The Three Caballeros
Тҳе Тҳреэ Cабаллерос | |
---|---|
Филм постери | |
Режиссёр(лар) |
|
Продюсер(лар) | Wалт Дисней |
Ҳикоя |
|
Ролларда |
|
Бастакор(лар) |
|
Студия(лар) | Wалт Дисней Продуcтионс |
Дистрибютор | РКО Радио Пиcтурес |
Чиқарилган санаси | |
Давомийлиги | 71 дақиқа |
Мамлакат | АҚШ |
Тиллар | |
Даромади | $3 355 000[2] |
Тҳе Тҳреэ Cабаллерос („Уч чавандоз“) 7чи тўлиқ метражли Дисней анимацион филмидир. 1944-йилда экранларга чиқарилган. Wалт Дисней Продуcтионс томонидан ишланган ва РКО Радио Пиcтурес томонидан тарқатилган. Филм режиссорлари — Норман Фергусон, Cлйде Героними, Жаcк Кинней, Билл Роберц ва Ҳаролд Ёунг, ҳикояни эса Ҳомер Бригҳтмен, Эрнест Терразас, Тед Сеарс, Билл Пеэт, Ралпҳ Wригҳт, Элмер Плуммер, Рой Wиллиамс, Wиллиам Cоттрелл, Дел Cоннелл ва Жамес Бодреро ёзишган.
Тҳе Тҳреэ Cабаллерос анимацион филми илк маротаба 1944-йил 21-декабрда Мехико шаҳрида намойиш этилди. Филм бутун дунё бўйлаб $3,3 миллион жамғаришга муваффақ бўлди.
Сюжети
[edit | edit source]Доналд Дуcкнинг 10 йиллигини муносабати билан ишланган бу филм, ҳар бири умумий мавзу билан боғланган етти қисмдан иборатдир. Филмда Доналд Дуcкнинг туғилган куни (яъни, 13-жума) бўлиб, у Лотин Америкасидаги дўстларидан учта совға олади. Биринчи совға — кинопроектор бўлиб, унда „Авес Рарас“ деб номланган қушлар ҳақидаги ҳужжатли филм намойиш этилади. Ҳужжатли филмнинг биринчи қисмида Жанубий Американинг Экваториал қисмида илиқ об-ҳаво излаётган пингвин Пабло ҳақида ҳикоя қилинади. Кейинги қисмда, Лотин Америкасининг баъзи ғалати қушлари ҳақида батафсил баён қилинади.
Кейинги совға — Жосé томонидан Доналдга берилган китобдир. Ушбу китоб Бразилиянинг 26 штатидан бири бўлган Баҳиа (филмда „Баíа“ деб ёзилган) ҳақида ҳикоя қилади. Кейин Жосé ва Доналд, китоб ичига киришлари учун ўзларини кичрайтиришади. Доналд ва Жосé жонли самба рақсига тушадиган маҳаллий аҳолининг бир нечтаси билан учрашишади. Сафардан сўнг, Доналд ва Жосé китобдан чиқишади.
Қайтиб келгач, Доналд ўзининг учинчи совғасини очиш учун жуда кичиклигини тушунади. Жосé Доналдга ўзини керакли ҳажмга қайтариш учун „қора сеҳр“ дан қандай фойдаланишни кўрсатиб беради. Совғани очгандан сўнг, у ватани Мексика бўлган Панчито билан учрашади. Бу учлик „Тҳе Тҳреэ Cабаллерос“ („Уч кабаллерлар“) номини олади ва байрам қилишади. Кейин Панчито Доналднинг навбатдаги совғаси — пиñатани тақдим этади. Панчито Доналдга пиñата ортидаги урф-одат ҳақида айтиб беради. Кейин Жосé ва Панчито Доналднинг кўзларини боғлашди ва унга пиñатани очишга уринишди, натижада кўплаб кутилмаган ҳодисалар юз беради.
Филм давомида Араcуан қуши тасодифий лаҳзаларда пайдо бўлади. У, одатда, ўзининг ақлдан озган антиқа ишлари билан ҳаммани ҳақорат қилади, баъзида Жосéнинг сигарасини ўғирлайди ва уни рашк қилишга ундайди. Бу қуш, ҳаттоки, Доналд ва Жосé миниб кетаётган поездни янги йўлларни чизиш орқали қайта йўналтираду, бу эса поезднинг парчаланишига олиб келади.
Филм етти қисмдан иборат:
- Тҳе Cолд-Блоодед Пенгуин
- Тҳе Флйинг Гаучито
- Баíа
- Лас Посадас
- Мехиcо: Пáтзcуаро, Вераcруз анд Аcапулcо
- Ёу Белонг то Мй Ҳеарт анд Доналд’с Сурреал Ревериэ
Овоз берганлар ва персонажлар
[edit | edit source]- Cларенcе Наш – Доналд Дуcк
- Жосé Оливеира – Жосé Cариоcа
- Жоақуин Гарай – Панчито Пистолес
- Пинто Cолвиг – Араcуан Бирд
- Аурора Миранда – Яя
- Дора Луз
- Cармен Молина
- Стерлинг Ҳоллоwай – шарҳловчи (Пабло Тҳе Cолд-Блоодед Пенгуин)
- Франк Граҳам – Нарратор
- Фред Шиэлдс – шарҳловчи (Тҳе Флйинг Гаучито)
- Франcисcо „Франк“ Маёрга – Мехиcан Гуитарист
- Нестор Амарал
- Трíо Cалаверас
- Трíо Асcенcио дел Рíо
- Падуа Ҳиллс Плаер
- Cарлос Рамíрез – Мехиcо
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ „Тҳе Тҳреэ Cабаллерос: Детаил Виэw“. Америcан Филм Институте. Қаралди: 27-апрел, 2014.
- ↑ Ричард Б. Жеwелл'с РКО филм гроссес, 1929–51: Тҳе C. Ж. Тревлин Ледгер: А cоммент.. Ҳисториcал Жоурнал оф Филм, Радио анд Телевисион, 14 том, 1 сон, 1994-йил..