Jump to content

Густаф В

From Vikipediya
Густаф В
А пҳотограпҳ оф Кинг Густав В агед 80
Густаф В 1938-йилда
Бош Вазир 8-декабр 1907-йил – 29-октабр 1950-йил
Ўтмишдоши Оскар ИИ
Давомчиси Густаф ВИ Адолф
Регент
Туғилиши Осcар Густаф Адолф
16-июн 1858-йил
Дротинингҳолм Саройи, Стокголм, Швеция
Вафоти 29-октябр 1950-йил(1950-10-29)
(92 ёшда)
Дротинингҳолм Саройи, Стокголм, Швеция
Дафн этилган жой 9-ноябр 1950-йил
Турмуш ўртоғи
Виктория
(турм. 1881; ваф. 1930)
Фарзандлари
Уй Бернадот
Отаси Оскар ИИ
Онаси София
Дини эн:Чурч оф Сwеден
Густаф Внинг имзоси
Густаф В нинг монограммаси

Густав В (Оскар Густаф Адолф 1858-йил 16-июн1950-йил 29-октабр) — 1907-йилдан 1950-йилгача (вафотигача) Швеция қироли бўлган. У Швеция қироли Оскар ИИ ва Нассаулик Софиянинг тўнғич ўғли эди, (Нассаулик София Люксембург Буюк Герцоги Адолфнинг ўгай синглиси эди). 1907-йилда отаси Оскар ИИ вафотидан сўнг 42 йил давомида (то ўлимига қадар) ҳукмронлик қилган. У Швециянинг энг узоқ ҳукмронлик қилган монархлари Магнус ИВ ва Карл ХВИ Густавдан кейин учинчи ўринда туради. У, шунингдек, қироллик имтиёзларидан фойдаланган сўнгги Швеция монархи эди. 1974-йилда Швеция конституцияси қайта ишлаб чиқилиши билан ушбу имтиёзлар расман бекор қилинган. У Ўрта асрлардан бери тож кийдириш маросими бўмаган биринчи Швеция қироли бўлган ва шунинг учун ҳам ҳеч қачон қироллик тожини киймаган.

Густафнинг дастлабки ҳукмронлиги даврида Швецияда парламент бошқаруви кучайган бўлса-да, 1914-йилда Биринчи жаҳон уруши бошланиши билан либерал Бош вазир Карл Стааффни ишдан бўшатилиб, унинг ўрнига, Даг Ҳаммаршелднинг отаси Ҳжалмар Ҳаммаршелд тайинланган. Бироқ, либераллар ва социал-демократлар Стааффнинг вориси Нилс Эден бошчилигидаги депутатлар парламентда кўпчилик ўринни қўлга киритгач, Густаф Эденга янги ҳукумат тузишга рухсат берди. Бу ҳукумат монархияни де-факто барча ваколатлардан маҳрум қилган ҳолда, 1919-йилдан умумий ва тенг сайлов ҳуқуқини жорий этди. Густаф Парламент демократияси тамойилларига тўлиқ бўйинсуниб, ўз ҳукмронлигининг қолган 31 йили давомида машҳур шахс бўлиб қолди. Базан ўз таъсир доирасига ҳам эга эди. Густав В немиспараст ва анти-коммунистик позицияга эга эди, ушбу ҳолат Биринчи жаҳон уруши ва Россия фуқаролар уруши даврида ташқи унинг ўзини тутишида яққол намоён бўлди. Иккинчи Жаҳон уруши пайтида у Пер Албин Ҳанссоннинг коалицион ҳукуматини нацистлар Германиясининг моддий ва техник қўллаш бўйича сўровларини қабул қилишга ундаган ва агар бу рад этилса нацислар унинг давлатига бостириб келиши мумкинлигини таъкидлаган. Унинг бу аралашуви мунозарали ҳисобланади.

Ғайратли овчи ва спортчи бўлган Густаф 1912-йилги Олимпия ўйинларига раислик қилган ва 1897-йилдан 1907-йилгача Швеция спорт ассоциациясини бошқарган. Энг муҳими, у Швецияни («Жаноб Г.» тахаллуси остида) рақобатбардош теннисчи сифатида намоён этган ва 80-ёшигача (кўриш қобилияти ёмонлашгунигача) теннисни давом эттирган[1][2]. Унинг ўрнини ўғли Густаф ВИ Адолф эгаллаган.

