Jump to content

Геоморфология

From Vikipediya

Геоморфология (гео..., юн. морпҳе — шакл ва ...логия) — ер юзасининг релефи ҳақидаги фан. Геоморфология қуруқлик ҳамда океан ва денгизлар тубининг ташқи қиёфасини, келиб чиқиши, ёши тари-хий тараққиёти, ҳозирги динамикаси ва тарқалиши қонуниятларини ўрганади. Ҳоз. геологик даврдаги релефни Г. ер юзасининг ўтмишдаги тараққиётининг якуни сифатида ўрганади.

Ер юзаси бир томондан Ер пўстини ва иккинчи томондан гидросфера ҳамда атмосферани бир-биридан ажратиб турадиган чегарадир. Ер юзасига бир вақтнинг ўзида релефни пайдо қилувчи эндоген жараёнлар ва экзоген жараёнлар таъсир этади. Оғирлик кучининг бевосита таъсири остида содир бўладиган гравитация жараёнлари ҳам релеф ҳосил қилиш аҳамиятига эгадир. Ер—Қуёш—Ой системасининг ўзаро тортишиш кучи ҳам ер релефи га катта таъсир кўрсатади (денгиз ва океан сувларининг , Ер пўстининг кўтарилиб-пасайиб туриши). Кишилик жамиятининг фаолияти ер релефининг ўзгаришида катта омил ҳисобланади.

Г.нинг асосий принсипларидан бири шуки, релеф географик компонентлардан бири сифатида бошқа компонентлар ва географик шароит билан бевосита боғлиқ ҳолда ўрганилади. Релъефга бошқа омиллар таъсир этибгина қолмай, релефнинг ўзи ҳам уларга таъсир кўрсатади ва улар оркали ўзига ҳам таъсир этади. Литосфера, атмосфера, гидросфера ва биосфералгф ўртасидаги ўзаро мураккаб алоқа Г.нинг Ер ҳақида фанлар системасида тутган ўрнини белгилаб беради. Геолдан олинган маълумотлар ва методлардан релефнинг урганилаётган жойдаги геологик тузилиши ва тараққиётига боғлиқ эканлигини аниқдашда фойдаланилади.

Табиий геогр., иқлимшунослик, гидрология, океанология, тупроқшунослик, геоботаника берган маълумотлар релефнинг табиий-географик шароит ва айрим табиий компонентларга боглиц эканлигини аниқлаш учун зарур; геофизика берган маълумотлар эса релеф тараққиёти жараёнининг табиий моҳияти ва Ернинг қаттиқ, суюқ, газ ҳолатидаги қобиқлари билан ўзаро муносабатини ўрганиш учун керак.

Г. бир қанча тармоқларга бўлинади; у мумий Г.—релефнинг шаклланиши ҳақидаги жуда кенг масалаларни ўрганади;хусусий Г.— релефни бир ёки бир неча алоҳида геоморфологик кўрсаткичлар бўйича тадқиқ этади; регионал Г. — ер юзаси алоҳида ҳудудий қисмларининг конкрет релефини ўрганади; ер релефининг регионал жиҳатдан муҳим хусусиятлари сайёравий Г. томонидан ўрганилади. Г.нинг алоҳида тармоғи — палеогеоморфология ўтмиш геологик даврларнинг (кўпинча кўмилиб ётган) релефини ўрганади ва узок, геологик даврларда ер юзасининг қандай бўлганини аниқлайди. Хўжаликка тегишли масалаларни ҳал қилишда ишлатиладиган геоморфологик тадқиқотлар якунларининг назарий асослари амалий Г. томонидан ишлаб чиқилади.

Умумий Г. бир қанча бўлимларни ўз ичига олади. Улардан энг йириклари: материкларнинг ер юзаси релефини ўрганадиган қуруқли к Г.си ва денгиз ҳамда океан туби релефини ўрганадиган денгиз Г.си.

