Jump to content

Ким Ги-жунг

From Vikipediya

Ким Ги-жунг ёки Ким Ки-жунг (корейсча талаффузи: [ким.ɡи.джунг] ёки [ким] [ки.джунг]; 1990-йилнинг 14-август санасида туғилган) – Жанубий кореялик бадминтон ўйинчиси. Рио шаҳрида 2016-йилда бўлиб ўтган Ёзги Олимпиада ўйинларида эркаклар ўртасида жуфтлик баҳсларда иштирок этган.

Фаолияти

[edit | edit source]

2008-йилда Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида Эом Ҳе-Wон билан ҳамкорликда, аралаш жуфтлик баҳсларида бронза медалини қўлга киритишга муваффақ бўлган. 2009-йилда Квон Йи Гу билан ҳамкорликда эркаклар ўртасидаги баҳсда, умумжамоа ҳисобида кумуш медални қўлга киритган. Гонконг шаҳридаги Шарқий Осиё ўйинларида ҳам қатнашиб, жуфтлик баҳсда кумуш медални қўлга киритган. 2011-йилда Туркия халқаро турнирида Ким Са-ранг билан ҳамкорликда эркаклар ўртасида мусобақада ғолиб чиққан.

2012-йилда Ким Са-ранг билан Япония Очиқ турнирида биринчи Суперсерия чемпионлигини қўлга киритган. Улар сўнгги турда малайзиялик Коо Киэн Кеат ва Тан Боон Ҳеонг жуфтлиги устидан ғалаба қозонишган. 2012-йилда Хитойнинг Қингдао шаҳрида бўлиб ўтган, Бадминтон бўйича Осиё Чемпионатининг сўнгги турида япониялик Ҳироюки Эндо ва Кеничи Ҳаякаwа жуфтлигини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритишган. 2012-йилнинг сентябр ойида Индонезиядаги Мастерс турнирида эркаклар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида ҳам ғолибликни қўлга киритишган.

2015-йилда Ким Са-ранг билан Кореа Мастерс Гранд Прих Голд турнирининг эркаклар ўртасидаги жуфтлик мусобақасида ғолиб бўлишган. Улар финал босқичида Ко Сунг Хён ва Шин Баэк Чеолни 16:21, 21:18, 21:19 ҳисоб билан мағлуб этишган. Шунингдек, Чай Биао ва Хонг Вейни мағлуб этиб, Хитойнинг Очиқ Супер Сериялар Бошланғич мусобақасида ҳам ютиб чиқишган. 2016-йилда Малайзиядаги Суперсериялар бошланғич турнирида ҳам ғолибликни қўлга киритишган. У ва Ким Са Ранг чорак финал босқичида хитойлик рақибини, ярим финалда эса дунёнинг 1-рақамли жуфтлиги Ли Ёнг Даэ ва Ю Ён Сонни мағлуб этишган. Финал босқичида Чай Биао ва Хонг Вейни 21:19, 21:15 ҳисобида мағлуб этишган. Ким Са Ранг билан ёзги Олимпия ўйинларидаги эркаклар ўртасида, жуфтлик баҳсларда қатнашишган ва чорак финалда хитойлик Фу Ҳаифенг ва Чжан Нанни 21:11, 18:21 ва 22:24 ҳисобида мағлуб этишган.

Манбалар

[edit | edit source]

1. „Плаерс: Ким Ги Жунг“. Бадминтон Wорлд Федератион. Ретриэвед 26 Жануарй 2017.Архивланди 15-июн 2023-йил</реф>

2. „[리우올림픽]배드민턴 男복식 김사랑-김기정, 조별리그 첫패“. Кюнгҳянг Шинмун (ин Кореан). Ретриэвед 26 Жануарй 2017.Архивланди 15-июн 2023-йил

3. „Индиа, Сингапоре cреате ҳисторй ин БWФ Жуниор Чампионшипс 2008“. эн.олймпиc.cн. Чинесе Олймпиc Cоммиттеэ. Ретриэвед 26 Жануарй 2017.Архивланди 15-июн 2023-йил

4. „제5회 동아시아경기대회“. www.бадминтондаилй.cо.кр (ин Кореан). 배드민턴데일리. Ретриэвед 26 Жануарй 2017.Архивланди 15-июн 2023-йил