Ғози стадиони
Афғонистон миллий футбол стадиони | |
2013-йилда стадионнинг тепадан кўриниши | |
Тўлиқ номи | Гҳази Стадиум |
---|---|
Манзили | 16-округ, Кобул, Афғонистон |
Координаталари | 34°31′07″Н 69°11′38″Э / 34.51861°Н 69.19389°Э |
Сиғими | 25,000[1] |
Чим тури | Сунъий чим |
Конструксия | |
Қурилган | 1923 |
Очилган | 1923 |
Янгиланган | 2011 |
Ижарачилар | |
Афғонистон миллий футбол терма жамоаси Афғонистон аёллар терма жамоаси Футбол бўйича Афғонистон чемпионати (селеcтед cлубс) Кобул Премер-лигаси Аёллар Кобул лигаси |
Ғози стадиони (пуштуча: غازي لوبغالی; форсча: ورزشگاه غازى) Афғонистоннинг шарқий Кобул шаҳрида жойлашган кўп мақсадли стадион бўлиб. Стадионда асосан футбол ўйинлари учун фойдаланилади[2]. Стадиони номи баъзан Афғонистон футбол федерацияси стадиони каби бошқа номлар билан ҳам аталади. Стадион 1923-йилда учинчи инглиз-афғон урушида афғон ғалабаси туфайли ва 1919-йилги инглиз-афғон шартномасидан сўнг ўз халқи мустақилликка эришгани учун Ғози (Қаҳрамон) сифатида эътироф этилган подшоҳ Омонуллахон даврида қурилган. Стадионга ўриндиқлар ўрнатилгач, бугунги кунда 25 000 кишини сиғдира олади.
Ғози стадионида 2011-йилда табиий майсаси олиб ташланди ва қайта таъмирлаш ишлари бошланди Унинг ўрнига янги тупроқ ва тепасига сунъий чим ўрнатилгандан сўнг бир қатор таъмирлаш ишлари амалга оширилган.
Воқеалар
[edit | edit source]Ғози стадионида ўтказилган биринчи халқаро ўйин 1941-йил 1-январда Афғонистон ва Эрон ўртасидаги футбол ўйини бўлиб, ўйинда ҳеч бир жамоа гол ура олмади. 1963-йилда америкалик мусиқачи Дюк Эллингтон АҚШ Давлат департаменти ҳомийлигида гастрол сафари доирасида шу ерда концерт берган[3].
1990-йилларнинг охирларида стадион Толибон ҳукумати томонидан оммавий қатл қилиш жойи сифатида ишлатилган.
Стадион ҳозирда асосан мамлакатнинг турли вилоятлари жамоалари ўртасидаги футбол ўйинлари ҳамда халқаро ўйинлар учун фойдаланилади.
"Кобулнинг боксчи қизлари" филмида қайд этилганидек, стадионда бокс бўйича мамлакат миллий терма жамоаси учун ҳам машғулотлар базаси сифатида ҳизмат қилади[4].
Янгилаш
[edit | edit source]2011-йил 15-декабр куни Афғонистон Миллий Олимпия қўмитаси Кобулда қайта янги таъмирланган Ғозий стадионининг очилишини нишонлади. Афғонистон Олимпия қўмитаси мезбонлик қилган тадбирда АҚШ элчиси Раян Крокер, Афғонистон Олимпия ўйинлари президенти генерал-лейтенант Муҳаммад Зоҳир Агбар ва Афғонистондаги Халқаро хавфсизлик кучлари қўмондони генерал Жоҳн Р. Аллен иштирок этди[5].
Шунингдек, 5000 га яқин томошабинни қамраб олган тадбирда спортчиларнинг трекдаги паради, очилиш сўзлари, лентани кесиш ва эркаклар ва аёллар футбол жамоалари иштирокида иккита қисқартирилган футбол учрашуви бўлиб ўтди. Янгиланган ўйин майдони ФИФА томонидан сертификатланган бўлиб, келажакдаги ўйинлар халқаро миқёсда рухсат этилади.
Яна қаранг
[edit | edit source]- Афғонистон футбол федерацияси стадиони 2012-йилда очилган ва сиғими 5000 кишига мўлжалланган.
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ Жеонг, Май „Афгҳанистан Унитед“. Роадс & Кингдомс (2013-йил 15-октябр). Қаралди: 2019-йил 19-октябр.
- ↑ „Афгҳан Премиэр Леагуэ“. АПЛ.
- ↑ Wҳитлоcк, Мониcа (20 Септембер 2013), Wҳен Дуке Эллингтон плаед Кабул, ББC
- ↑ Влессинг, Этан. „НФБ'с 'Тҳе Бохинг Гирлс оф Кабул' Аcқуиред бй Ин Деманд“. Тҳе Ҳоллйwоод Репортер (2012-йил 30-апрел). Қаралди: 2013-йил 17-январ.
- ↑ Нуcелли, Ниcоле. „Афгҳанистан'с Гҳази Стадиум Энжойс Ренаиссанcе“. Блог. У.С. Департмент оф Стате (2011-йил 28-декабр). 2012-йил 19-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 19-октябр.
Ҳаволалар
[edit | edit source]- Кашяп. „5 фоотбалл стадиумс ароунд тҳе wорлд румоуред то бе ҳаунтед: #2 Гҳази Стадиум - Кабул“. Спорцкеэда. 2014-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 11-ноябр.