Ёшлиги

[edit | edit source]
Янги турмуш қурганлар. Валиаҳд шаҳзода Густав 1881-йилда Баденлик Викторияга уйланди.
"Густав В" Андерс Зорн томонидан чизилган сурат, 1909-йил.
Валиаҳд шаҳзода сифатида Густаф В кийган Норвегия генераллик формаси.
Валиаҳд шаҳзода Густаф ва Баден маликаси Викториянинг унаштирув маросими. 1881-йил. Нордиc музейи архивидан, НМА.0051136

Шахзода 1858-йил 16-июн куни эрталаб соат ўнда шахсий шифокор Фритз Вестфелт назорати остида туғилди. У 12-феврал куни Стокголмдаги қироллик саройининг қироллик ибодатхонасида Швециялик архиепископ Гейнрих Рейтердал томонидан сувга чўмдириш орқали чўқинтирилади. Унга Оскар Густав Адолф исми қўйилади ва Швециянинг Вармланд герцоги унвонини берилади.

Бир йил о'тгач, унинг укаси шаҳзода Оскар, 1861-йилда — шаҳзода Карл ва 1865-йилда — шаҳзода Эвгений ҳам шу ерда чўқинтирилган. Оила Арвфурстенс саройида яшаган. Замонавий саройлар шаҳзода тарбиясида муҳим рол ўйнаган. Густаф ёзни отаси ихтиёрида бўлган Софиэро қасрида ўтказарди. Дастлабки йилларда шаҳзода заиф бўлган, деб ҳисоблашарди. танаси, шунинг учун у 1871-йил 10-майда уни танасини электр билан даволаш амалиёти ўтказилди. У катта бўлгач, баланд бўйли ва нозик қоматли бўлади.

Густаф В Стокголм округидаги Экерö шаҳридаги Дроттнингҳолм саройида шаҳзода Оскар ва Нассау маликаси Софиянинг хонадонида туғилган. Туғилганда Густаф Вäрмланд герцоглиги ташкил қилинди. 1872-йилда отаси тахтга ўтиргач, Густаф Швеция ва Норвегиянинг валиаҳд шаҳзодасига айланди. 1907-йил 8-декабрда у отасининг ўрнига Швеция тахтига ўтирди.

1881-йил 20-сентабрда у Германиянинг Карлсруэ шаҳрида Баден маликаси Викторияга уйланди.

Давлат арбоби

[edit | edit source]

Густаф В тахтга ўтирганида, фақат қоғоздагина автократ эди. 1809-йилги Ҳукумат ҳужжатида қирол ҳам давлат бошлиғи, ҳам ҳукумат бошлиғи қилиб белгилаган ва фақат вазирлар унинг олдида жавобгар бўлган. Бироқ, унинг отаси 1905-йилда парламентда кўпчилик томонидан сайланган ҳукуматни тан олишга мажбур бўлди. Ўшандан бери бош вазирлар ўз лавозимларида қолишлари учун де-факто Риксдаг депутатларининг ишончига эга бўлишлари керак эди.

1910-йилда Густав В ўз ҳукмронлигининг илк йилларида қотил Ёҳан Алфред Андерни авф этишдан бош тортади, у Швецияда қатл этилган охирги шахс бўлган.

Аввалига Густав В парламент бошқарувини қабул қилишга тайёрдек туюлди. 1911-йилда либераллар катта ғалаба қозонганидан сўнг, Густаф либераллар лидери Карл Стаффни Бош вазир этиб тайинлади. Бироқ, Биринчи жаҳон уруши арафасида элиталар Стааффнинг мудофаа сиёсатига қарши чиқишди. 1914-йил февралда қирол саройига деҳқонларнинг катта оломони йиғилиб, мамлакат мудофаасини кучайтиришни талаб қилди. Густаф ўзининг «Ҳовли нутқи» деб номланган жавобида мамлакат мудофаасини мустаҳкамлашга ваъда берди. Аслида ушбу нутқ матни тадқиқотчи Свен Хедин томонидан ёзилган эди. Стафф бундан ғазабланиб, Густафга парламент бошқаруви қиролни партизанча сиёсатдан узоқлашишни талаб қилишини айтади. Бундан ташқари, Стафф қирол ўз нутқини айтишдан олдин у билан маслаҳатлашмаганидан ғазабланди. Бироқ, Густаф “швед халқи билан эркин мулоқот қилиш” ҳуқуқига ҳали ҳам эга эканлигини айтди. Стаафф ҳукумати ўз норозилигини кўрсатиб истеъфога чиқди ва Густаф унинг ўрнига Халмар Ҳаммаршелд (Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бўлажак Бош котиби Даг Ҳаммаршелднинг отаси) бошчилигидаги ҳукуматини тайинлади.

Ваколатларни чекланиши

[edit | edit source]
Густаф 1907-йилгача валиахд шахзода сифатида тож кийган, лекин кейинчалкк тиж кийишдан воз кечади. 1893-йил.
Густав В 1932-йил 8-декабрда тахтга ўтирганининг 25 йиллиги муносабати билан тасвирланган сурати.
Вақт ўтиши билан Густав В социал-демократик партия раҳбари Ҳжалмар Брантингнинг ишончини қозонди. Иккиси ҳам Бескоwска мактабида синфдош бўлишган.

1917-йилги сайловлар либераллар ва социал-демократларга катта ғалаба келтирди. Шунга қарамай, Густаф дастлаб Ёхан Виден бошчилигидаги консерватив ҳукуматни тайинлашга ҳаракат қилди. Бироқ, Виден коалиция ташкил қилиш учун етарли даражада қўллаб-қувватловга эриша олмади. Густаф бундан буёғига ҳукуматни ўзи танлаган ҳолда тайинлай олмаслиги ва парламент иродасига қарши ҳукуматни ушлаб туролмаслиги маълум бо'лди. Либераллар етакчисини бош вазир этиб тайинлашдан бошқа чораси қолмаган ҳолда, у Стааффнинг вориси Либерал-социал-демократик коалицион либераллар етакчиси Нилс Эден бошчилигидаги ҳукуматни тайинлади. Эден ҳукумати қиролнинг сиёсий ваколатларининг кўп қисмини ўз зиммасига олди ва ко'плаб ислоҳотларни амалга оширди, хусусан, 1918–1919-йилларда тўлақонли (эркак ва аёл) умумий сайлов ҳуқуқи институтини жорий қилди. Густаф ҳали ҳам вазирларни расмий равишда тайинлаган бўлса-да, шу билан улар парламент ишончини қозониши керак эди. Эндиликда у вазирларнинг маслаҳатига кўра ҳаракат қилиши керак эди. Ҳукумат ҳужжатидаги “фақат қиролгина давлатни бошқаради” деган қоида ўзгармаган бўлса-да, эндиликда қирол ўз ваколатларини вазирлар орқали амалга ошириши шарт эди. Шундай қилиб, вазирлар ҳақиқий бошқарувни амалга ошира бошладилар. Вазирлар Риксдаг олдида қонуний жавобгар бўлган бўлса-да, ҳукумат ҳужжатига кўра энди улар Риксдаг олдида сиёсий жиҳатдан ҳам жавобгар бўлдилар. Густаф ўзининг қисқартирилган ролини қабул қилишдан бошаа чораси қолмади ва умрининг охиригача ваколати чекланган конституциявий монарх сифатида ҳукмронлик қилди. Швецияда парламентаризм амалда ҳақиқатга айланди, гарчи у 1974-йилга қадар расмийлаштирилмаган бўлса ҳам, ҳукуматнинг янги воситаси монархияни ҳатто номинал сиёсий ҳокимиятдан ҳам маҳрум қилганда.

