Jump to content

Ҳу Жинтао

From Vikipediya
Ҳу Жинтао

Ху Сзинтао (1942.25.12, Анхой провинсиясининг Сзиси уезди) — Хитой давлат арбоби. Хитой КП аъзоси (1964). Пекин университетини тугатган (1965). Гансу провинсиясидаги ГЕС қурилишида меҳнат фаолиятини бошлаган. 1974-йилдан Гансу провинсиясида қурилиш бўйича партия қўмитаси котиби, 1980-йилдан партия қўмитаси раиси ўринбосари, 1982-йилдан Гансу провинсияси коммунистик ёшлар иттифоқи қўмитаси котиби, 1984-йилдан 1-котиби, 1985-йилдан Гуйчжоу провинсияси, 1988-йилдан Тибет мухтор раёни партия қўмитаси котиби. 1992-йил Хитой КП МҚ Сиёсий бюроси доимий қўмитаси ва котибият аъзоси этиб сайланган. Хитой КП МҚ ҳузуридаги Партия мактаби директори (19932002), ХХР Раиси ўринбосари (1998-2002), Хитой КП МҚ Ҳарбий кенгаши раиси ўринбосари, ХХР Марказий Ҳарбий кенгаши раиси ўринбосари (19992002), раиси (2004-йилдан). 2002-йил ноябрдан Хитой КП МҚ Бош котиби. 2003-2013-йилларда Хитой Халқ Республикаси раиси, 2004-йил сентябрдан ҳозирги кунгача Хитой Қуролли кучлари Бош қўмондони. Расмий ташриф билан 2004-йил Ўзбекистонда бўлган[1].

Мажлисда

[edit | edit source]

2022-йил 22-октябрда бўлиб ўтган Хитой Коммунистик партияси 20-қурултойи бўлиб ўтди. Унда президиумда ўтирган собиқ Хитой етакчиси Ҳу Жинтао залдан мажбуран олиб чиқиб кетилди. Видеолавҳаларга кўра, 79 ёшли Ҳу ҳайратда қолган ва дастлаб ўз жойини тарк этишни истамаган. Ҳодиса сабаблари ҳақида хабар берилмаган[2][3][4].

Ҳу Жинтао президиумда амалдаги етакчи Хи Жинпинг билан бирга ўтирган эди. Ҳу Жинтао президиумни тарк этгач, Хи га нимадир деди, у эса бунга жавобан бош ирғади. Шундан сўнг Хитойнинг собиқ раҳбари мажлис залидан олиб чиқиб кетилди[5][6].

ТАСС ахборот агентлиги хабарига кўра, қурултойнинг ёпилиш маросимида Ҳу Жинтаонинг мамлакат етакчиси ёнидаги ўрни бўш қолган[7][8].

Кейинроқ Хитойнинг „Синхуа“ ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра бу ҳолатнинг сабаби Ҳунинг бироз бетоблиги эканлиги билан изоҳлади[9][10][11].

Йиғилишда у ўзини ёмон ҳис қилган, ходимлар унинг соғлиғидан хавотирланиб, дам олиш учун зал ёнидаги хонага кузатиб қўйишган. Ҳозир у анча яхши[12].

— „Синхуа“ АА, ин

Манбалар

[edit | edit source]