Jump to content

Фуқаролик

From Vikipediya

Фуқаролик жисмоний шахснинг маълум бир давлат билан ҳуқуқий боғланишидир[1]. Фуқароликка эга шахс фуқаро, дейилади. Бу боғланиш фуқаронинг тегишли давлатга нисбатан бўлган ҳуқуқ ва бурчлари ҳамда унинг ўша давлат томонидан ҳимоя қилинишида намоён бўлади. Ўзбекистон Конституциясининг 22-моддасига кўра бутун Ўзбекистон ҳудудида ягона фуқаролик ўрнатилади (Қорақалпоғистон фуқароси айни вақтда Ўзбекистон фуқароси ҳамдир)[2].

Фуқаролик – шахснинг муайян давлат билан доимий сиёсийҳуқукий алоқаси; бу алоқа шахс ва давлатнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларида ифодаланади. Шахс Ф.ка эга бўлгач, давлат унинг ҳамма ҳуқуқ ва эркинликларини эътироф этади, уларнинг амалга ошишини таъминлаш чораларини кўради. Фуқароларнинг манфаатларини давлат, фуқаролар бошқа мамлакатлар ҳудудида турган вақтда ҳам ҳимоя қилади, уларга ҳомийлик кўрсатади. Ўз навбатида, фуқаролар давлат қонунлари ва қоидаларга сўзсиз риоя киладилар, ўзлари учун белгиланган мажбуриятларни бажарадилар. Бу ҳуқуқ ва мажбуриятлар йиғиндиси фуқаронинг сиёсийҳуқуқий мақомини ташкил этади, фуқаролар ана шу мақом билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслардш ажралиб турадилар. Фуқаролик асосан 2 йўл билан қабул қилинади; туғилганлик далили асосида („филиация“) ва натурализация йўли бн. Туғилиш асосида Фуқароликка қабул қилишда 2 хил қоида: „қон ҳуқуқи“ ва „тупроқ ҳуқуқи“ қоидаси қўлланилади. „Қон ҳуқуқи“ деб номланган қоида шу давлатнинг фуқароларидан туғилган шахсни фуқаро деб тан олади (айрим давлатларда отаонасининг бири тегишли Ф.ка эгалиги етарли). Кайси давлат ҳудудида бу шахснинг туғилганлиги аҳамиятга эга эмас. „Тупроқ ҳуқуқи“ қоидаси, фуқаролигидан қатъи назар, агарда шахс мазкур давлат ҳудудида туғилган бўлса, унда ўша шахс фуқаро деб тан олинади. Натурализация йўли билан Фуқароликни қабул килиш мамлакатда яшаб келаётган шахснинг Фуқароликни олиш тўғрисидаги илтимоси билан боғлиқдир.

Ўзбекистонда Ф.нинг ҳуқуқий ҳолати Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 6бобида ҳамда „Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида“ги қонун (1992-йил 2-июл)да кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона Фуқаролик ўрнатилган. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги, унга қандай асосларда эга бўлганликдан қатъи назар, ҳамма учун тенгдир. Қорақалпоғистон Республикасининг фуқароси айни вақтда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳисобланади. Фуқароликка эга бўлиш ва уни йўқотиш асослари ҳамда тартиби қонун билан белгиланади.

Манбалар[edit | edit source]

  1. ЎЗБЕКИСТОНДА ФУҚАРОЛИК ВА УНИНГ КОНСТИТУТСИЙАВИЙ АСОСЛАРИ, 2016-03-06да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2008-04-17
  2. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. ВИ боб., 2004-11-15да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2008-04-17