Биринчи жаҳон уруши даврида Густав В немисларга ҳайриҳох бўлган деб ҳисобланган. Унинг уруш даврида ушбу сиёсий позициясида бўлишига унинг рафиқаси катта таъсир кўрсатган. Чунки унинг ҳотини Виктория немис ерларини ўз ватани деб билиб, улар билан мустаҳкам алоқадорлигини ҳис қилган. 1914-йил 18-декабрда Густаф Скандинавиянинг бошқа икки қироллари билан ҳамфикрлигини намойиш қилиш учун Малмёда бўлиб ўтган учрашувга ҳомийлик қилди. Бундан асосий мақсади Швецияни Германия томонида туриб урушга тортишни хоҳлаётгани ҳақидаги шубҳа-гумонларни йўқотиш эди[3].

Сиёсий ҳокимиятдан самарали равишда маҳрум қилинган бўлса-да, Густаф баъзи бир таъсир кучига эга эди. Масалан, 1938-йилда у Германиянинг Швециядаги элчисини шахсан чақириб, агар Гитлер Судетни беришдан бош тортгани учун Чехословакияга ҳужум қилса, бу жаҳон урушига сабаб бўлишини ва Германия деярли йўқотишини айтди[4]. Қолаверса, унинг узоқ ҳукмронлиги халқ бирлигининг рамзи сифатида унга катта маънавий ҳокимият берди.

Нацизларга ҳайриҳохлиги

[edit | edit source]
Шахзода Густав Адолф, Геринг Герман ва Қирол Густаф В. Берлин, 1939-йил феврал.

Қирол ҳам, унинг набираси шаҳзода Густав Адолф ҳам Иккинчи жаҳон урушидан олдин нацистлар раҳбарлари билан дипломатик мақсадларда мулоқот қилишган. Тарихчи Ёрген Вейбуллнинг сўзларига кўра, Густав В Берлинга ташрифи чоғида Гитлерни яҳудийларни таъқиб қилишни бироз юмшатишга ишонтиришга ҳаракат қилган. У, шунингдек, Венгрия раҳбарига "инсоният номидан" ўз яҳудийларини қутқариш ҳақида мурожаат ҳам қилгани таъкидланган.

1941-йил июн ойида фашистлар Германияси Совет Иттифоқига бостириб кирганида, Густав В Гитлерга "болшевик зараркунандалари"га қарши курашгани учун миннатдорчилик билдирган ва "эришилган ғалабалар" билан табриклаш учун ўзининг шахсий мактубини ёзишга ҳаракат қилади[5]. Унга Бош вазир Пер Албин Ханссон уни бу фикридан қайтаради[6].

Уруш пайтида Густав швед фашистлари раҳбари Свен Олов Линдҳолмни Стокголм саройига таклиф қилди. Швеция қиролининг Линдҳолм ҳаракатида дўстлари бор эди[7][8][9].

1941-йил ёзги инқироз

[edit | edit source]

Бош вазир Ханссоннинг со'зларига ко'ра, 1941-йил июн ойида ёз ўртасидаги инқироз пайтида қирол у билан бўлиб ўтган шахсий суҳбатда, агар ҳукумат Германиянинг Энгелбрехт деб аталадиган жанговар пиёда дивизиясини Норвегия жанубидан Швеция ҳудуди орқали Финландия шимолига ўтказиш тўғрисидаги илтимосини маъқулламаса, тахтдан воз кечиш билан таҳдид қилади. Ушбу даъвонинг ҳақиқатда ҳам содир бўлганлиги номаълум ва қиролнинг нияти, агар у ҳақиқатан ҳам бу таҳдидни амалга оширган бўлса, баъзида унинг Германия билан зиддиятдан қочиш истаги бўлганлиги билан изоҳланади. Ушбу воқеа швед тарихчиларининг диққат эътиборини тортди ва мидсоммаркрисен инқирози номи билан танилган.

Қиролнинг ушбу ҳаракатини тасдиқловчи далиллар, уруш охирида қўлга киритилган Германия ташқи сиёсати ҳужжатларида ҳам мавжуд. 1941-йил 25-июнда Стокголмдаги немис вазири Берлинга "Ўта шошилинч ва ўта махфий" хабар юборди, унда қирол унга немис қўшинларининг транзитига рухсат берилиши ҳақида хабар берганлигини айтди. У шундай қўшимча қилди:

Қиролнинг сўзлари у ҳис қилган қувончли туйғуни ифода этди. У ташвишли кунларни бошдан кечирди ва бу масалада шахсий ёрдамини кўрсатишда давом этди. У ўзининг тахтдан воз кечиши ҳақида айтишгача боришни мумкинлигини айтди, деб қўшимча қилди махфий тарзда

Урушдан сўнг

[edit | edit source]
Густаф В гуллар дастасини бераётган қизалоқ. 1937-йил.

Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Совет Иттифоқи ва Ғарбий иттифоқчилар Швециядан фашистлар Германияси учун жанг қилган ва Швецияга қочган аскарларини экстрадиция қилишни талаб қилдилар ва коалиция ҳукумати бунга рози бўлди. Қирол Густаф сўнгги бор ташқи сиёсатнинг қизғин муаммосига аралашади. У Сталинга экстрадицияни кутишни сўради, аммо Сталин қиролнинг мурожаатини рад этди. Кейинчалик ҳам «балт-экстрадиция» қилиш деб аталмиш амалиётни амалга ошириш тўғри бўлганми, деган савол муҳокамаларга сабаб ган.[10]

1946-йилда қиролнинг ҳайдовчиси у билан бирга машинада зовурга тушиб кетади, шундан сўнг ушбу эгри чизиқ «Қиролнинг эгри чизиғи» деб номлана бошлади.

Ёши ошгани сайин қирол Густав ҳар баҳорда Ницсадаги Ривиэра соҳилида қолишни бошлади. 1948-йилда у 90 ёшга тўлди ва ушбу маросим кенг миқёсда нишонланди, лекин унинг кучи қолмаган эди. 1948-йилда Нобел мукофоти топширилишида ва 1950-йилда Риксдагнинг тантанали очилишида унинг ўрнига валиаҳд шаҳзода боришга мажбур бўлди. Қирол ҳар доим жамоат вазифаларини бажаришга ҳаракат қилган ва 1950-йил 27-октабрда ўзининг сўнгги ҳукумат кенгашига раҳбарлик қилган. Ўзининг сўнгги йилларида қирол трахеянинг такрорий катараси билан боғлиқ муаммоларга дуч келди[11].

Шахсий ҳаёти

[edit | edit source]

Густав В озғин ва ўзининг баланд бўйи билан машҳур эди. У ўсмирлик йилларида пенс -нез кўзойнак тақиб юрган ва ўткир мўйловли эди. Густаф В «жаноб Г.» тахаллуси остида пайдо бўлган садоқатли теннисчи эди. Ўйинчи ва спорт промоутери сифатида у 1980-йилда Халқаро теннис шон-шараф залига сайланган. Қирол 1876-йилда Британияга ташрифи чоғида бу спорт турини ўрганган ва ватанига қайтгач, Швециянинг биринчи теннис клубига асос солган. 1936-йилда эса Қирол клубига асос солган. Ўзининг ҳукмронлиги даврида Густаф кўпинча Ривиэрада теннис ўйнарди.

Вафоти

[edit | edit source]
Валиаҳд шаҳзода Карл Густав қиролича Луиза (чапда) ва малика Сибилла билан Густав В нинг дафн маросимида.

1950-йил 29-октабр куни эрталаб қирол Густаф вафот этди ва маршал Биргер Экеберг соат 09:03 Дроттнингҳолм қалъасидан туриб бу ҳақда эълон қилди:

Швеция, Готеборг ва Вендес қироли олий ҳазратлари қирол Густав В бугун, 1950-йил 29-октабрда соат эрталабки 08:35 да ўзининг 92 ёшида ва ҳукумронлигининг 43-йилида Дроттнингҳолмс Слоттда тинч ва осойишта вафот этди. Подшоҳнинг қайғуси юрт узра чуқур кириб боради, юрт отасининг мардонаворлиги, донишмандлиги ва жонли масъулият туйғуси билан ажралиб турадиган марҳумнинг қилган ишларига илиқ ва самимий миннатдорчилик билдирамиз.

