Jump to content

мард

From Vikilug‘at

Ўзбекча (уз)

[edit]

Морфологик ва синтактик хусусиятлари

[edit]

мард

Айтилиши

[edit]

Этимологияси

[edit]

МАРД Бу бирлик тожик тилида аввал 'эркак' маъносини (шоҳи мардон - 'эркаклар шоҳи) англатиб, кейинчалик 'ботир' маъносини англатиш учун ишлатила^бошлаган (ТжРС, 216); ўзбек тилига кейинги маъноси билан олинган (ЎТИЛ, И, 447).
Ўзбек тилининг этимологик луғати (ИИИ-жилд) маълумотларидан фойдаланилган; қ. Адабиётлар рўйхати.

ф. ж_>_о — одам; эркак; ботир, жасур

Маъновий хусусиятлари

[edit]

Маъноси

[edit]

1 Қўрқишни билмайдиган; қўрқ-мас, ботир, жасур. ◆ Тантибойвачча бобил-лади: -Дев пойлаган тилсимдан уни қайси мард олиб кетади. Ойбек, „Танланган асарлар“ . ◆ Мард кишидан ўлим ҳам қўрқади. И. Ра-ҳи^, „Чин муҳаббат“ .

2 Эр кишига хос ижобий фазилатларга эга, айтганининг устидан чиқадиган, тан-ти, ҳотам. ◆ Ваъдага вафо қилмоқ — мардларга хос фазилат. Ғайратий . ◆ Мард бўлсангиз, буни бўйнингизга олинг. П. Қодиров, „Уч илдиз“ . ◆ Мард одам имзосини очиқ қўяди. С. Сиёев, „Отлиқ аёл“ . ◆ Қизим, аканг мард йигит эди, помусли йигит эди. Номус билан, мардлик билан ўлди. Ойбек, „Танланган асарлар“ .

3 с. т. Умуман, бирор ишни қила олади-ган, бирор иш қўлидан келадиган киши. ◆ Буларга ўз вақтида иссиқ чой дамлаб бериб турадиган марднинг ўзи йўқ. Ойдин, „Бечора“ . ◆ Дутор қўлма-қўл бўлди, лекин уни, номига бўлса-да, тинғиллатадиган мард топилмади. "Муштум" .

Марди майдон Жанг қаҳрамони ёки ку-раш қаҳрамони. ◆ Ташлагил қадам олға, ўзни марди майдон қил. Қонталаб фашистларнинг икки дийдасин қон қил. Ғайратий .


Синонимлари

[edit]

Антонимлари

[edit]

МАРД. Ўзбек тилининг изоҳли луғати (2022) маълумотларидан фойдаланилган; қ.Адабиётлар рўйхати.

Таржималари

[edit]

мард
1 мужественный, смелый, храбрый; // храбрец; ◆ ~ йигит смелый, мужественный парень; ◆ ~ майдонда синалар посл. храбрец испытывается на поле брани; ◆ ~ йигитни майдонда кўр погов. см. майдон 4;
2
щедрый; // человек широкой души; ◆ ариқ қазиган ~ киши, экин суғорган ҳар киши посл. арык выкопал добрый молодец, а посевы поливать - всякий горазд.