Кўпгина назарий масалалар математик тадқиқотлар методи ёрдамида ҳал қилинади. Г.нинг асосий иш методи дала экспедициялари тадқиқотлари, геоморфологик съёмка ёрдамида махсус геоморфологик ҳариталар тузишдан иборатдир. Экспедицион тадқиқотлар билан бирга стационар ва экспериментал асосда ҳам геоморфологик жараёнлар устида тадқиқотлар ўтказилади. Дала ишлари ҳаритаграфия ва геодезия методлари, аэрометод, геофизика ва б. инструмента™ кузатиш методлари асосида олиб борилади. Чунончи, денгиз тубини геоморфологик тадқиқ қилишда навигация аппаратураси, эхолот, сейсмозонд ва б. асбоблардан фойдаланилади.

Г. маълумотларидан фойдали казилма конларини қидириш (қидириш Г.си), саноат, гидроэнергетика иншоотлари, автомобил ва темир йўл, денгиз портларини лойиҳалашда (муҳандислик Г.си), майдондан хўжаликда ва қишлоқ хўжалигида фойдаланиш, тупроқ эрозиясига қарши кураш тадбирларини ишлаб чикишда фойдаланилади. Геоморфологик тадқиқотларнинг натижалари геологик, географик тадқиқотларга асос бўлиб хизмат қилади.

Г. мустақил фан сифатида 19-аср охири ва 20-аср бошларида шаклланди. Чет эл олимларидан биринчилардан бўлиб Г.нинг назарий, методологик ва амалий асосларини У. М.Дейвис (Америка Г. мактабининг етакчиси) билан В. Пенк (Европа Г. мактабининг етакчиси) яратди. Улар релеф тараққиётининг асосий йўналишларини организмлар тадрижийлик назариясига татбиқан илмий жиҳатдан тавсифлади. Натижада Г. Ер ҳақидаги фанлар орасидан мустаҳкам ўрин олди. Россияда Г.га П. А. Кропоткин, В. В. Докучаев, И. В. Мушкетов, И. С. Шчукин, Я. С. Эделштейн, К. К. Марков ва б. асос солди. Туркистон ҳудудларини геоморфологик ўрганишда ва Г.нинг назарий консепсияларини ишлаб чиқишда 20-асрнинг ўрталари ва 2-ярмида бирмунча ютуқларга эришилди. Бу даврда геоморфолог олимлар геоморфологик сатҳлар, геотектура, Ернинг морфоструктураси ва морфоскулптураси, морфологик комплекслар, геоморфологик сикллар ҳақида илмий фикрларни ривожлантирдилар. Ер пўсти ва мантиясининг таркиби ҳақидаги янги маълумотлар асосида ер релефи ва Дунё океани туби релефининг келиб чиқиши ва ривожланиши ҳақида янги консепсиялар яратилмоқда. Релефни таснифлаш, флювиал, карст, музлик, тўнг ер, эол релефларнинг шаклланиши, қирғоқлар морфологияси масалаларини ишлаб чиқишда катта ютуқларга эришилди. 1990-й.ларда регионал геоморфологик тадқиқот килишда салмоқли ишлар қилинди. Геоморфологик ҳариталарни тузиш методикаси ишлаб чиқилмоқда. Тадқиқот қилишнинг ҳаритаграфик методи, аэрометод, геодезик ва геофизик методлар, стационар ва экспериментал тадқиқот методлари такомиллаштирилмоқда. Релеф геометрияси, кинематика ва динамикаси масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда. Г.нинг ривожланишига ўзбекистонлик олимлардан Ғ. О. Мавлонов, М. М. Маматқулов, О. Ю. Пославская, А. А. Абдужабборов, Н. А. Когай, Г. Ф. Тетюхин ва б. ҳам салмокли ҳисса қўшдилар.

Халқаро миқёсда Г. ишларини координациялаш Халқаро география иттифоқининг комиссия ва ёрдамчи комиссиялари томонидан амалга оширилади (амалий Г., геоморфологик ҳаритаграфиялаш методикаси ва б. бўиича). Ўзбекистонда геоморфологларнинг ишлари ва Г. масалалари Ўзбекистан ФА Сейсмология институти қошидаги География бўлими томонидан координацияланади ва География жамиятининг съездларида муҳокама қилинади.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  • Кинг Л., Морфология земли. Изучение и синтез сведений о релефе Земли, |пер. с анг .1, М., 1967; Леонтев О. К., Ринатов Г. И ., Обшая геоморфология, М., 1988; Соатов А. А., Шерматов М . Ш ., Даре водийлари ва террасалари, Т., 1972.

Абдурасул Соатов.