Сулла Луций Корнелий
СУЛЛА (Сулла) Луций Корнелий (мил. ав. 138, Афина — 78) — Рим саркардаси, консул (88). С. олий табақали зодагон оиласида таваллуд топган. Африка юриши пайтида нумидийлар шохи Бокх ёрдамида Югуртни махв этган С.нинг обрўеътибори ошиб кетади, секинаста у квестор, легат, ҳарбий трибун лавозимларига кўтарилади. С. саркарда Катулл ишончига киради ва Кичик Осиёнинг жан.шаркидаги Киликия вилояти претори — ҳокими вазифасини эгаллайди. Парфия ҳукмдори МитридатПбилансулҳтузади. Олий бош қўмондон — император сифатида у Юнонистон ва унинг пойтахти Афинани қўлга киритади. С. Понт ва Рим ўртасидаги қарамақаршиликка чек қўйган. Рим давлати олдидаги буюк хизматлари эвазига "феликс" ("бахтли") тахаллуси билан аталган С. мил. ав. 82-йил охирида ўзини диктатор деб эълон қилган. 79-йил диктаторликни ўзидан соқит қилган ва кўп ўтмай вафот этган. Плутархнинг таъкидлашича, Сдан 22 китобдан иборат "Эсдаликлар" қрлган.
Адабиёт
[edit | edit source]- Плутарх, Избранниэ жизнеописания, т.2, М„ 1990.
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |