Jump to content

Ўткир респиратор касалликлар

From Vikipediya

Ўткир респиратор касалликлар — вируслар қўзғатадиган, келиб чиқиши бир-бирига ўхшаш ўткир инфексион касалликларнинг умумий номи. Нафас йўллари (бурун, ҳиқилдоқ, кекирдак, бронхлар) шиллиқ пардалари, кўз шиллиқ пардаси — конъюнктивага зарар етиши билан кечади. Ўткир респиратор касалликларк.нинг қўзғатувчиларига аденовируслар, парагрипп вируслари, риновируслар ва бошқалар киради. Ўткир респиратор касалликларк.нинг айрим (спорадик) гуруҳлари кўпроқ кузатилади, лекин улар аҳолининг бутун бир гуруҳини ҳам қамраб олиши мумкин (қаранг Эпидемия). Ҳар қандай вирусли инфексия бемордан ҳавотомчи (гаплашганда, аксирганда, йўталганда) йўли орқали юқади. Касаллик қўзғатувчи вируслар юқори нафас йўлларига (бурун, ҳиқилдоққа) тушади, шиллиқ парда (эпителий)нинг ташқи қаватидаги ҳужайраларга кириб, уларни емиради, бунда қўзғатувчиларнинг бир қисми нобуд бўлиб, заҳарли модда (эндотоксин) ажратади ва организмни заҳарлайди (интоксикация). Вирус сақловчи пўрсилдоқ ҳужайралар кўчиб тушади ва бемор гаплашганда, йўталганда, акса урганда тупук, бурун шиллиғи ва балғам билан ҳавога тушиб, атрофдагиларга юқади. Касаллик уй анжомлари (идиштовоқ, сочиқ, ўйинчоқлар ва ҳ.к.)дан ҳам юқиши мумкин. Ўткир респиратор касалликларк.ни шартли равишда мавсумий касалликлар деб аташ мумкин, чунки бу гуруҳ касалликлар кеч куз ва қишда кўпроқ кузатилади.

Аденовирус касалликларга аденовируслар сабаб бўлиб, улар антибиотиклар таъсирига чидамли, паст трада узоқ сақланади. Ултрабинафша нурлар, формалин ва фенолнинг 5% ли эритмаси таъсирида нобуд бўлади. Организмга кирган аденовируслар 3— 14 кун давомида (ўртача 5—7 кун) касаллик белгиларини пайдо қилмайди (қаранг Инкубацион давр). Одатда, у аста-секин бошланади, беморнинг аҳволи ёмонлашади, интоксикация белгилари пайдо бўлади, иситма кўтарилади, дармонсизлик, бўшашиш, бош оғриғи, кўнгил айниши, баъзан қусиш аломатлари рўй беради. Касаллик гриппга ўхшаб бирдан бошланиши ҳам мумкин. Қатор ҳолларда иситма кўтарилиши билан бирга, одатда, узоқ муддатли тумов пайдо бўлади, қовоқлар қизаради, кўздан ёш оқади, ютинганда томоқда оғриқ сезилади. Бошқа ҳолларда азоб берадиган қуруқ йўтал, товушнинг бўғилиб қолиши, ҳаво етишмаслиги қузатилади (қаранг Бўғма). Баъзан меъдаичак фаолияти бузилади (тез-тез сувдек ич кетади). Беморни уйда бошқалардан ажратиб қўйилади. Албатта врач чақириш ва унинг буюрганларини қатъий бажариш лозим.

Парагрипп касалликларни парагрипп вируслари қўзғатади, улар 1—3 кундан кейин хона ҳароратида ўз фаоллигини йўқотади, лекин 4° трада яхши сақланади. Касалликнинг инкубацион даври 1—6 кун. Касаллик дармонсизлик, бир оз тумов ва йўтал билан бошланади: гавда температураси сал кўтарилади, товуш бўғилиб қолади, томоқ ачишиб, бемор қувқув йўталади. 1—3 яшар болаларда шиллиқ парда шишиши сабабли ҳиқилдоқ тораяди (стеноз), бунда нафас олиш тўсатдан қийинлашади. Бемор уй шароитида врач назоратида даволанади. Чақалоқларда ва бир яшар болаларда ўпканинг яллиғланиши (зотилжам), ўрта қулоқнинг яллиғланиши (қаранг Отит) кузатилиши мумкин. Бундай ҳолларда болалар касалхонада даволанади.

Риновирус касалликларни риновируслар (бурун вируслари) қўзғатади. Касалликлар камданкам ҳолларда йил бўйи учраб туради, эпидемиялар бўлмайди. Инкубацион даври 2—3 кун. Дармонсизлик, гавда трасининг бир оз кўтарилиши, бош оғриши, бурундан йиринг аралаш шилимшиқ (сариқяшил рангли) келиши, тумов, йўтал кузатилади. Чақалоқ ва гўдаклар бу касалликка берилувчан бўлади, касаллик уларда оғир ўтади ва турли асоратлар қолиши мумкин.

Респиратор — синситиал вирусли касалликни синситиал вирус келтириб чиқаради, у хона ҳароратида тез ҳалок бўлади. Гавда температураси 38— 39° гача кўтарилади, йўтал, тумов пайдо бўлади. Бронхит бўлиши мумкин. 1 ёшгача бўлган болаларда кўпинча оғир зотилжам кузатилади, бунда болалар касалхонада даволанади.

Ўткир респиратор касалликларк. билан оғриган беморни уйда даволаганда алоҳида хонага ётқизилади. Беморни парвариш қилаётган оила аъзолари оғизбурнига дока ниқоб тақиб юришлари керак. Касал ётган хонани тез-тез шамоллатиб, кўрпаёстиқ жилди, чойшабни мунтазам алмаштириб туриш зарур. Беморнинг ҳарорати кўтарилгудек бўлса, уни яхшилаб ўрабчирмаб, лимон, малина солинган иссиқ чой бериш, иложи борича кўпроқ суюқлик (чой, морс, компот, шарбат ва ҳ.к.) ичириш лозим. Овқат енгил ҳазм бўладиган ва оқсилга бой (булонлар, гўштли ва балиқдан қилинган котлетлар, творог, сабзавотлар, ҳўл мевалар) бўлиши зарур. Бемор учун алоҳида идиштовоқ тутиш лозим. У ётган хонани ва мебелни кунига икки маҳал нам латта билан артиб турилади. Ўткир респиратор касалликларк.нинг олдини олиш тўғрисида қ. Грипп.