Jump to content

сут

From Vikilug‘at
сут

Датча (да)

От

сут

Гагавузча (гаг)

От

сут

Финча (фи)

От

сут

Можарча (ҳу)

От

сут

Қорақалпоқча (кар)

Пак қиз

От

сут

Ўзбекча (уз)

Морфологик ва синтактик хусусиятлари

сут

Айтилиши

Этимологияси

СУТ 'елин безларидан ажралиб чиқадиган оқ суюқлик'. ◆ Сутдан оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади Мақол . Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли сüт тарзида талаффуз қилинган (ПДП, 423; Девон, ИИИ, 132; ДС, 518); ўзбек тилида ü унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: сüт > сут.
Ўзбек тилининг этимологик луғати (И-жилд) маълумотларидан фойдаланилган; қ. Адабиётлар рўйхати.

Маъновий хусусиятлари

Маъноси

1 Одам (аёл) ва сутемизувчи ҳайвонларнинг лактация даврида сут безларида ишлаб чиқариладиган, янги туғилган наслни озиқлантирадиган мураккаб кимёвий таркибли оқрангдаги суюқлик. ◆ Сут безлари. Бола йиғламаса, она сут бермайди. Мақол . ■■ ◆ Кўкрагимда сутим деб, Юрагимда ўтим деб, Энаси шўрлик йиғлайди, Қайдасан, Аҳмадим, деб. Ойсулув . ◆ Искандар елиннинг сўрғичдек учларидан тиз-тиз отилиб чиқиб, хурмага оппоқ ипдек пов-пов чўзилиб тушаётган сутга ҳайрат билан тикилиб қолди. С. Нуров, „Майсаларни аёз урмайди“ .

2 Сигир, қўй, эчки ва шу каби чорва молларининг эмчагидан соғиб олинган шундай суюқлик (овқат ва маҳсулот сифатида). ◆ Сигир сути. Ёғли сут. Сут саноати. Сут маҳсулотлари. Сутдан оғзи куйган қатиқни пуфлаб ичар. Мақол . н ◆ Кечаги чоршанба бозорда бир сигир олдим денг, егани қуруқ хашагу сутига қошиқ ботмайди  — шундоққина қаймоқ. „Аския“. ◆ Ошқозонда ҳазм бўлиб кетиши зарур бўлган дориларни сут билан ичиш мутлақо мумкин эмас. Фан ва турмуш .

3 Баъзи ўсимликларнинг танаси, пояси ёки ҳосилидаги оқ суюқлик. ◆ Семизўтнинг сути. Думбул жўхорининг сути, м ◆ Бир куни Файзулла билан сути қотган думбул ўрикларни териб олиб, жуфтми-тоқ ўйнаб ўтирсак, кўчада биров чақиргандай бўлди. С. Сиёев, „Ёруғлик“ .

Она сути оғзига келмоқ қ. оғиз. ◆ Наинки сен, ишлайверсак, бизларнинг ҳам, бил, Оғзимизга келиб қолар она сутимиз. Абдулла Орипов, „Йиллар армони“ . Она сути оғзидан кетмаган \али ёш, турмушнинг аччиқ-чучугини, тажрибасини кўрмаган; гўдак. ◆ Она сути оғзидан кетмаган бола. Она сутидай ҳалол (ёки пок) қ. она. Оқ сутини оққа, кўк сутини кўкка соғмоқ қ. оқ. Сут билан кирган жон билан чиқади. Ёшликдан ўрганган одат ўла-ўлгунча сақланади, деган маънода ишлатиладиган матал. ◆ Махдум.. Анварнинг бирор камбағал билан „ёзилишиб“ ўтирганини кўрса.. „сут билан кирган, жон билан чиқар, мақоли кўп тўғри сўз“, деб ўйлар ва энсаси қотиб, четга кетар эди. Қодирий Меҳробдан чаён . Сутдан оқ, сувдан тиниқ Беғубор, пок, бегуноҳ одам ҳақида. Хом сут эмган банда (ёки инсон) қ. эммоқ. ◆ Ишоқ Махсум билан Уста Мўмин ҳам хом сут эмган банда эдилар. Газетадан .

Синонимлари

Антонимлари

СУТ. Ўзбек тилининг изоҳли луғати (2022) маълумотларидан фойдаланилган; қ.Адабиётлар рўйхати.

Таржималари

Морфологик ва синтактик хусусиятлари

сут

Маъноси

  1. „Сут“ — одам ва сут эмизувчи ҳайвонларнинг лактация даврида сут безларида ишлаб чиқариладиган суюклик; физиологик жиҳатдан янги туғилган наслни озиқлантиришга мўлжалланган мураккаб кимёвий таркибга ва барча озиқ моддаларга эга.
  2. Таркибида сув, оқсил, ёғ, минерал моддалар, витаминлар, ферментлар, гормонлар ва бошқа моддалар бор. Сут таркибида организмнинг нормал ўсиши ва ривожланиши учун зарур кўпгина озиқ моддаларнинг мақбул нисбатларда бўлиши уни қимматли ◆ озиқовқат маҳсулотига айлантиради .
  3. Сут фақат гўдакларгагина эмас, балки вояга етганларга ҳам фойдалидир, чунки унда калсий ва витамин C анчагина.

От

сут (кўплик сутлар)

Тиллар