Қиролликда душанба ва кейинги кунларда соат 12:00-12:30 мамлакат черковлари узра қўнғироқлар бонг урди. Ўлим тўғрисидаги гувоҳномадаги маълумотларга кўра, ўлим сабаби "бронхоэктазли сурункали трахея катараси ва қон айланиш тизимидаги ёшга боғлиқ ўзгаришлар" бўлган.

Ўлим сезилмас тарзда келди ва қирол оғриқларсиз ухлаб қолди

— шифокор Ҳжалмар Кассерман., ин

Свенска Дагбладет миллий қайғу туйғусини ифодалаб Эрик Ахел Карлфелдтнинг шундай сўзлари келтириб ўтган:

"гуллаб-яшнаган қироллик ўз хўжайинини ва отасини йўқотди.[12]

Густаф В нинг Риддарҳолм черковида дафн этилган со'нгги швед қироли ҳисобланади. Унинг саркофаги тепасида унинг ўлимидан 20 йил аввал вафот этган қиролича Викториянинг хоки қўйилганди.

9-ноябр куни Риддарҳолм черковида дафн маросими бўлиб ўтди. Қирол Густав Бернадот қабри ибодатхонасида дафн қилинган охирги шахс бўлиб қолди. Тахтда деярли 43 йил ўтирган Густав В Швеция тарихидаги энг узоқ ҳукмронлик қилган учинчи монархга айланди.

У ҳақидаги фикрлар

[edit | edit source]

Оила аъзолари ва республикачи Эрнст Вигфорсс қирол Густавни қуйидагича тасвирлайди[13]. У оддий, қатъиятли, адолатли ва ҳалол шахс бўлиб, ўзининг ҳаракатлантирувчи куч сифатидаги мерос бўлган бурчи билан ўз лавозимини обрў-эътиборсиз, ўз мавқеини ҳеч қачон унутмаган ҳолда бажарган. Шахсий шахс сифатида у "ёш болалар каби ҳазиллашиб" ўйнаши ва бўш вақтини қулайроқ тарзда бирга бўлиши мумкин бўлган бахтли одамлар билан ўтказар эди[14]. Густаф В Керен Кажемет ташкилоти орқали Исроилда унинг номи билан аталган ўрмонга эга бўлди.

Фарзандлари

[edit | edit source]
Исми Туғилган Ўлими Қайдлар
Густа ВИ 11-ноябр 1882-йил 15-сентабр 1973-йил Уйланган 1) Коннотлик малика Маргарет (1882–1920) уйланган, фарзандли (тўрт ўғил, бир қиз), 2) Леди Луиза Моунтбаттен (1889–1965) уйланган, фарзанди (қизи ўлик туғилган)
шахзода Вилгелм 17-июн 1884-йил 5-июн 1965-йил Россия герсогиняси Мария Павловна (1890–1958) га уйланган, фарзанди бор.
шахзода Эрик 20-апрел 1889-йил 20-сентабр 1918-йил Испанча гриппдан вафот этган. Фарзандлари йўқ

Швециялик ёзувчи Андерс Лундебек (1900–1976) гўёки қирол Густав В нинг никоҳсиз ўғли бо'лган, бу даъво Лундебекнинг ўзи томонидан айтилган ва маълум даражада мавжуд фактлар билан тасдиқланган.[15][16]

Унвонлари

[edit | edit source]

Миллий унвонлари[17]

[edit | edit source]
  • «Серафим» рицари ва қўмондони, 1858-йил 16-июн
  • Чарлз ХИИИ ордени рицарлари, 1858-йил 16-июн
  • Қиличли катта хоч қўмондони, 1858-йил 16-июн
  • Қутб юлдузининг катта хоч қўмондони, 1858-йил 16-июн
  • Васа орденининг катта Хоч қўмондони, 1886-йил 12-июл[18]
  • Авлиё Иоган ордени фахрий аʻзоси

Хорижий ҳарбий унвонлар[19]

[edit | edit source]
  • Дания Дания қироллик армияси генерали, 1909-йил;
  • Россия империяси Император Россия денгиз флоти адмирали, 1909-йил;
  • Бирлашган Қироллик Қироллик денгиз флотининг фахрий адмирали, 1908-йил 3-ноябр[20];
  • Германия империяси Немис императорлик армияси генерали, 1909-йил;
  • Германия империяси Германия Император денгиз флоти адмирали, 1909-йил;
  • Испания Испания денгиз флотида адмирал, 1928-йил;
  • Германия империяси "Кöнигин Элизабет" 3-ҳаёт Гренадиэр полкининг фахрий қўмондони, 1909-йил.

