўлиб ўтди.
  • 22-июн — „Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида“ги қонун қабул қи-линди.
  • 28-июн — Тошкентда Покистон Ислом Республикаси элчихонаси очилди.
  • 2—3-июл — Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 10-сессиясида „Ўзбекистон Республикасининг давлат герби тўғрисида“, „Байрам кунлари тўғрисида“ги қонунлар қабул қилинди.
  • 3-июл — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги Мудофаа вазирлигига айлантирилди.
  • 13-июл — Ўзбекистон Республикаси Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)га қабул қилинди.
  • 5-август — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси (Ўзистиқболстат) ташкил этилди.
  • 7-август — Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасида Илюшин Ил-114 самолётининг биринчи синов парвози бўлди.
  • 10-август — Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитаси ташкил этилди.
  • Август — Шаҳрисабзда Амир Темур хотирасига бағишланган ўзбек миллий кураши бўйича биринчи халқаро мусобақалар бўлиб ўтди.
  • 4-сентабр — Ўзбекистон Халқаро геология иттифоқига қабул қилинди.
  • 23-сентабр — Тошкентда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ташкил этилди.
  • 15-октабр — Тошкентда Хитой элчихонаси очилди.
  • Октабр — Ўзбекистон Республикаси Парламентлараро иттифоқнинг аъзоси бўлди.
  • Октабр — Тошкентда космик алоқа халқаро телефон стансияси ишга тушди, у „Интелсат“ алоқа йўлдоши орқали Ер юзининг исталган нуқтаси билан боғланиш имконини беради.
  • 5-ноябр — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси „Селхозмаш“ консерни ва „ДЕУкорпорейшн“ корпорацияси билан ҳамкорликда автомобиллар ишлаб чиқарувчи „ЎзДЕУавто“ қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди.
  • 16-ноябр — Тошкентда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида Ўзбекистонда БМТ ваколатхонасини очиш тўғрисида Битим имзоланди (1993-йил 24-августда расман очилди).
  • 23—26-ноябр — Тошкентда эркин кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси биринчи чемпионати бўлиб ўтди.
  • Ноябр — Ўзбекистон журналистлар уюшмаси Халқаро журналистлар ташкилотига қабул қилинди. Ноябр. Бухорода темирчилик маҳорати музейи очилди.
  • 8-декабр — Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 11-сессиясида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинди (2002-йил 27-январда ўтказилган умумхалқ референдуми натижаларига кўра ҳамда унинг асосида қабул қилинган 2003-йил 24-апрелдаги Ўзбекистон Республикасининг қонунига мувофиқ Конституциянинг ХВИИИ, ХИХ, ХХ, ХХИИИ бобларига тузатиш ва қўшимчалар киритилди). 8-декабр — Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун умумхалқ байрами сифатида нишонланадиган бўлди.
  • 10-декабр — Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини тасдиқлади.
  • 14-декабр — Қорақалпоғистон Республикаси Давлат байроғи тасдиқланди.
  • 23-декабр — Ўзбекистон Республикаси Жаҳон метеорология ташкилотига аъзо бўлди.
  • 23-декабр — „Ўзбекнефтгаз“ миллий корпорацияси ташкил этилди.
  • 28-декабр — Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси тузилди.
  • 1992 — „Ўзбекистон маркаси“ нашриёт маркази ташкил этилди.
  • 1992 — Андижон шаҳрида Бобур миллий боғи — „Боғи Бобур“ ёдгорлик мажмуи барпо қилинди.
  • 1992 — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Гидрометеорология Бош бошқармаси — „Бошгидромет“ ташкил этилди.
  • 1992 — „Коинот“ ишлаб чиқариш бирлашмаси ташкил этилди.
  • 1992 — Ўзбекистон кураш федерацияси ташкил этилди.
  • 1992 — Навоий вилоят ўлкашунослик музейи ташкил этилди. 1992 — „Ўздунробита“ Ўзбекистон — Америка қўшма корхонаси ишга тушди.
  • 1992 — Ўзбекистон теннис федерацияси тузилди ва ИТФга аъзо бўлди. 1992 — Халқ банки ташкил этилди (1995-йил 28.04.да ҳукуматнинг махсус қарори билан Ўзбекистон Республикаси давлат тижорат халқ банки деб номланди).

Воқеалар

[edit | edit source]

Яна қаранг: Туркум:1992-йил воқеалари‎

Туғилган

[edit | edit source]

Вафот этган

[edit | edit source]

Нобел мукофоти соҳиблари

[edit | edit source]

Бу мақола русча ёзилган.

нотҳумб

Илтимос, мақолани ўзбек тилига таржима қилинг.