Jump to content

Найроби

From Vikipediya
Наироби

Наироби - Кения пойтахти, 1700 м баландликдаги ясситоғликда жойлашган. Иқлими экваториал, муссонли иклим. Июл ойининг ўртача температураси 15°, мартники 18,7°. Йиллик ёғин ўртача 930 мм. Аҳолиси 2,07 млн. киши (1998). Н. маъмурий жиҳатдан провинсияга тенглаштирилган пойтахт округини ташкил қилади.

Шаҳарга 1899-йилда Момбаса — Кисуму темир йўлнинг қурилиши натижасида асос солинган. Кейинроқ инглизларнинг ҳарбий базаси бўлган. 1963-йилдан мустақил Кения пойтахти. Найроби — темир йўл ва шоссе йўллар тугун и. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Мамлакатнинг муҳим савдо-саноат маркази. Озиқ-овқат, кўн-поябзал, тўқимачилик, металлсозлик, кимё, қоғоз, ойнашиша, семент саноати корхоналари мавжуд. Миллий университет, миллий музей, Сорсби бадиий галереяси, миллий театр, кутубхона, тад-қиқот марказлари бор. Шаҳар тўғри бурчакли режа асосида, бинолар европача усулда қурилган. Туризм ривожланган.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил