Jump to content

Макуши

From Vikipediya
Ҳозирги жойлашув ареали ва аҳоли сони
Бразилия, Гаяна ва Венесуэла
Тил Маcуши ва Кариб тиллари[1]

Макуши[2] (португалча: Маcухи) — Шимолий Бразилия (Рорайма штати) ва шарқий Венесуэла чегараларидаги жанубий Гаянада яшовчи маҳаллий ҳинду халқи. Улар макуши, макоусси, теуэя ва тевея деб ҳам аталади.

Тили

[edit | edit source]

Макушилар Кариб ҳавзаси оиласига кирувчи макуши-капон кичик гуруҳига мансуб макуши[3] тилида гаплашади. Минтақага назар ташланса, одамлар маҳаллий тилларда, яъни Бразилияда португалча, Венесуэлада испанча ва Гаянада инглизча ҳам гапиришлари мумкин. Макуши тили лотин ёзувидан фойдаланади. Инжилнинг Янги Аҳди 1996-йилда макуши тилига таржима қилинган.

Маданияти

[edit | edit source]

Макушилар йўллар ва сўқмоқлар орқали бирлашган қишлоқларда яшайди. Қишлоқлардаги уйлар марказий ҳовли атрофида қурилади. Турмуш қурган макуши аёли ўзининг қизлик оиласи яшайдиган қишлоқда қолади. Макушилар сулоласида қайнота катта рол ўйнайди.

Оғзаки етиб келган ривоятда макушилар оловни яратган қуёш болаларининг авлодлари сифатида тасвирланади. Бундан ташқари, улар Вашаку (макушича Wашаcá)ни, яъни ҳаёт дарахтини кашф қилганига ишонишади. Макушилар сткатон деб аталувчи ҳаётий тамойилга ишонади ва улар бунинг қуёш билан бевосита боғлиқ эканига эътиқод қилишади.

Макушиларнинг бир нечта эпик қаҳрамонлари бор, жумладан:

  • Макуниэма (Макунайма) — қаҳрамон, макуши халқининг яратувчиси. Унинг исми „у тунда ишлайди“ маъносини англатади.
  • Инсикиран (шунингдек, Пиа, Инсикиран номи билан ҳам танилган) Макунеманинг укаси.
  • Канаима (Cанаима) - одамларни қул қиладиган, уларни хавфли ҳайвонларга айлантирадиган ёки ғазаб билан ўлдиришга мажбур қиладиган ёвуз руҳ. Баъзи қотиллар ўз таналарини қул қилиш учун гиёҳванд моддалар ёки махсус маросимлар орқали Канаймани махсус маросимлар орқали чақиришган[4]


Тарихи

[edit | edit source]
Топлар рақсга тушмоқда

Иезуит миссионери бўлган Cутҳберт Cарей-Элвес 1909-йилда Гаянанинг Рупунуни минтақасига жойлашиб, макушилар билан бирга 23 йилдан ортиқ яшаб, уларнинг тилини ўрганди.

ХВИИИ асрда европалик мустамлакачилар Макушилар ҳудудини босиб олиб, янги фермалар ва қишлоқлар ташкил этиб, макушиларни кўчишга мажбур қилган.

Бразилия ҳукумати макушилар учун мактаблар ва шифохоналар қуриб берди. 2005-йилдан эса улар бутун Бразилия бўйлаб ўзларининг ер ҳуқуқларини тан олиш учун ташвиқот кампанияси олиб бормоқда. Айрим макушилар жуда ўқимишли. Жоэниа Уапишана (порт. Жоэниа Вапихана) Бразилия Олий Федерал Трибуналида нутқ сўзлаган биринчи ҳинду юристи бўлди.

Манбалар

[edit | edit source]
  1. (унспеcифиэд титле)
  2. Народы и религии мира: Энциклопедия, 100000 экз, М.: Большая рос. энцикл., 1999 — 312-бет. ИСБН 5-85270-155-6. 
  3. „Маcуши“ (эн). Этҳнологуэ. Қаралди: 2019-йил 3-август.
  4. „Маcуши Мйтҳс анд Легендс (Макуши, Макуси, Маcуси)“. www.нативе-лангуагес.орг. Қаралди: 2019-йил 3-август.