Jump to content

Тҳомас Счеллинг

From Vikipediya
Тҳомас Cромбиэ Счеллинг (2007)

Шеллинг Томас (1921. АҚСҲ, Мериленд) — америкалик иқтисодчи. 1945-йилдан АҚСҲ федерат бюджет бюросида ишлаган, Гарвард университетида докторлик илмий даражасини олган. Мериленд университети профессори. 1999-йил Америка иқтисодий ассоцияси президенти, шу ташкилотнинг фахрий аъзоси. Ш. савдолашиш назариясига катта ҳисса қўшган. Илмий ишлари ҳарбий стратегия, атрофмуҳитни муҳофаза қилиш сиёсати, иқлим ўзгариши, терроризм, уюшган жиноятчилик. хорижий мамлакатларга ёрдам ва хатқаро савдо, ихтилофлар ва савдолашиш муаммоларига бағишланган. 1981-йил "Қуролланиш стратегияси ва назорат", 1984-йил "Танлов ва унинг оқибатлари" китоблари нашр этилган. Нобел мукофоти лауреати (2005. Р.Оманн билан бирга)[1].

Манбалар

[edit | edit source]