Герб

[edit | edit source]

Вермланд герцоги бўлгач у Вермланд гербини соҳиби бўлди. Тахтга ўтиргач Швеция гербига эга бўлди.

Манбалар

[edit | edit source]
  1. „Густаф В“ (св). НЕ Натионаленcйклопедин АБ. Қаралди: 26-апрел 2021-йил.
  2. „Ҳаижбяффäрен“ (св). НЕ Натионаленcйклопедин АБ. Қаралди: 26-апрел 2021-йил.
  3. „Кин Густав В'с Но Нази Сймпатҳизер“. Реал Cлеар Ҳисторй (7-декабр 2020-йил). Қаралди: 26-апрел 2021-йил.
  4. Wиллиам Ширер, Тҳе Рисе анд Фалл оф тҳе Тҳирд Реич (Тоучстоне Эдитион) (Неw Ёрк: Симон & Счустер, 1990)
  5. Дагенс Нйҳетер 070729 „Чурчилл фиcк вредесутбротт öвер свенске кунгенс свек“ (св). Дебатт (29-июл 2007-йил). 30-сентабр 2007-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-июл 2007-йил.
  6. „Кинг Густав В оф Сwеден: Нази Сймпатҳисер?“. РоялтйРоберт Блоггер анд Wритер (15-июн 2020-йил). Қаралди: 26-апрел 2021-йил.
  7. „Карактäрсморд пå дöда свенскар“ (св). Свенска Дагбладет (18-сентабр 2002-йил). Қаралди: 26-апрел 2021-йил.
  8. Густаф В оч андра Вäрлдскригет. Cарлссон, Эрик. 2007. ИСБН 9789185057887
  9. Оператион Норрскен: Ом Стаси оч Свериге ундер калла кригет, ав Чристопҳ Андерссон
  10. http://www.ne.se/baltutl%C3%A4mningen
  11. Свенска Дагбладец åрсбок, åргåнгарна 1946-1950
  12. 100 åр мед Свенска Дагбладет 1884–1984. Этт секел спеглат и тиднингссидор, ред. Ларс Лагерстедт, Свенска Дагбладец Фöрлагс АБ Стоcкҳолм 1984, сид. 30 октобер 1950
  13. Принс Wилҳелм оч Леннарт Бернадотте, Кунгабокен, утгивен ав Барненс Дагследарес Фöренинг тилл фöрмåн фöр Сверигес барн, трйcкт и Стоcкҳолм 1943, с. 1–6; Эрнст Wигфорсс, Миннен ИИИ, с. 170–177
  14. Принс Wилҳелм оч Леннарт Бернадотте, Кунгабокен, с. 4
  15. Артиcле 2009-10-02 Ом твå утебливна Нобелприс бй Иво Ҳолмқвист ин Дихикон (спонсоред бй тҳе эн:Сwедиш Арц Cоунcил)
  16. Сир Густаф вон Платен ин Баком ден гйллене фасаден эн:Бонниэрс ИСБН 91-0-058048-1 п 35
  17. Сверигес стацкалендер (швед), 1905, 438-бет, қаралди: 2018-01-06 — рунеберг.орг
  18. Сверигес стацкалендер (швед), 1905, 525-бет, қаралди: 2018-01-06 — рунеберг.орг
  19. Алманач де Готҳа (Френч). Жустус Пертҳс Публишерс, 1-январ 1909-йил. Қаралди: 5-январ 2022-йил. 
  20. „Супплемент 28192 ин тҳе Лондон Газетте“. Тҳе Газетте. Қаралди: 5-январ 2022-йил.