Jump to content

Пеннй Лане

From Vikipediya
„Пеннй Лане“
Тҳе Беатлес қўшиғи
А томон „Страwберрй Фиэлдс Форевер“
Чиқарилган санаси 13-феврал, 1967-йил(1967-02-13)
Ёзиб олинган 29-декабр 1966 — 17-январ 1967
Студия ЭМИ, Лондон
Жанр
Давомийлиги 3:03
Лейбл
Матн муаллиф(лар)и Леннон–МcCартней
Продюсер(лар) Георге Мартин
Тҳе Беатлес хронологияси
„Элеанор Ригбй“ / „Еллоw Субмарине“
(1966)
Пеннй Лане“ / „Страwберрй Фиэлдс Форевер“
(1967)
„Алл Ёу Неэд Ис Лове“
(1967)
Промо филм
„Пеннй Лане“ ЁуТубеда

Пеннй Лане“ (таржимаси „Пеннй кўчаси“) — „Тҳе Беатлес“ инглиз гуруҳи ижро этган қўшиқ. Қўшиқ муаллифи ўлароқ Леннон–МcCартней кўрсатилган бўлса-да, уни асосан Паул МcCартней ёзган. „Пеннй Лане“ 1967-йилнинг 13-февралида „Страwберрй Фиэлдс Форевер“ қўшиғи билан бир қаторда қўшалоқ сингл ўлароқ чиқарилган. Қўшиқ сўзида Ливерпул шаҳридаги Пеннй Лане кўчаси ҳақида сўз боради. Шунингдек, қўшиқда МcCартней шаҳарда улғаяётиб эслаб қолган хотиралари тилга олинган.

„Тҳе Беатлес“ „Пеннй Лане“ қўшиғини 1966-йилнинг декабрида ёзиб ола бошлаган. Дастлаб қўшиқни „Сгт. Пеппер'с Лонелй Ҳеарц Cлуб Банд“ албомига киритиш режалаштирилган. Бунинг ўрнига тарона сингл ўлароқ чиқарилган, натижада гуруҳ одатдагидек аввал чиқарилгани қўшиқни янги албомга киритмасликка қарор қилган. Қўшиқ бандлари ўртасида ҳамда нақоратлари ўртасида бир неча марта модуляция қилинган. Ўтиш қисми учун Давид Масон пикколо-трубасини чалган.

„Пеннй Лане“ Европа мамлакатлари хит-парадларида юқори бешталикдан ўрин олган, АҚШда эса „Биллбоард Ҳот 100“ хит-парадида энг юқори поғонага кўтарилган. Буюк Британияда „А“ томонли қўшалоқ релизлар билан боғлиқ ўша пайтдаги қоидалар туфайли „Пеннй Лане“ / „Страwберрй Фиэлдс Форевер“ сингли „Тҳе Беатлес“ гуруҳининг 1963-йилдан бери сингллар хит-парадида биринчи поғонани эгаллай олмаган илк релизига айланган. Қўшиқ 1967-йилнинг ноябрида „Магиcал Мйстерй Тоур“ албомининг АҚШда чиқарилган версиясига киритилган. Тарона 2021-йилда „Роллинг Стоне“ журналининг тарихдаги 500 энг буюк қўшиқлар рўйхатида 280-ўринга қўйилган. „Можо“ журнали 2006-йилда қўшиқни „101 энг яхши Беатлес қўшиғи“ рўйхатида 9-ўринга қўйган.

Манбалар

[edit | edit source]

Сноскалар

[edit | edit source]

Адабиётлар

[edit | edit source]

Ҳаволалар

[edit | edit source]