Jump to content

Зомин тумани

Координаталари: 39°57′36.0″Н 68°22′44.4″Э / 39.960000°Н 68.379000°Э / 39.960000; 68.379000
From Vikipediya
Зомин тумани
Зааминский район



туман
Таркибида Жиззах вилояти
Маъмурий маркази Зомин
Расмий тиллар Ўзбек
Аҳоли 127 400
Динлар таркиби мусулмонлар
Вақт минтақаси УТC+5
Харитада
Зомин тумани харитада
39°57′36.0″Н 68°22′44.4″Э / 39.960000°Н 68.379000°Э / 39.960000; 68.379000

Зомин тумани − Жиззах вилоятидаги туман. 1926-йил 29-сентябрда ташкил этилган (1962-йил 24-декабрда Жиззах тумани билан бирлаштирилган, 1964-йил 31-декабрда қайта тузилган. Шимолда вилоятнинг Зарбдор тумани, ғарбда Бахмал ва Жиззах туманлари, шарқда, шимолий-шарқда Янгиобод тумани, жанубий-шарқда Тожикстон Республикаси билан чегарадош. Майдони 2,87 минг км2. Аҳолиси 150 минг киши (2010). Зомин туманида 2 шаҳарча (Даштобод, Зомин) ва 11 қишлоқ фуқаролари йиғини (Бешкуби, Гулшан, Дуоба, Навоий, Обиҳаёт, Тинчлик, Тошкесган, Истиқлол, Ширин, Янги-ҳаёт, Ғаллакор) бор. Энг йирик қишлоғи Ём (жамолаар жам бўлган ҳидуд).Ём мил.авл.ги асрларда вужудга келган.

Тарихи

[edit | edit source]
Зоминдаги қишлоқ. Сурат 1865−1872-йиллар оралиғида олинган.

Ўрта асрларда Жиззах вилояти ҳудудидан Буюк Ипак йўли ўтган. 1868-йилда Бухоро амирлигининг шарқий ҳудудлари Россия империяси томонидан босиб олингандан сўнг Россия империясининг Ўрта Осиё мулклари таркибида маъмурий бирлик − Зарафшон округи ташкил топди.

Бу округ таркибига Самарқанд, Ургут, Панжикент, Каттақўрғон, Челак ва Пайшанба шаҳарлари ҳамда кўплаб қишлоқлар кирган. Зомин тумани Туркистон генерал-губернаторлиги таркибига кирган.

1887-йил 1-январда Зарафшон округи тугатилиб, унинг ҳудуди янги ташкил этилган Самарқанд вилояти таркибига киритилди.

Бу вилоят 4 та туманга бўлинган: Жиззах, Каттақўрғон, Самарқанд ва Хўжанд. Ҳозирги Зомин тумани ҳудуди Хўжанд тумани таркибида бўлган.

1918-йил 30-апрелда Самарқанд вилояти ҳудуди Туркистон Мухтор Совет Социалистик Республикаси таркибига кирди, 1924-йил 14-октябрда СССР таркибида Ўрта Осиёнинг миллий-ҳудудий чегараланиши бўлиб ўтди. 1926-йил 29-сентябрда Ўзбекистон ССР Жиззах вилояти таркибида Зомин тумани ташкил этилган.

1962-йил 24-декабрда Зомин тумани Жиззах вилояти таркибига киритилиб, 1964-йил 31-декабрда унинг таркибидан чиқарилиб, мустақил вилоятга айлантирилди.

Табиати

[edit | edit source]
Зомин тоғ-ўрмон давлат қўриқхонаси

Зомин туманининг шимолий, марказий ва шарқий қисми пасттекислик, жанубий -ғарбий қир-адир ва тоғлардан иборат. Ер юзаси шимолдан жанубга томон кўтарилиб боради. Иқлими кескин континентал, ёзи иссиқ, қуруқ, қиши бир оз совуқ. Январнинг ўртача температураси − 1,5°, июлники 32°. Йиллик ёғин 350-360 мм. Вегетация даври 240 кун. Адир қисми қумтош, қум, мергел, лёсслардан тузилган, усти чақиртошлар билан қопланган. Жарлар ва езда қуриб қоладиган сойлар бор. Баҳорда сойлар тўлиб оқади. Шимолий ва марказий адирларнинг тупроги лёсс устида ҳосил бўлган бўз, оч бўз, типик бўз тупроқлардан, жанубий қисмидаги адирлар гипсли оч бўз тупроқлардан таркиб топган. Текисликларда бўз, қўнғир тупроқ. Туман ҳудудидаги Зоминсой дарёси, Аччисой, Пешағарсой, Уволсой, Туркман, Жалоир, Хўжамушкенцойдан суғоришда фойдаланилади. Экин экилмайдиган ерларда шўра, шувоқ, янтоқ, коврак, оққурай ва бошқа ўсимликлар ўсади. Жанубий тоғли қисми (Туркистон тоғ тизмасида)да қалин арчазорлар, табиий ўрмонлар бор. 3. т.да Зомин тоғ-ўрмон давлат қўриқхонаси, Зомин халқ боғи жойлашган. Ёввойи ҳайвонлардан айиқ, бўри, силовсин, чиябўри, тулки, кийик, арҳар, қушлардан бургут, лочин, қирғовул, каклик, ўрдак яшайди. Сув ҳавзаларида балиқ тури кўп.

