Гори
Appearance
Гори грузинча: გორი | |
---|---|
Шаҳар | |
41°58′37″Н 44°06′09″Э / 41.97694°Н 44.10250°Э | |
Мамлакат | Грузия |
Вилоят | Шида-Картли |
Мунисипалитет | Гори мунисипалитети |
Майдон | 16.85 км2 (6.51 кв ми) |
Маркази баландлиги | 588 м |
Аҳолиси (2014) |
48 143[1] |
Вақт минтақаси | УТC+4 |
|
Гори (грузинча: გორი) — Грузиядаги энг қадимги шаҳарлардан, Катта Лиахви ва Кура дарёларининг қўшилиш жойида, 588 м баландликда. Тбилисидан 76 км. Темир йўл тугуни. Аҳолиси 48 143 кишидан зиёд (2014). Ип газлама комбинати, приборсозлик, шпалларга чиришдан сақлайдиган модда сингдирадиган заводлар, мева ва сабзавот консервалаш, вино заводлари, гўшт комбинати, иқтисодиёт институти, тарих-этнография музейи, Иосиф Сталиннинг уй-музейи бор. Солномаларда 7-аср бошларидан тилга олинган. Гориссихе ўрта аср қалъаси ҳаробалари сақланган. Гори атрофида Горижвари балнеология курорти бор. 1260-йил декабрда Горида грузинлар билан мўғуллар ўртасида катта жанг бўлган.
Адабиётлар
[edit | edit source]- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ „მოსახლეობის საყოველთაო აღწერა 2014“. საქართველოს სტატისტიკის ეროვნული სამსახური (ნოემბერი 2014). Қаралди: 26 ივლისი 2016.
Ҳаволалар
[edit | edit source]Викиомборда Гори ҳақида туркум мавжуд |