ой
[edit]
Морфологик ва синтактик хусусиятлари
[edit]ой
Айтилиши
[edit]Этимологияси
[edit]ОЙ 'Ернинг йўлдоши’; 'йилнинг ўн иккидан бир қисми’. Улфатлар ҳар о й н и н г учинчи шанбасида тўпланишади. Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от а:й тарзида талаффуз қилинган (ЭСТЯ, И, 98), ўша даврлардаёқ а: унлисининг чўзиқлик белгиси йўқолган (ПДП, 355; ДС, 24); ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган: а:й > ай > âй.
Ўзбек тилининг этимологик луғати (И-жилд) маълумотларидан фойдаланилган; қ. Адабиётлар рўйхати.
Маъновий хусусиятлари
[edit]Маъноси
[edit]1 (О — катта) астр. Куёшдан нур олиб, ёғду сочувчи самовий жисм, Ернинг табиий йўлдоши. ◆ Ўн тўрт кунлик ой. Тўлин ой. Ой нури. Ой чиқди. Ой ботди. Ойнинг юзидаги доғлар. Ойнинг Ер атрофида айла-ниши. Ойни этак билан ёпиб бўлмайди. Ма-қол . ■■ ◆ Кечки гуллар очилиб турибди. Кўкда танҳо ой кезмоқда. И. Раҳим, „Чин муҳаббат“ .
- Ой юз Чиройли юз, гўзал юз. ◆ Ой юзинг қора чиммат зулмидан қутултирғил. Чиқ қоронғи турмушдан, нур ичинда жавлон қил. Ҳамза . Ой деса — ойга, кун деса кунга ўх-шайди Жуда гўзал, жуда ҳам чиройли.
2 Астрономик йилнинг ўн иккидан би-рига - Ойнинг Қуёш атрофидан бир марта айланиб чиқиш муддатига яқин вақт ора-лиғи; ўлчов бирлиги: 28, 29 30 ёки 31 кунлик давр. ◆ Ой боши. Май ойи. Бир йил — ўн икки ой. Бу орада уч ой ўтди. Ёз ойлари ҳам ўтиб кетди. Ойнинг ўн беши қоронғи бўлса, ўн беши ёруғ. Мақол . ◆ яш Ўғлим бечора ой ўтмасдан бўзчининг мокисидек қатнаб турса. А. Қодирий, „Ўтган кунлар“ .
- Ойдан ой, кундан кун ўтиб Анча вақт ўтиб. ◆ Ойдан ой, кундан кун ўтар дарёдил, Менга танҳо бўлган сен йўқсан моҳим. Ҳабиб Аб-дуназар, „Анжир гули“ . Ой-кун(лар) ўтиб Вақ-ти, умри, ҳаёти кечиб. ◆ Шу йўсин оромсизлик ва бесаранжомлик ичида [Отабекнинг] ой-кунлари ўтиб турар эди. А. Қодирий, „Ўтган кунлар“ .
3 Уч-тўрт кунлик ой шаклидаги безак ёки белги. ◆ Мезана устидаги ой.
4 Аёллар исми таркибига киради ёки аёл-лар номига қўшилиб, эркалаш, ҳурматни билдиради. Маc.: ◆ Ойпошша, Ойқиз, Ойтўти, Ойниса; Турсуной, Ширмоной, Қундузой.
- Ой бориб, омон кел Сафарга кетаётган кимсага яхшилик тилаб айтиладиган ибора, оқ йўл тилаш. ◆ У[Элмурод] йўлда кетар экан.. "Ой бориб, омон келинг!" деб, оқ йўл тилаб қолган Гулсумни хиштгача ўйлаб ётди. П. Турсун, „Ўқитувчи“ . Ой кўрмоқ Ҳайз кўрмоқ. Ойи тўлди Туғиш вақти етди. ◆ Кумушнинг ойи тўлмасданоқ, у [онаси] бешик ясатиш билан машғул эди. А. Қодирий, „Ўтган кунлар“ . Ой-куни яқин Туғиш арафасида, олдида.
Синонимлари
[edit]Антонимлари
[edit]ОЙ. Ўзбек тилининг изоҳли луғати (2022) маълумотларидан фойдаланилган; қ.Адабиётлар рўйхати.
Таржималари
[edit]От
[edit]ой (кўплик ойлар)
Тиллар
[edit]Русча ру
ой
1 луна, месяц; янги (или ярим) ◆ ой молодой месяц, серп молодого месяца; ◆ тўлин ой 1) полная луна; 2) полнолуние; ◆ ой чиқди луна взошла; ◆ ой ботди луна зашла; ◆ ой туғилди луна народилась; ◆ ойдек қиз луноликая (красивая) девушка; ◆ ой тутилиши (или куйиши) затмение луны, лунное затмение; ◆ туғилган ой - тўғралган мой погов. (букв. начавшийся месяц всё равно что мелко нарезанное сало) начавшийся месяц быстро пролетит; ◆ ойни атак билан ёпиб бўлмас посл. луну подолом не прикроешь; соотв. шила в мешке не утаишь; ◆ ҳар кимники ўзига ой кўринар кўзига посл. (букв. всякому своё кажется луною) своё не мыто, да бело; ◆ ой юз красивое (прекрасное) лицо; // луноликая (эпитет красавицы);
2 месяц, луна (период между двумя новолуниями);
3 месяц (часть года);◆ май ойи май месяц; ◆ август ойидан (бошлаб) (начиная) с августа месяца; ◆ ой боши 1) начало месяца; 2) новолуние, ◆ ой охири конец месяца; ◆ у ойдан бу ойга из месяца в месяц; ежемесячно; ◆ ойма-ой по месяцам; за каждый месяц; по счёту месяцев; ◆ ойма-ойига ҳисоб бермоқ отчитываться по месяцам, за каждый месяц; ◆ ойдан ой, кундан кун ўтиб (букв. по истечении месяца за месяцем, дня за днём) после долгого времени, через длительный промежуток времени;
4 полумесяц (украшение или узор в виде полумесяца);
5 входит как составная часть в имена собственные женские или прибавляется к имени собственному при почтительном или ласковом обращении к молодой женщине, девушке, напр. Ойниса, Ойқиз или ◆ Турсун ой, Ҳосият ой и т. д.; ◆
- Қизил Ярим ой жамияти Общество Красного Полумесяца; ◆ ой бориб, омон кел! благополучно съездить тебе!; ◆ йил ўн икки ой разг. круглый год; ◆ унинг ой-куни яқин она на сносях; ◆ ой кўрмоқ менструировать, иметь менструации; ◆ ой ўтов тикибди (букв. луна построила юрту) вокруг луны появился светлый круг.