Аҳолиси

[edit | edit source]

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар. 2020-йилда аҳоли сони 165 100 кишига етган[1]. 1 км2 га 42 киши тўғри келади. Шаҳарликлар 28118 минг киши (2018-йил 1-январ ҳолатига кўра). Туман аҳолисининг аксарияти қишлоқ жойларда истиқомат қилади. Туман аҳолисининг 93 фоиздан ортиғини ўзбеклар ташкил қилади. Ўзбеклардан кейинги ўринда қирғизлар туради. Шунингдек, қирғиз, рус, татар, тожик ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди[2].

Хўжалиги

[edit | edit source]

Қишлоқ хўжалигида ғаллачилик ва чорвачилик асосий ўринни эгаллайди. Туманда ширкат, фермер, жамоа хўжаликлари, 2 ўрмон хўжалиги мавжуд. 197 минг гектар ерда деҳқончилик қилинади. Ғалла, полиз, сабзавот, ем-хашак экинлари, картошка етиштирилади. Пичанзорлар, яйловлар, токзорлар ва кўчатзорлар бор. Қорамол, қўй-эчки (шу жумладан қоракўл қўйлари), от, парранда боқилади. 40 дан зиёд хусусий, 14 кичик корхона, 40 дан ортиқ тижорат дўконлари фаолият кўрсатади. 75 та умумий таълим мактаби бўлиб 30 мингга яқин ўқувчи таълим олмоқса. Лицей, гимназия бор. 11 клуб, 34 кутубхона, 385 ўринли 3 шифохона, 8 қишлоқ даволаш амбулато-рияси, 6 қишлоқ врачлик пункти, 5 дорихона, 94 маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси, ўлкашунослик музейи ишлаб турибди. Туман ҳудудидан қадимги Буюк ипак йўли ўтган. Уструшона, Зомин, Пешағар каби тарихий жойлар, кўҳна қалъа қолдиқлари, қадимий қабристонлар сақланган. 1933-йилдан „Шарқ тонги“ газетаси чиқади[3] (адади ҳозирда 1000). Туман ҳудудидан Тошкент − Самарқанд темир йўли ўтган. Зомин − Тошкент, Зомин−Жиззах, Зомин − Гулистон каби йўналишларда автобус ва такси қатнови йўлга қўйилган.[4]

Туризм

[edit | edit source]
Зомин миллий боғи

Ўзбекистондаги энг йирик туристик инфратузилма тармоғи Зомин туманида жойлашган. Туман ҳудудида кўплаб ёзги ва қишки болалар оромгоҳлари, алпинистлар базалари, спорт базалари, дам олиш масканлари жойлашган.

Масалан, „Зомин“ санаторийси Марказий Осиёдаги энг йирик ва машҳур дам олиш ва сайёҳлик марказларидан биридир. Бу Зомин туманининг энг гўзал гўшаларидан бирида − Туркистон тизмасининг шимолий ён бағрида (денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда), Зомин давлат тоғ-Арча қўриқхонаси ҳудудида жойлашган[5].

Тоғ ландшафти, тоза ҳаво ва қуёш нури − буларнинг барчаси нафас олиш тизими касалликлари билан оғриган одамлар учун иқлим-профилактика ва иқлим-терапевтик муолажаларни ўтказиш учун қулай шароит яратади.

Зомин туманида Уструшона ва Пешағар билан боғлиқ тарихий жойлар (қадимий шаҳарлар харобалари, кам сонли меъморий ёдгорликлар, Зомин ўлкашунослик музейи) жойлашган.

Галерея

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Перманент популатион оф Жиззакҳ регион ас оф Жулй 1, 2020[сайт ишламайди], Републиc оф Узбекистан Опен Дата Портал
  2. Этнический атлас Узбекистана 2002.
  3. „Шарқ тонги“. Қаралди: 2023-йил 2-сентябр.
  4. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  5. „Зомин-Ўзбек Швейцарияси“. 2023-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-сентябр.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • Этнический атлас Узбекистана (русча). Ташкент: «ИООФС — Узбекистан», 2002. ИСБН 5-862800-10-7.