Jump to content

Зот

From Vikipediya

Зот (чорвачиликда) — келиб чиқиши (аждоди) маълум, биологик ва фойдали хусусиятлари бир хил ўхшашликда ҳамда авлодларига ўз белгиларини тўлиқ ўтказа оладиган, муайян табиий-иклим шароитида яратилган ҳайвонлар гуруҳи. 3. фақат инсон мехнати — изчил олиб бориладиган наслчилик ишлари билан яратилади ва З.нинг тако-миллашиб боришида сунъий танлаш, турли табиий-иклим шароитлари, чор-ва маҳсулотларига бўлган эҳтиёжлар, ижтимоий-иқтисодий омиллар муҳим ўринда туради. З.лар яратилиш услубига қараб ибтидоий (дастлабки), яъни жайдари (маҳаллий), оралиқ (ўткинчи) ва маданий (завод) З.ларига бўлинади. Ибтидоий З.лар энг қад. ҳисобланади. Тарқалиш ҳудудининг чекланлиги, табиий яшаш шароитига яхши мослашганлиги, жуссасининг кичиклиги, фи-зиологик кеч етилувчанлиги, маҳсул-дорлигининг юқори бўлмаслиги бу З.ларга хос хусусиятдир. Оралиқ З.лар маҳаллий ва завод (маданий) З.лар оралиғидаги ҳайвонлар гуруҳи бўлиб, улар ўзининг фойдали хўжалик ва муҳим белгиларини муқим сақлаб қола олмаган ва жамиятда товар айир-бошлаш даври ривожланиши билан маҳсулдорлик кўрсаткичларига қўйилган юқори талабларга жавоб бера олмаган. Завод З.лари интенсив усулда хўжалик юритиш, ҳайвонларни яхши ас-раб, парваришлаш натижасида вужудга келтирилган, уларга мансуб ҳайвонлар йирик, тез етилувчан, сермаҳсул ва муайян мақсадларда фойдаланила-ди (мас, қорамолчиликда гўшт, сут йўналишидаги, йилқичиликда салт миниладиган, оғир юк тортадиган З.лар).

Ҳоз. даврда жаҳонда қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг 3800 дан ортиқ З.лари, шу жум-ладан, қорамолларнинг 400 дан ортиқ, қўйларнинг 250 га, отларнинг 150 га яқин, асаларининг 400 дан кўп ва паррандаларнинг юзлаб З.лари маълум.

Ўзбекистоннинг табиий иклим шароитида халқ селексияси йўли билан қорамолнинг маҳаллий зебусимон, қўйларнинг қоракўл, жайдари, отларнинг қорабайир, парранда ва асаларининг маҳаллий З.лари яратилган бўлса, селексионер олимлар ва чорвадорларнинг кўп йиллик изланишлари натижасида Сирдарё вилоятида қорамолнинг бушуев зоти, Наманган вилоятида эчкининг майин жун берувчи З.и ва товукларнинг куланги (уришқоқ да-канг) З.и, ипак қуртининг сермаҳсул З.лари яратилди.

Қ.х. ҳайвонлари нусхаларини 3. деб тасдиқлаш учун маълум бир йўналиш бўйича шакллантирилган ҳайвонлар гуруҳи сон ва сифат кўрсаткичлари бўйича 3. андозаси ҳамда тасдиқланаётган ҳайвонлар селексия ютуғининг янгиликлиги, фарқланиш, ўхшашлик ва барқарорлик мезонларига мос келиши керак.

Ҳар бир 3. таркибида сифат томонидан ўзаро фарқланадиган турли гуруҳлари ва хиллари бўлади. 3. ичида ўзаро фарқланадиган гуруҳларнинг бўлиши З.нинг биологик хусусиятлари, наел ва маҳсулдорлик сифатларини такомил-лаштиришда катта имконият яратади. 3. нинг таркибий тузилишини белги-ловчи хусусиятларидан бири, мас, қорамолчиликда буқалар тизими ва сигирлар оиласидир. Улар генеологик тизимларга, яъни қариндошлик гуруҳларга ажратилади. Биргина қоракўл 3. қўйларининг ичида ўнлаб хиллари ва юзлаб тизимлари мавжуд.

Мамлакатимиз чорвачилигида қорамолларнинг бушуев, қора-ола, қизил чўл, швиц, санта гертруда, қозоқи оқбош, абердин ангус З.лари, қўйларнинг қоракўл, ҳисори, жайдари, Ўзбе-кистон гўшт ва ярим дағал жун берувчи, отларнинг маҳаллий ва қорабайир З.лари, туяларнинг қозоқи, чўчқаларнинг йирик оқ чўчқа 3., паррандаларнинг ўнлаб З.лари ва асаларининг ма-ҳаллий, карпат, италян ва б. З.лари урчитилмоқда, олимлар томонидан янги 3. хиллари ва З.ларни такомиллаштириш борасида илмий ишлар олиб борилмоқса.

Адабиёт

[edit | edit source]
  • Амиров А. Қ., Попова В. М., Авизов А. Г. Абдурашитов А. А. , Чорвачилик, Т., 1980; Носиров У. Н., Қорамолчилик, Т., 2001.

Изатулла Эшматов.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил