Jump to content

Мафия

From Vikipediya

Мафия (лотинча мафfi а, итал. маfi а — махфий) — зўрлик, қўрқитиш, террор, қотиллик, иғвогарлик усули билан иқтисодий ва сиёсий мақсадларга эришиш учун тузиладиган махфий уюшма; уюшган жиноятчилик ташкилоти. Бир-бири билан ўзаро боғланган ва порага сотилган давлат амалдорлари, давлат органларидан ёрдам оладиган жиноятчи гуруҳлар. 18-аср охири — 19-аср бошларида Италиянинг Сицилия о.да пайдо бўлган. 20-асрда М. ташкилотлари фаолияти шаҳарларда авж олди. М., одатда, қиморбозлик, бангилик, фоҳишабозлик каби ижтимоий ахлоқсизликни уюштиради ва ўз ҳомийлигига олади, сиёсий ҳаётга фаол аралашади. М. давлат идоралари, суд ва полиция амалдорлари, муайян сиёсий доиралар билан бирикиб кетади. Кейинчалик уюшган жиноятчиликнинг давлат ҳокимияти, суд, прокуратура ва бошқа идоралар ходимлари билан тил бириктириши ва ўзаро бир-бирини ҳимоя қилиши М. деб аталадиган бўлди.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил