Jump to content

Сирдарё (шаҳар)

Координаталари: 40°51′0″Н 68°40′0″Э / 40.85000°Н 68.66667°Э / 40.85000; 68.66667
From Vikipediya
Сирдарё
шаҳар
40°51′0″Н 68°40′0″Э / 40.85000°Н 68.66667°Э / 40.85000; 68.66667
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Сирдарё вилояти
Асос солинган 1971
Расмий тил(лар)и ўзбекча
Аҳолиси
 (2002)
33 минг
Миллий таркиб ўзбеклар, тожиклар, руслар
Конфессиявий таркиб Мусулмонлар, Христианлар в.ҳ
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди 8367
Сирдарё харитада
Сирдарё харитада

Сирдарё — Сирдарё вилояти Сирдарё туманидаги шаҳар, туман маркази. 1971-йилгача шаҳар посёлкаси. Тошкентдан 80 км жануби-ғарбда, Тошкент — Ховос темир йўлидаги стансия. Сирдарёнинг чап соҳилида жойлашган. Вилоят маркази Гулистондан 40 км. Аҳолиси 30 минг кишидан кўпроқ (2002). Сирдарёда туман ҳокимияти биноси, саноат, транспорт, алоқа, қурилиш корхоналари, банклар мавжуд. Пахта тозалаш, сут, нон, ғишт заводлари, МТП, 3 қўшма, 80 хусусий ва кичик корхона, 50 дан зиёд фирма, қандолатчилик, квас ва лимонад ишлаб чиқариш корхоналари фаолият кўрсатади. Деҳқон бозори, супермаркет, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари мавжуд. Умумий таълим мактаблари, педагогика коллежи, болалар санъат мактаби, спорт мактаблари, касб-ҳунар мактаби, марказий стадион, туман марказий касалхонаси, шошилинч тиббий ёрдам бўлими, 3 маданият уйи, туман марказий кутубхонаси ва унинг тармоқлари бор. Янги қурилган автовокзал, касалхона, дорихона ва бошқа савдо, маиший объектлар ишлаб турибди.[1] Шунингдек, шаҳарда Хитой билан ҳамкорликда "Пенг-шенг", Германия билан ҳамкорликда " Ойна ва шиша" ишлаб чиқарувчи саноат заводлари, Ҳиндистон билан ҳамкорликда фармасевтика заводи фаолият юритмоқда.

Шаҳарда ко'плаб масжидлар мавжуд. Шунингдек, христиан-католик черкови ва христиан-провослав черкови фаолият юритади. "О'збекистон", "Қаҳрамонлар", "Фурқат", "Академик лицей" каби асосий ко'чаларга бо'линган. "Пахтакор", "Ширин", "Оқибатли", "Фурқат" каби йирик МФЙлар мавжуд. Шаҳарда фуқаролар ҳордиқ чиқариши учун "О'збекистон-Хитой до'стлик бог'и" парки бор.


Манбалар

[edit | edit source]
  1. "Сирдарё (шаҳар)" ЎзМЕ. Ш-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-10-11 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар

[edit | edit source]