Jump to content

гул

From Vikilug‘at

Ўзбекча (уз)

гул И

Морфологик ва синтактик хусусиятлари

Айтилиши

Этимологияси

ГУЛ И Бу от ПРСда [гол] шаклида (425), ТжРСда гул шаклида (106) келтирилган; демак, ўзбек тилига тожик тилидан олинган; 'ўсимликнинг Урчиш учун хизмат қиладиган гулбарг, чангдон, гулкосадан иборат кисми', 65 'чечак' маъноларини англатади (ЎТИЛ, И, 195). Бу от билан ўзбек тилида гулла- феъли, гулчи оти ясалган, гулҳайчи қўшма оти тузилган. ГУЛ ИИ Бу от маъно тараққиёти йўли билан гул И отидан ('қизил рангли гул' —" 'қизил рангли тошма') üсиб чиққан бўлиб, 'кизилча, қизамиқ' каби касалликларда баданда пайдо бўладиган майда қизил рангли тошма' маъносини англатади (ЎТИЛ, И, 196).
Ўзбек тилининг этимологик луғати (ИИИ-жилд) маълумотларидан фойдаланилган; қ. Адабиётлар рўйхати.

форча: گُل — чечак

Маъновий хусусиятлари

Маъноси

1. Ёпиқ уруғли ўсимликларнинг урчиш учун хизмат қиладиган, гулбанд, косачабарглар, тожбарглар, чангчилар ва уруғчидан иборат қисми.

◆ Олма гули. Иок гули. шш Нурининг ҳовлисида-ги гилослар гуллаган. Уларнинг оппоқ, кўркам гуллари қуёш нурида жуда нафис товланар. Ойбек, „Танланган асарлар“ .

2. Атиргул ва умуман зийнат учун экиладиган ёки табиий, ўзи ўсадиган гулли ўсимликлар; чечаклар.

◆ Пушти гул. Оқ гул. Қўқон гул. Тикансиз гул бўлмас, машаққациз — ҳунар. Мақол .

◆ Дала йўлининг икки томонидаги боғлар туташ гуллар билан қопланган. Ойбек, „Танланган асарлар“ .

◆ Cйна-ларнинг ораларига, атрофига анвои гуллар экилган. А. Қақҳор, „Асрор бобо“ .

Қизил гул қ. қизил
  1. Тувак гул. Тувакда ўстириладиган хонаки гул.

3. Бирор нарсага табиатдаги гуллар шаклида чизиб, тикиб, босиб ёки ўйиб туширилган безак, нақш; орнамент.

◆ Тез кунда албомнинг варақлари фотосуратларга ва бўёқ қаламда чизилган гулларга безанди. Назир, „Чўл ҳавоси“ .

◆ Меҳрини эса дўпписининг гулидан таниди. Ш. Рашидов, „Бўрондан кучли“ .

4. кўчма поэт. Гўзал.

◆ Тулни гулга қўш. Мақол .

◆ Иккови ҳам узилмаган гул. Ойбек, „Танланган асарлар“ .

◆ Бермагил ёвузларга бир дақиқа хушнудлик, Гул Ватаннинг мард ўғли, кўкрагингни қалқон қил. Ғайратий .

5. кўчма (1-ш. эгалик қўшимчаси билан мурожаат шакли) Ёр, севикли аёл.

◆ Гулим, сенга айтар сўзим бор. цҳ Мактубимга жавоб ёзмадинг, дилдор, гулим ҳам баҳорим сенсан, Гулбаҳор. М. Алавия .

6. кўчма (3-ш. эгалик қўшимчаси билан) Энг яхшиси, сараси; файз киритувчиси, қи-зитувчиси. ◆ Йигит (лар)нинг гули. Зиёли-ларнинг гули.

◆ Шўх қиз, шакар қиз, қизларнинг гули, Қошларингни кўрсатгил, мен унинг қули. С. Айний, „Дохунда“ .

◆ Йигитали келин-куёвнинг мақсади, борар манзилини билса ҳам, уларнинг саломларига алик олгач, кўнгил учун сўради: -Ҳа, йигитнинг гули, йўлингиз бўлсин? Т.Малик, „Ажаб дунё“ .

◆ Фасли баҳор. Қўшним Ғафур Ғуломнинг эллик йиллиги. Ўшанда Булбул Мамедов тўйхонанинг гули бўлган эди. Ҳ. Назир, „Мафту-нингман, Озарбайжон“ .

7. этн. Баҳорда, гуллар очилганда, марҳум хотирасига бағишлаб унинг йилига қадар ўтказиладиган маросим.

◆ Чолнинг ёстиғи тагидан топилган пул уни кўмиб келишгагина етди. Ҳали бу ёқда учи, еттиси, йигирмаси, фотиҳахонлиги, шаклиги, ифторлиги, икки ҳайити, гули, қовоқ оши, қовун-узуми, йил ошиси, оқ солар ва ҳоказолар бор. М.Осим, „Тилсиз гувоҳ“ .

Гул ташламоқ 1) гул-нақш билан қоп-ланмоқ (қишда муз нақши билан қоплан-ган ойна ҳақида); 2) моғорламоқ. ◆ Нон гул ташлабди. Гул қилмоқ Яшнатмоқ, „обод қилмоқ; қизитмоқ“ . ◆ Хароб бўлган рўзғорни Ишлаб-ишлаб гул ҳилган. "Ойсулув" . ◆ Ўлан айтиб, тўйларни гул қиласиз, Бу хизрни ўзин-гизга пир қиласиз. "Оқ олма, „қизил олма"“ . Ўн гулидан биттаси ҳам очилмаган Ёш, навқирон одам ҳақида. ◆ Ана шу хаёллар Бегимхонни безовта қиларди: -Ун гулимдан бир гулим очилмай туриб, тул бўлиб қол-димми?! — деб ўксинди у. И. Раҳим, „Чин муҳаббат“ . Қўли гул Ҳар ишга моҳир, ўз ишининг устаси. ◆ Зокир ота, шубҳасиз, жуда тажрибали пахтакор, қўли гул одам. А. Қаҳҳор, „Хотинлар“ .

Синонимлари

Антонимлари

гул ИИ

Морфологик ва синтактик хусусиятлари

гул

Айтилиши

Этимологияси

Маъновий хусусиятлари

Маъноси

тиб. Қизилча, қизамиқ ва бошқа баъзи бир касалликлар билан оғриган вақт-да баданда пайдо бўладиган майда қизил тошма. ◆ Болага гул тошди. н ◆ Унинг бир кўзи-га гул тушиб, кўролмай қолгач, халқ уни На-зиркўр деб атай бошлаганди. Ж. Шарипов, „Хоразм“ .


Синонимлари

Антонимлари

ГУЛ. Ўзбек тилининг изоҳли луғати (2022) маълумотларидан фойдаланилган; қ.Адабиётлар рўйхати.

Таржималари

От

гул (кўплик гуллар)

гул
1 цветок, цветы; роза; // цветочный; ◆ қизил~ 1) красный цветок; красная роза; 2) название народных гуляний, устраиваемых весной; ◆ қора~ цветы мальвы (употребляются для окраски ичигов в черный цвет); ◆ сапсар ~ см. гулсапсар; ◆ тугмача~ бот. бессмертник; ◆ номозшом ~ бот. ночная красавица; ◆ олма ~и 1) цветок яблони; 2) время цветения яблони; 3) розовый цвет; 4) розового цвета, розовый; ◆ тувак~ (букв. горшечный цветок) комнатный цветок; ◆ ~тувак цветочный горшок; ◆ ~дай (букв. как цветок) изящная, красивая; ◆ ~очмоқ расцветать, цвести; ◆ ~ини тўкмоқ отцветать (о растениях); ◆ ҳар~нинг бир иси бор посл. у каждого цветка свой аромат; ◆ ~тикансизбўлмас посл. нет розы без шипов;
2узор, орнамент; ◆ ~босмоқ печатать, набивать узоры (на ткани); ◆ ~тикмоқ вышивать узоры; ◆ ~солмоқ рисовать, вышивать или ткать узоры;
3 перен. лучшая часть, цвет (чего-л); ◆ жамиятнинг~и цвет общества;
4перен. сыпь (на теле); ◆ баданига ~тошди его тело покрылось сыпью; ◆ 

Датча (да)

Сифат

гул

Нидерландча (нл)

Сифат

гул

Норвегча (бокмåл) (но)

Сифат

гул

Шведча (св)

Сифат

гул

Волайпукча (во)

Сифат

гул

сариқ