Jump to content

Ҳанс Спеманн

From Vikipediya

Ҳанс Спеманн (1869.27.6, Штутгарт 1941.12.9, Фрайбург, Баден) — немис эмбриологи, экспериментал эмбриологиянинг асосчиларидан бири. Гейделберг, Мюнхен, Вюрсбург университетида ўқиган. Росток (1908—14) ва Фрейсбург (1919—37) университетида профессор Берлиндаги биология институти директори (1914—19). Илмий фаолияти сувда ва қуруқликда яшовчиларнинг экспериментал эмбриологиясига оид. Ш. изланишлари ривожланаётган эмбрион қисмларининг ўзаро боғлиқлиги, детерминация ва бошқалар жараёнларни ўрганишга замин яратди. Нобел мукофоти лауреати (1935).[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил