Специя
Appearance
Специя, Ла Специя — Италиянинг шимолий қисмидаги шаҳар. Специя провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 91 минг киши (2001). Лигури денгизи соҳилидаги порт. Машинасозлик (хусусан, кемасозлик), нефтни қайта ишлаш саноати корхоналари мавжуд. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Мамлакатда энг йирик иссиклик электр стансияси қурилган. Денгиз ва археология музейлари бор. Шаҳар 12-асрдан маълум. 14—16-асрларга оид меъморий ёдгорликлари сақланган. Туризм ривожланган. Ҳарбий денгиз базаси.
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |