Нуқта
Appearance
Нуқта | |
---|---|
Униcоде ичида | У+002Э |
УТФ-16 | 0х2Э |
УРЛ-код | %2Э |
Яна қара | |
Вергул |
Нуқта (.) — энг кўп қўлланадиган ва энг қадимий тиниш белгиларидан бири; ХИ асрда араб матнларида ёзув белгиси сифатида пайдо бўлган. ХИХ асргача униш вазифаси ва қўлланиши ҳозирги айни тиниш белгисиникидан тамомила фарқ қилган. Ҳозирги ўзбек имлосида нуқта қуйидаги ўринларда қўлланади:
- дарак гаплар охирида (Қуёш ҳамма ёқни қиздирмоқда);
- орзу-истак, илтимос, ялиниш, даъват, ундаш, маслаҳат, огоҳлантириш каби мазмунни ифодаловчи буйруқ гаплар охирида (Бугун эртароқ боринг. Бизга овқат келтирсангиз. Майли, ўқинг бўлмаса, ҳамма эшицин);
- бош ҳарфлар ёки бўғинлар билан кўрсатилган шартли қисқартмалардан сўнг (С. Раҳимов; М. Т. Ойбек; ва шаҳрик.; ва бошқалар); аббревиатураларда нуқта қўйилмайди;
- рақамлар ёки ҳарфлар билан кўрсатилган нумеративлардан сўнг (1. А. 2. В. каби. Бунда нумеративдан кейин келадиган гаплар мустақилликка эга бўлиши шарт);
- баъзан саналар рақам билан ёзилганда, йил, ой, кунларни ўзаро ажратиш учун улар орасига қўйилади (2003-йил 19 окт.); 2000.14.В11И. (2000-йил 14-август) ва қ.к.
Адабиёт
[edit | edit source]- Назаров К., Ўзбек тили пунктуацияси, Т., 1976.[1]
Манбалар
[edit | edit source]Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |