Jump to content

Ресторан танқидчиси

From Vikipediya

Ресторан танқидчиси — оммавий овқатланиш жойлари тўғрисида профессионал тақриз ёзувчи кулинария ва ресторан бизнеси бўйича мутахассис. Одатда, ресторанлар, барлар ва кафелар ҳақида тақризларни э‘лон қилувчи бирор-бир даврий босма (газета, журнал) ёки интернет-нашр ходими (журналист) ёки колумнисти бўлади. Унинг қизиқишлари доирасига ошхонага берилган баҳо, винолар картаси, хизмат кўрсатиш даражаси, интерер ва овқатланиш жойидаги умумий муҳит киради. Ресторанлар ҳақидаги тақризлар ресторанлар бўйича йўлланма сифатида алоҳида нашр бўлиб нашр этилиши ҳам мумкин.

Шунингдек, кулинария танқидчилари ва кулинария ёзувчилари ҳам бўлиб, улар у ёки бу таом ҳақида та’риф ва тақриз ёзиш, таомларнинг тайёрланишидаги ўзига хосликлар ҳақида ёзишади, аммо бутун бир овқатланиш жойига баҳо бериш билан шуғулланишмайди.

Қизиқарли ма‘лумотлар

[edit | edit source]
  • 2003-йили италиялик ресторан танқидчиси Эдуардо Распелли (италянча: Эдоардо Распелли) “МcДоналд’с” тезкор овқатланиш ресторанларидаги таомларнинг сифатини кескин танқид қилиб чиқди. У Биг Макни “моллар овқати” деб атаган бўлса, картошка-фрини “қоғоз ҳидини берувчи таом” деган. “МcДоналд‘с” юристлари компания етказилган зарарни 20 миллион долларга баҳолаб, италияликни судга беришганди[1].
  • 2004-йили, 16-йил давомида “Мичелин” ресторан гидининг инспектори сифатида ишлаб келган Паскал Реми (франсузча: Пасcал Рéмй) “Л’инспеcтеур се мет а табле” (Инспектор столга ўтирганда) номли китобни э’лон қилди. Китоб тез орада катта жанжалга сабаб бўлди. Муаллифнинг тасдиқлашича, дунёдаги энг нуфузли ресторан гиди баҳо беришда холис эмас, ресторанлар эса аслида лойиқ бўлмасалар-да, юлдузчалар билан тақдирланадилар. Китоб сотувга чиққанидан кўп ўтмай Паскал Реми “Мичелин”дан ҳайдалди[2].

Манбалар

[edit | edit source]