Жоҳн Стуарт Милл
Жон Стюарт Милл | |
---|---|
1873 портрети Жорж Фредерик Уотц | |
Таваллуди |
20-май 1806 Пентонвилл, Мидлсекс, Англия |
Вафоти |
8-май 1873 Авигнон, Воcлусе, Франсия |
Фуқаролиги | Буюк Британия |
Касби | Британиялик файласуф ва сиёсий иқтисодчи |
Отаси | Жеймс Милл |
Онаси | Ҳарриэт Барроу |
Милл Жон Стюарт (1806.20.5, Лондон – 1873.8.5, Авинон) – инглиз файласуфи, иқтисодчи ва жамоат арбоби. Ост-Индия компаниясида (1823—58) хизмат қилган. 1865—68 йилларда парламент аъзоси. Либерал ва демократик ислоҳотларни қўллаб-қувватлаган. М.нинг дунёқараши Д.Рикардо, И.Бентам, Ж.Беркли, Д.Юм ва бошқаларнинг фалсафий, иқтисодий назариялари таъсирида шаклланган. У муросали сиёсат ва давлатнинг иқтисодиётга аралашмаслик, шунингдек, ижтимоий ислоҳотлар тарафдори бўлган. Ўзининг „Эркинлик тўғрисида“ (1859) асарида индивидуал фаолият эркинлигига аралашмаслик тамойилини илгари сурган, лекин амалий фаолият соҳасида давлатнинг таълим ва меҳнат шартномалари борасидаги ролига юқори баҳо берган. „Сиёсий иктисодни асослаш ва уларнинг ижтимоий философияга айрим илоалари“ (1848) асарида А.Смитнинг „Халқлар бойлиги“ асари ғояларини Д.Рикардо, Ж.Сей, Т.Малтус ва бошқа иқтисодчиларнинг ғояларини ҳисобга олган ҳолда баён этишга ҳаракат қилган.
Гарчи М. ўз асарини А.Смитнинг „Халқлар бойлиги“ асарининг замонавийлаштирилган кўриниши деб таъкидлаган бўлса ҳам, лекин у иқтисодиёт назариясига кўпгина оригинал ғоялар киритди, жумладан, унинг талаб ва таклиф назариясини ишлаб чиқиши энг муҳим ҳисса бўлди. Жеймс Миллнинг талаб ва таклиф омилларини нарх назариясига киритиб, неоклассик нарх назариясининг вужудга келишига йўл очиб берди[1].
Манбалар
[edit | edit source]
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |